O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

Mетодлар. 
Maқолани 
тайѐрлашда 
таълим 
тизимини 
ривожлантиришга 
доир 
қарашлардан, 
услубиятга доир тадқиқот манбаларидан, қиѐсий таҳлил, 
компонент таҳлил усулларидан фойдаланилди. 
Телевидение - бевосита таълим - тарбия омили. 
Телевидениенинг бевосита таълим-тарбия воситаси 
эканлиги телеканаллар орқали узатилаѐтган таълимий 
дастурларда, турли фан асосларини ўзлаштиришга 
қаратилган илмий кўрсатувларда ўз ифодасини топади. 
Бугунги кунда интернет орқали ўқитиш, электрон таълим 
оммалашиб бормоқда. Телевидение орқали таълим бериш 
янада қулай ва самаралидир. Хориж таълим тизимида 
телевидениедан 
ўқитиш 
воситаси 
сифатида 
кенг 
фойдаланилаѐтганлигини 
таълим 
самарадорлигини 
оширувчи восита сифатида баҳолаш мумкин [2]. 
O„ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/6]
ISSN 2181-7324 
 
FILOLOGIYA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/6 2022 
- 309 - 
Чет тили ўқитувчилари учун визуал медиа 
воситалари аллақачон машғулот жараѐнининг қўшимча 
компонентига айланиб улгурди. Мавжуд тадқиқотларда 
келтирилган мисоллар телевидениедан таълим соҳасида 
фойдаланишнинг афзалликларини намоѐн этади [7]. 
Телевизион таълим хориж тажрибасида фойдаланилган, 
миллий педагогикада синалган восита ҳисобланади. 
Кўриш - бу ишониш, шу билан бирга эслаб қолиш 
ҳам демакдир. Инсон хотираси кўрганда кўпроқ 
маълумотни эслаб қолади. Ҳам кўриб, ҳам эшитишда икки 
баробар кўп ҳажмдаги маълумот хотирага муҳрланади. 
Инсоннинг эслаб қолиш қобилияти тадқиқотчилар 
фикрига кўра қуйидагича хулосаланган [5]: ўқиганда - 
10%; • эшитганда - 20 %; кўрганда - 30%; кўрганда ва 
эшитганда – 50% маълумот эслаб қолинади. 
Телевизион таълим жараѐнида оғзаки ва ѐзма нутқ 
компетенциясини шакллантиришга аҳамият бериш керак. 
Ёзма нутқ тафаккурни ўстиришга хизмат қилади. 
Имло қоидаларини ўзлаштириш юзасидан кўрсатувлар 
ташкил қилиш, ҳуснихат дарсларини жорий этиш, нутқ 
ўстириш, мутолаа соатларини оммалаштириш ѐш авлод 
саводхонлигини оширишда, тафаккур салоҳиятини 
юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Телевизион 
таълимни жорий этиш телевидениeнинг нуфузини 
оширишга ҳам хизмат қилади.
Саводхонликка бағишланган кўрсатувлар, она 
тили 
таълимига 
бағишланган 
сабоқлар, 
тарих 
зарварақлари ҳақидаги тасвирлар фан асосларини 
ўзлаштиришга амалий ѐрдам беради. 
Телевидениенинг бавосита таълим-тарбия омили 
эканлиги телекўрсатувлар, бадиий фильм, ҳужжатли лавҳа 
ва бошқа турдаги маданий-маърифий кўрсатувларнинг 
ѐшлар онгига таъсири, ахлоқий-маъанвий, эстетик 
маҳсули билан белгиланади. Кўп миллатли Ўзбекистонда 
оммавий ахборот воситалари маълумот етказишда, 
маънавий-маърифий тадбирлар тарғиботида муҳим ўрин 
тутади [1].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 
йил 8 ноябрдаги "Мустақил телерадиоканалларни ислоҳ 
қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 
Фармони [9] билан мустақил телерадиоканалларни янада 
ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, ижтимоий-сиѐсий ва 
социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, 
аҳоли ҳамда жамиятнинг ҳар томонлама холис ахборотга 
бўлган 
талаб 

эҳтиѐжларини 
қондиришда 
мамлакатимизнинг электрон оммавий ахборот воситалари 
ролини оширишда ҳам нодавлат телеканалларнинг 
хизматлари алоҳида бўлмоқда. Бундай шароитда барча 
фаолиятда биринчи мезон сифатида ходимларнинг давлат 
тилини билиш даражаси, ўзбек тилининг нуфузини 
оширишга 
бўлган 
иштиѐқи, 
тилга 
муносабати 
белгиланиши керак. Ҳар бир мутахассис, айниқса, 
раҳбарлик лавозимидаги шахслар она тилида ўз фикрини 
равон, лўнда ва аниқ ифодалай олиши лозим. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling