O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

Таҳлил ва натижалар. Телекўрсатувларнинг 
маънавиятга таъсир кўрсатадиган биринчи жиҳати - 
уларнинг номланишидир. Яхши ва пухта ўйлаб топилган 
ном кўрсатув маақсадини, вазифасини рўй-рост акс 
эттириб туради. Ўзбекистон телевидениесида фаолият 
юритувчи телеканаллардаги информatsiон кўрсатувлар, 
янгиликлар, дастурлар номлари бир-бирига ўхшаб кетади, 
лекин айнан эмас. Улар орасида ―Давр‖ ѐки ―Янги давр‖ 
(Ёшлар), ―Жаҳон‖ (Ўзбекистон), ―Замон‖ (Севимли), ―Бу 
кун‖ (ЗўрТВ), ―Ахборот-24‖ (Ўзбекистон-24), ―UzReport 
news‖ (УзРепорт)кабилар дунѐда бўлаѐтган янгиликларни 
тезкор улашишни мақсад қилган. Буни вилоятлар 
телеканалларида ҳам кузатиш мумкин: ―Ҳудуд‖ (Жиззах), 
―Андижон ахбороти‖,―Марказий студия‖ (Менинг юртим) 
номида эса етказилаѐтган ахборотларнинг аниқлигига 
кўпроқ урғу берилиши, уларнинг ҳаммаси эътибор 
марказида бўлиши, чуқур таҳлил этилишига ишора 
қилинган. 
Ўзбекистон телеканалида эфирга узатиладиган, 
дастлабки тонгги дастурлардан ҳисобланмиш ―Ассалом, 
Ўзбекистон‖ ҳамда Зўр ТВ да намойиш этилувчи 
замонавий-хусусий кўрсатувлардан ―Эрталабдан салом‖ 
кўрсатувлари номлари эрталабки кўришиш ва янги 
тонгнинг бошланиши муносабати билан бўлса, ―Янги 
кун‖ (Ёшлар телеканали), ―Севимли кун‖(Севимли) 
кўрсатувлари янги куннинг бошланганлиги, уни хайрли 
бошлашга тилак билдириб қўйилган. ―Омон-омон‖ 
(Менинг юртим), ―Ширчой‖, ―Ҳорманг‖ (Миллий 
кўрсатувлари 
номлари 
эса 
халқимизнинг 
кичик 
анъаналарини ўзида акс эттирган. Кўрсатув номларида 
тонгданоқ кимнидир учратган пайтида кишиларнинг 
―Омонмисиз?‖ дейиши, кимнингдир ишлаѐтганини, 
меҳнат қилаѐтганини кўриб ―Ҳорманг‖ деган тасалли сўз 
айтишлари, шунингдек, эрта тонгдан (асосан, эрталаб) 
ширчой (сутли чой) ичиш анъанаси акс этган.
Бугун марказий телеканаллар орасида "Zo'rTV", 
"My5", "Milliy" ва "Sevimli" каби хусусий телеканаллар 
бор. Улар орасида "Sevimli" телеканали кейинроқ ташкил 
этилган бўлса-да, бугун ўзбек телеканаллари рейтингида 
юқори поғоналарни эгаллаб турибди. Бунинг сабаби 
шундан иборатки, телеканал ранг-баранг дастурларни 
омма эътиборига ҳавола қилиб келмоқда.
Томошабинларнинг диққатини тортиш учун 
яратилаѐтган янги лойиҳалар, ташкил этилаѐтган 
кўрсатувларнинг, 
аввало, 
номланиши 
эътиборни 
тортадиган даражада жозибадор, шу билан бир қаторда 
давлат тили меъѐрларига мос бўлиши керак. Бошқа 
хусусий телеканалларга солиштирганда ―Севимли‖ 
каналида ўзбекча номланган дастурлар кўп учрайди. 
Телекўрсатувларнинг номланиш омиллари, услубий 
жиҳатлари, 
мантиқий 
мувофиқлигини 
―Севимли‖телеканалидаги кўрсатув номлари мисолида 
таҳлил қиламиз. 
Ушбу каналдаги кўрсатувларни номланиши ва 
мазмунига кўра қуйидаги семантик гуруҳларга ажратиш 
мумкин: 
1. Кулинария мавзусига бағишланган лойиҳалар: 
"Менинг қайнонам генерал", "Ошхонада гаплашамиз", 
"Саховат шоу" каби.
2. Гўзаллик тарғиботига бағишланган лойиҳалар: 
"Бугун бошқачасиз", "Стилистлар жанги". 
3. Хотин-қизларни оилага тайѐрлашга оид 
лойиҳалар: "Идеал она", "Келгинди келин" каби; 
4. Аѐлларга психологик кўмак берувчи лойиҳалар: 
"Қафасда", "Занжир", "Уйдаги гап" каби. 
Кўрсатувларнинг 90% маданий-маърифий, илмий-
маънавий кўрсатувлардир. Ушбу ―Ўзбекистон тарихи‖ 
канал кўрсатувлари рейтингга қараб эмас, айнан савияга 
қараб ажратилади. Каналда бешта таҳририят ўз 
фаолиятини олиб боради, аммо кўрсатув номлари чет 
тилидан кириб келган, тилимизда қотиб қолган сўзлардан 
тузилганлиги кўнгилни бироз хира қилади: ―Этно‖, 
―Эврика‖, ―Маҳзан‖. Бундай номларнинг қўйилиши, 
эҳтимол, жамият учун унчалик хавф туғдирмас, аммо 
―Thye over up‖, ―Thye over up kids‖, ― Realxit‖, ―MTV 
shows‖, ―MTV shows kids‖, ― Offside‖, ― Timeout‖, 
―Aktyorkids‖ кўрсатувлари, шунингдек ҳар хил ―party‖лар 
ўзбек тили нуфузига, ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг 
маънавиятига салбий таъсир кўрсатади. Мана шундай 
номларнинг қўйилишини назорат қилиш лозим. 
Хулоса. Кўрсатув номи ва мазмуни учун 
муаллифлар масъул ҳисобланади. Информatsiон дастурлар 
ҳам, гарчи бошқа мамлакатларда ҳам информatsiон 
кўрсатувларга 
формати 
ўхшаш 
бўлгани 
билан 
муаллифлик кўрсатувлари қаторига киради. Боиси ҳеч 



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling