O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/6 2022 
- 307 - 
кўчади, ҳаѐтнинг абадийлиги ҳақидаги аксиологик мазмун 
мангу мусиқа, шунингдек, яна бир кўчим: манба 
домендаги ҳаракатнинг мақсадли доменга кўчиши 
тинглаб қонмаслик диафорасида воқеланади. Қонмаслик 
имплицит тарзда ифодаланган чанқоқлик семасининг 
ассоциатив майдонига мансуб бўлиб, мазкур контекста 
яширин ҳаѐтга чанқоқлик мазмунига ишора қилади. Шу 
тариқа мисралар ўзида ҳаѐтнинг абадийлигига ишонч ва 
унинг бунѐдкор куч эканлиги ҳақидаги аксиологик баҳони 
ташийди. 
Ҳаѐт концепти билан боғлиқ аксиологик майдонда 
яқин периферияда ѐтувчи вақт, кун, ой, йил каби 
лексемалари, шунингдек, узоқ перифериядаги хотира, 
ўкинч, армон, видолашув сингари лексемалар кейинги 
авлод шеъриятида янгидан метафорик талқинларини 
топди. Вақтнинг меафорик кўчимига назар ташлайлик: 
Мангу яшилликнинг маскани қайда, 
Кайдадир хазонни билмаган баҳор? 
Нечун у шарқираб оққувчи сойда 
Чавандоз умрнинг кайтмас сеҳри бор?! 
Нечун уйғонади қайтадан баҳор, 
Нечун инсон умри бўлмаган такрор?.. (Абдулла 
Орипов) 
Ушбу шеърий матнда ҳаѐт ва ўлим билан боғлиқ 
ѐйиқ метафора қўлланган. Мангу яшиллик, хазонни 
билмайдиган баҳор, чавадоз умр, қайтадан уйғонган баҳор 
ассоциатив занжир ҳосил қилади. Мазкур ўринда 
метафоранинг ҳар икки тури - эпифора ҳамда диафора 
кузатилади [4]. Мангу яшиллик диафораси ва хазонни 
билмайдиган баҳор эпифорасида манба домендаги белги 
мақсад доменига коннотация орқали кўчади, яшиллик - 
ѐшлик, тириклик ассоциациясини уйғотади - мангу сифати 
билан семантик бирлик ҳосил қилиб - тасаввурда абадий 
ҳаѐт аксологиясини яратади, хазонни билмаган баҳор - 
манба домендаги асос билимлар мақсад соҳасидаги 
билимларга кўчади ва ҳар қандай баҳор хазон билан 
тугагани каби, инсон умри ҳам ўлим билан тугаши 
ҳақидаги фикр ифодасига хизмат қилади.
―Метафорага учраган нарса ѐки ҳодиса мақсаднинг 
концептуал соҳаси (домен) ҳисобланди, уни англаш учун 
фойдаланиладиган 
концептлар 
манба 
соҳасига 
тегишлидир. Мақсад ва манба ѐки турли таксономик 
доменларга мансуб бўлади ва прагматик функцияси 
жиҳатидан ўзаро боғланмайди, ѐки турли вазифавий 
доменларга тегишили бўлади‖ [5]. 
Чавандоз умр эпифорик метафорада мақсад ва 
манба турли функционал доменларга мансуб. Бу манба 
домен чавандоз лексемасининг ядроси – от чоптириш, 
улоқ чопиш, отда ўйнаш санъатини эгаллаган одам 
(ЎТИЛ, IV, 444) 
мақсад домени ҳаѐтнинг қисқалиги, тез ўтиши 
ҳақидаги фикр ифодасига хизмат қилади. Манба 
домендаги чопиш, чоптириш ва умрнинг тез ўтиши 
ҳаракат ўхшашлиги асосида метафорик мазмун касб 
этади.
Бадиий метафоралар вужуга келишида, юқорида 
кўриб ўтганимиздек, фалсафий, мафкуравий, диний, 
маданий омиллар билан бир қаторда муаллифнинг шахси, 
дунѐқараши, субъектив нигоҳи, ҳатто уни қуршаб турган 
маҳаллий колорит ўз муҳрини босади. Абдулла 
Ориповнинг 
умрни 
чавандозга 
қиѐслашида 
воҳа 
кишиларига хос таассурот ва ассоциациянинг таъсири бор 
деб ўйлаймиз. 
Ўзбек модерн шеъриятида ҳаѐтнинг модернистча 
талқинларига асосланган ўзига хос метафораларини 
учратамиз. 
Қирқ кун чилла қуриб ўтирдим мафтун. 
Сенга - 
Кундай балқиб келгувчи баѐт. 
Бор-йўғимдан ажраб қолсам — 
Бир ютум, 
Севги бер илоҳий, жаноби ҳаѐт. (Абдували 
Қутбиддин) 
Ҳаѐт концептига нисбатан азиз, лазиз, ширин каби 
эпитетлар кўп қўлланади, лекин бу ўринда муаллиф 
ҳаѐтга инсонга хос хусусият бахш этади, мазкур 
мисраларда домен - жаноб лексемасининг ядроси 
ўтмишда ва ҳозир кишиларни, амалдор ѐки давлат 
арбобларини улуғлаш (ЎТИЛ, II, 72).маъноси мақсадли 
домен - ҳаѐт концептига кўчади ва аксиологик баҳо юқори 
даражада бўѐқдорилик касб этади. Метафорик мазмун 
мақсадли домен инферент моделларига ҳам кўчади, бор-
йўғидан ажралиш, бир ютум севги сўраш жаноби ҳаѐт 
метафораси ҳосил қилган ассоциатив лексема ва 
кўчимларни эргаштириб келади. 
Метафора дунѐни муайян бадиий когнитив 
моделларда англаш ва тасвирлаш усулидир, тил орқали 
ифодаланган бадиий матнда улар муаллифнинг ўзига хос 
когнитив услубини шакллантиради. Шу билан бирга
метафораларнинг 
аксиологик 
характери 
баҳо 
ва 
муносабатни аниқ, таъсирчан ва бетакрор воқелантириш 
имконини беради. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling