“O‘zstandart” аgentligi “Ахborot-ma’lumot markazi” Davlat korxonasi “Ўзстандарт” агентлиги
Download 3.98 Kb. Pdf ko'rish
|
standart-lugat
Луғатдан фойдаланиш тартиби
Атама, тушунча ва уларнинг таърифлари Ўзбекистонда қўлланиладиган ҳар бир ТСТ кесимида мавзулар бўйича гуруҳланган. Ўз ТСТда қўлланиладиган умумтехник ва ташкилий-услубий атама ва тушунчалар бўлими киритилган. Атама ва тушунчаларнинг номи кўпчилик ҳолларда (стандартлаштириш объектлари, давлатлараро стандартлаштириш қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар ва бошқалардан ташқари) бирлик сонда берилмоқда. Фойдаланиш қулай бўлиши учун луғатда ҳаволалар тизими қўлланилган. Ҳавола қилинган атама ва тушунчалар курсив билан ажратилган. Атама ва тушунчалар ўзбек тилида лотин ва кирилл алифболарида ҳамда рус тилида берилмоқда. Атама ва тушунчалар тўқ бош ҳарфларда, таърифлар тушунтиришлари билан оч ҳарфларда, изоҳлар эса кичик ҳарфларда берилмоқда. Зарур ахборотни қидиришни осонлаштириш мақсадида луғатда атама ва тушунчаларнинг кўрсаткичлари икки тилда ҳар бир бўлим кесимида алифбо бўйича берилган. 7 Юлдузча (*) билан муаллифларнинг шарҳлари изоҳлар кўринишида берилган. Тушунчани ташкил қилувчи, масалан, стандарт, стандартлаштириш, норматив ҳужжат каби ва «маъмурий-ҳудудий стандарт», «умумий техник талаблар стандарти», «Ўзбекистон давлат стандарти» каби тушунча англатувчи асосий атамаларнинг такрорланишини истисно қилиш мақсадида етакчи атамалар ўрнига тильда (~) белгиси қўйилган. Агар тушунчаларда сўз “стандартлар” тўғрисида борса, тильда белгисидан кейин мос қўшимчаси қўйилади. Масалан, «уйғунлаштирилган стандартлар» – «уйғунлаштирилган ~ (лар)» шаклида баён қилинган. Тегишли қўшимчалар ҳам шу тариқа қўйилади. Агар тушунча етакчи атамадан бошланса тильда белгиси сўз бошида қўйилади. Масалан, « ~ лойиҳаси», « ~ синовлар методлари». Download 3.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling