“O‘zstandart” аgentligi “Ахborot-ma’lumot markazi” Davlat korxonasi “Ўзстандарт” агентлиги
Download 3.98 Kb. Pdf ko'rish
|
standart-lugat
5 Кириш Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар ИСО ва МЭК таърифига мувофиқ, Ўзбекистон давлат стандарти (O‘z DSt ISO/IEC 2:2007) сифатида қабул қилинган стандартлаштириш “...муайян соҳада тартибга солишнинг мақбул даражасига эришишга қаратилган фаолият”дир. Ушбу мазмунда “муайян соҳалар” бўлиб стандартлаштириш тизимининг ўзи ҳам, шунингдек, конструкторлик ҳужжатлари, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаш, ўлчовлар ягоналигини таъминлаш, путур етказмайдиган назорат, маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қўйиш, аккредитлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш, маҳсулотни синаш, сифат, хизматлар, атроф-муҳит муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда хавфсизлик, техниканинг пухталиги каби стандартлаштиришга таянадиган бошқа тизимлар ҳам хизмат қилади. Стандартлар негизида шакллантирилган ва ишлаётган санаб ўтилган барча тизимлар умумий “тармоқлараро стандартлаштириш тизимлари” (ТСТ) номи билан бирлашади. Ўзбекистонда шакллантирилган тизимларга Ўз аббревиатураси қўшилади. Масалан, Ўзбекистон стандартлаштириш тизими (Ўз СТ), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими (Ўз ТТДТ), Ўзбекистон сифат тизими (ЎзСТ) ва б. Ўз навбатида Ўзбекистон тармоқлараро стандартлаштириш тизимлари Ўз ТСТ шаклида белгиланади. Ушбу изоҳли луғатга Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида, ИСО/МЭК халқаро стандартлари ва Бутунжаҳон савдо ташкилотининг (БСТ) ҳужжатлари ва Ўз ТСТ атамашунослик стандартларида ўз аксини топган асосий атама, тушунча ва таърифлар киритилган. Луғатда атама ва тушунчалар таърифларининг барча вариантлари келтирилган. Масалан, “хавфсизлик” атамасининг Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонунида келтирилган таърифи халқаро ИСО/МЭК 2 стандарти таърифи таҳриридан фарқ қилади. «Стандарт» атамасининг ИСО/МЭК 2 ва БСТ (Бутунжаҳон савдо ташкилоти)нинг “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисида келишув”ларидаги таърифлари ҳам бир хил эмас. “Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжат” тушунчаси “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун билан киритилган, ИСО/МЭК 2 да эса фақат норматив ҳужжат атамаси мавжуд, тўғри, 1-эслатмада норматив ҳужжат стандартлар, техник шартлар ҳужжатлари, қоидалар тўпламлари ва регламентлар каби тушунчаларни ўз ичига оладиган ўзак атама эканлиги айтиб ўтилган. 6 “Озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларининг озуқавий қиймати ва хавфсизлиги санитария нормалари”да (СанҚваН) ҳам “норматив ҳужжат” атамасининг ўзига хос таьрифи келтирилган ва ҳ.к. Луғат қуйидагилардан ташкил топган: 1) ТСТининг барча соҳаларидаги атама ва таърифлар, метрология ва ўлчовлар ягоналигини таъминлаш тизимларидан ташқари, чунки бу соҳада тегишли луғат мавжуд (Русча-ўзбекча изоҳли метрологик луғат. А.А.Абдувалиев, С.К. Жебровский, У.Н.Валиев. – Тошкент: “Standart” нашриёти, 2010. – 648 б.); 2) тушунчалар, уларнинг таърифлари билан; 3) ўзаро боғлиқ соҳалардаги атама ва тушунчалар (масалан, иқтисодиёт, вектор, математик моделлаштириш, прогноз, техника, функция, самарадорлик ва ҳ.к.). Эслатма. «Атама» – нарса ва ҳодисалар муҳим хусусиятларининг акс этиши. «Тушунча» – нарса ҳақида мантиқий расмийлаштирилган умумий фикр. Масалан, стандартлаштириш – атама, хизмат кўрсатиш соҳасида стандартлаштириш - тушунча; стандарт – атама, умумий техник талаблар стандартлари – тушунча; норматив ҳужжат – атама, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжат – тушунча. Download 3.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling