Дунёдалик вақгингда ёлгончилик билан номинг чиқса,
шунча-
лик уяту маломатларга қолсанг — қиёматда қандай бўларкин?!
Қиёматда ёлғончиликнинг уяти яна ҳам катта бўлур — азобларга
гирифтор бўлурсан.
Нажас мурдор эмас ёлғончиликдин,
Мусулмонеға шарм эт бу қилиқцин.
Кўриб турибсан, нажасларнинг нажасроғи ёлғончилик экан.
Ш унинг учун зинҳор-базинҳор бундайин ёлғончи кимсалардан,
уларнинг қилиқяаридан уялгин, ёлғон сўзни сўзламагйн, дея
мусулмонларга ўгит қила тур. (Демишларки, ёлғончилик уч ўринда
жоиздир: биринчиси — кофирлар билан тўқнашганда,
иккинчи-
си — икки кишини яраштирганда, учинчиси — эру хотинни яраш-
тиришда алдаса).
Ш ариат ҳукми бирла, эй некурой,
Гаҳи чин сўзни кўнглингда қил жой.
Эй
яхши фикрли инсон, сен ёлғон ва ёлғончилик хусусидаги
шариат ҳукмларидан ҳам бохабар бўлиб юр. Фолчилар сўзини тас-
диқлама. Чунки фолбинлар ва мунажжимлар ҳам ёлғончилардир.
Уларнинг ёлғонини фаҳмлаш учун сўзларини билиб юр.
Намимани ямон айди шоҳидин,
Сухан чин бўлса ҳам - бўлма суханчин.
Сўз ташишни ёмон, дедилар Пайғамбар (с.а.в.) дан ривоят кел-
тирган шоҳидлар.Уйдан-уйга, оғиздан-оғизга сўз ташишлик ёмон
бўлса, унда ҳақ сўз таш имоқҳам ёмондир. Хуллас, сўз ташишдан
йироқбўл. Зинҳор яхши-ёмон сўз ташима. Зероки, бу хусусда “Ба-
қара” сурасининг 191-оятида аниқсўз бордир.
Do'stlaringiz bilan baham: