P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
ХУДОНИ РАҲМАТИДИН УМИДВОР
БЎЛМОҚ БАЁНИ Кел, эй тан, бермагил вақгингни қўлдин, Югур дарёи раҳматга бу чўлдин. ^ Эй банда, кел, энди қолган вақгингни қўлдан берма. Ўтган умрингга пушаймонда бўл. Қолганини тавба ва тазарруьда ўгкар. Зеро, Аллоҳ таолонинг раҳмат денгизи дукё биёбонида ҳамиша оқар. Тавба эшиги очиқдир. Умрингни бандаликда ўгказгин. Гуноҳим кўп эрур деб, бўлма маъюс - Ажаб эрмас агар афв этса Қуддус. 219 Гуноҳим кўп, деб Аллоҳнинг раҳматидан умицсиз бўлма. Танг- ри таоло гуноҳларингаи кечиб, тавбангни қабул қилса, ажаб эмас. Дилужон бирлатавба қилсанг, эй ёр, Магар афв айлагай Доиои асрор. Гуноҳларингдан жону дил билан тавба қилсанг, эй дўст. шояд- ки, сирларни билгувчи Аллоҳ гуноҳяарингни ёрлзқаса. Агар лутф айласа сатгори олам - Битар бир лаҳзада кори ду олам. Оламларни қопловчи Тангри лутф қилса, шу оннинг ўзида икки дунё халқининг гуноҳларини афв қилур. Аммо қудратида ожизлик бўлмас. Абасдин эмди йиғ лаб - титра йиғлаб, Тила жону дилингдин раҳмати Ғабб. Шундай экан, сен қолган умринши беҳуда ишларгэ. сарф қкл- май, Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, титраб йиғлагил. Ва яна жону дилинг билан Аллоҳдан раҳмат тилашл. Ҳавони паст зтар ашкинг нужуми - Кавокибдур шайотиннинг ру>:<уми. Чунки кўз ёшингнинг юддузлари нафс тилакларини паст қилади. Кўкдаш юлдузлар 1 дайтонларни ер юзига индиргани каби, Аллоҳ- дан қўрқиб йиғлагувчининг кўз ёшлари шайтоний нафсии хароб қилади. Юрак ёғин кетар бўлсун десанг боз. . Қилур кўз ёғини ич ёғини оз. Эй банда, сен юрак мойингни кетказмоқчя бўлсанг, аввал кўз ёшингаи ёмшрдек ёғдир, яъни Аллоҳтаолодан қўрқиб йиғла. Шун- да юракмойинг кам бўлади. Нафсоний орзуларинг кесилиб, ёмон хулқ ўрнига ҳамида ахлоқ келар. Кўкгликг соф бўлиб, ўзинг ен- шлтортарсан. Фано филлаҳ бўлурсан. Байтдаги “кўз ёш н и ” — кўз ёшини билдиради, аммсибу ерда “ёмон хулқ” маъносида олинди. На давлатдур келуб айбингга шармииг - Дили гарминг айрилса гар минг. Не ажаб давлатдир бу!? Бир куни уятғнг келиб, айбларикг ва гуноҳларинши бўйнига олиб, тавбаю истиғфор қилсанг. Қалбинт ҳарорати билан куюниб, гуноҳларингдан қайтсанг, ажаб улут дав~ лат бўлур эди. Худони хавфидин бир қатраи ашк - Азозил олдида чандон бўлур рашк. Эй банда, Худойингнинг азобидак кўрқиб, кўзингдан бир қатра ёш чиқарсанг, шайтоннинг кўзига парда бўлиб тушар-да. бу лаъ- нати эсанкираб, сени кўрмас. Бу-ерда “рашк’ пардз маьноснда. 220 Саодатлик киши еб доимо ғам - Кўзин Ҳ ақ хавфи бирла қилса шабнам. Киши доим Аллоҳ таоло йўлида қайкуриб, гуноҳмри учун ўги- ниб-йиғлаб, кўзидан шабнамдек кўз ёш ларини тўкиб юрса, бун- дайин кишини, албатта, саодат давлатига эришган деса бўлади. Ғараз - узма умид, эй толиби роҳ, Деди: «Лаа тақнатуу мин роҳматиллаҳ». Эй Аллоҳ талабида юрган банда, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид узма. Чунки Тангри таолонинг бу хусусда Ўз сўзи бор: “Эй бандаларим, раҳматимдан умидсиз бўлмангизлар!”. Шундай экан, қандайин катга гуноҳлар остида бўлсангиз-да, умидсиз бўлмангиз. Ғараз шу, эй Аллоҳни истагувчи банда! Ўтилмас журми ширк, эй марди солик, Ўтар лутф айласа - «маа дууни заалик» . Эй тўғри йўлга киргувчи банда, тавба ва истиғфор қилмоқ билан барча гуноҳлар кечирилгай. Аммо Аллоҳга ширк келгириш гуноҳи кечирилмас. Бу хусусда Аллоҳнинг сўзи “Н исо” сураси- нинг 48-оятида битиклидир. Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling