P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


ҲИКОЯТИ АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

225


ҲИКОЯТИ АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ
Ғуломе олди Абдуллоҳ Анеор,
Деди: «Эй қул, отингни айла изҳор».
Ҳикоятларда келиигича, Абдуллоҳ Ансорий ҳазратлари бир қул 
сотиб олди ва ундан исмини сўради. (Айтмишларки, бу Абдуллоҳ 
Ансорий мадиналик эди. Отаси — ансорлардан, гоят тўғри мусул- 
мон эди. Ўзи эса — саҳобалардан, 
роят
бой эди. Бойликца Мадина 
шаҳрида Абдурраҳмон Авфийдан сўнг иккинчи I иши эди. Уҳуд 
жангида олтмиш уч ёшида шаҳид бўдци).
Деди: «Эй хўжа, сан қўйсанг қаю от,
Манинг отим ўшалдур, эй иеку зот».
Қул жавоб берди: “Эй хўжам, сен нима от қўйсанг — исмим 
ўшадир”.
Деди: «Эй қул, суярсан қайси хўброқ?».
Деди: «Санцин не тегса - беҳцур, эй нок».
Абдуллоҳ цеди: “Сенга исм берурман. Лекин қайси исмни се- 
варсан?”. Кул: “Сен қайси исмни севиб қўйсанг, ў н а менга лой- 
иқцир” - цеци.
Деди: «Қайси ўлур кўнпншгга марғуб?»
Деци: «Сан қайсини берсанг - ўшач хуб».
Ансорий сўради: “Эй қул, қайси исм кўнглингда суюклидир?”. 
Қул жавоб берди: “Сен қайси исмии севиб қўйсанг, ул исм менга 
яхшидир”.
Деди: «Эй қул, надур ҳам касбу коринг?»
Деди: «Ҳар қайси - бўлса ихтиёринг»
Абдуллоҳцеци: “Эй қул, қандай кагбу ҳунар билурсан?”. “Се- 
нингихтиёрингдадир. На касбга буюрсанг, аниқилурмдн” — деди 
ҚУЛ-
Деди: «Ьори қилурсан қай ҳунарцин?»,
Оқузди ул қул аш кин чашмк тардкн.
Хўжа деди: “Қандай ҳунар билурсан, эй кул?”. Қул бу саволни 
эшитгач, кўзидан ёшлар оқизиб — йикла-5 ~
Деди: «Эй яхшиларнинг шаҳриёри,
Бўлурму қул деганнинг ихтиёри?! 
деди: “Эй яхшиларнинг султони, қул деганда ихтиёр бўлмас. 
Хўжаси нима нарсага буюрса, бўйсунмоқцан бўлак чораси йўкдир”. 
Атар амр айласанг ҳар қайск юзга,
Надур чорам - бўйун сунмақдин ўзга?!»
226


Қул сўзида давом этиб: “Сен ҳар қандай касбу ҳунар қилишга 
буюрсанг, амрршши ерига қўймоқдан бўлак чора йўқ. Бўйин тоб- 
ламоқлик бизга лойиқ иш эмасдир” — деди.
Эшитти хожа ул қулни сўзини,
Йиқилди, ерга ҳам урди ўзини.
Абдуллоҳ қулининт бу сўзини эшитди. Сўз қай тарафга қара- 
тилганини билди. Сўнг ўзини ерга уриб, ҳушидан кетди.
Яқосин чок этиб, дер эди анда:
«Эй Абдуллоҳ, ки кўрдинг феъли банда.
Шунда Абдуллоҳ ёқасини йиртган ҳолда ўзига ўзи дер эдики: 
“Эй Абдуллоҳ, бандачиликнинг иш ини, Аллоҳга чин банда 
бўлишни мана шу қора қулдан ибрат олиб ўрганмоқ керак”. 
Ўзунгни сол Худоға жузъу куллдин,
Тгриқи бандалик ўрган бу қулдин».
Хўжа сўзида давом зтди: “Эй Абдуллоҳ, сен ўзингни кичик 
қилиб, Худонинг амрига бўйинсунгил. Зеро, мана бу қулдан иб- 
рат олдинг. Ана знди бандачиликнинг қоидаю қонунларини ҳам 
шу қулдан ўргакгил”. (Айтмишларки, Абдуллоҳ Ансорий қулни 
озод қилди. Барча моллгрики мискинларга тарқатиб, узлатни их- 
тиёр қилди).

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling