P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

дар го ҳ и д а н
яқинлик топиб, сўнфа 
сенга >дуҳаббат шаробидан беришгач — сен буидайин мартабаларга 
эришсанг, саҳарларда туриб, дуо қилиб, мунгли ота-сн ан п а 
Аллоҳдан раҳмат тилагин.
СЎЗНИ К ^ т о ҳ ҚИЛИБ, КИТОВКИ 
ХАТМ ҚИЛМОҚПАҒИ
Кел, Оллоёр, сўз кўгоҳ қилғил,
Белингни боғла - азми роҳ қилғил.
Кел, эй Оллоёр, энди сўзингни қисқа қил-да, белингни боғ- 
лаб, Аллоҳтаоло йўлига бормоқ қасдида бўл.
Қора сангдур сани аслкнг - қорасанг,
Берибдурсан риё қони бирла ранг.
Оллоёр, сен ўзингга ибрат кўзи билан қарасанг, шунда била- 
санки, аслинг бир қора тошдир Яна қилгав амалларингга қара- 
санг, бу тошни риё қони билан қоришган топасан. Яъни амалла- 
рингни риё билан қилгансаи, демакдир
Ўлум тўфони бу сирни қилиб фош,
Дегай ич бўлмаса - суд айламас тош.
Ўлим тўфони бу сирни фош қидди. Агар сеникг қалбинг пок 
бўлмаса, кўриниб турувчи аъзоларингни тузаткшлан фойда йуқдир. 
Қариб жисминг - қариб бўлди ҳавасга,
Нечук шармандалик сан тусли касга.
Қаргайганда Худодан қўрқмай, нафс кетидан юришинг уят 
эмасми, Оллоёр?!
Оқарди соч - надомат ашкияи соч,
Ёқанг ушлаб - даҳани маъзурат оч.
Эй Оллоёр, соч-соқолинг оқарди. Э ғд гўки н члар билан йиғ- 
лаб, кўз ёшингни соч. Ёқангни ушлаб, гуноҳларингдан афсуг,-на- 
доматлар қилиб, узр учун оғзингни оч.
Ёлинг оқи асар қилмади хола - 
Уёла кўр боқиб ҳар дам уёла
Эй Оллоёр, соч-соқолинг оқпиги Аллоҳцан к^рқишингдан белги 
бермади. Бас қил, энди соқолинт оқидан уял, ҳаргиз уят.
250


Ҳавас бирла тузук иш қилмадинг ҳеч,
Бўлубдур кеч - ҳавас бозоридин кеч.
Эй Оллоёр, нафси ҳавойинг билан бўлиб, тузук амаллар қила 
олмадииг. Энди умринг ўтиб, кеч бўлмоқца. Ҳали ҳам бўлса, наф- 
синг тилакларидан кеч, ундан безгил.
Санга айди ўшал марди куҳан сол:
«Агар «қол» аҳлида топилмаса «ҳол».
Амалким айлагай ўз «қол»и бирлан,.
Қолур иззату ҳурмат оли бирлан.
Эй Оллоёр, бир эслагил, сенга ўша қария, яъни шайх Ҳаби- 
буллоҳ айтган сўзни. Агар илми қол аҳлида илми ҳол бўлмаса, 
унда зоҳир аҳли — ўзининг илми қоли билан амал қилган кимса- 
лар кишиларнинг иззати ва ҳурматига алданиб, талаб бозоридан 
қоладилар. Чунки уламои зоҳирнинг ҳоли ўшандай бўлади.
Бўлур ортуқ ҳавас бирлан ҳавоси,
Эрур «ҳол» ушбу иллатнинг давоси».
Ўша ҳол илми билан амал қилгувчи кимса кишиларнинг из- 
зати ва ҳурматига алданиб, кўнглига такаббурлик ўрнашиб. қавас 
билан нафси ҳавоси ортиб борар. Эй азиз фарзандим, англагилки, 
илми ҳол деб аталмиш нарса ушбу айтилган заҳматларнинг даво- 
сидир. Жумладан, илми ҳоли бўлмаган олим шайтон васвасасидан 
халос бўла олмас. Гарчи Художўйлик бобида нақадар қатьий бўлса- 
да, шайтон васвасасини файтара олмас.
Қалам қилдинг қаро -. кўнгилни қил оқ,
Ўшал эрнинг сўзин ҳалқа қилиб тоқ.
Эй Оллоёр, қалам қўлингга олдинг. Аммо қалам тутмоқнинг 
ўзи охират ҳозирлигини кўриш эмасдир. Балки ёзар қаламинг би- 
лан амал қилиб — қора кўнглингни оқ қил. Сенга юқорида зикр 
бўлган оқсоқол шайхнинг :ўзини қулоғингга ҳалқа қилиб тақ. Зе- 
роки, насиҳат қилмоқ — енгил, қабул қилмоқ мушкилдир.
Қаро қон йиғладим, туттим қаламни,
Туну кун эшитиб - андин аламни.
Ўзунг қидмай ҳавас бозорини тай - 
Кишига сўзламак то чанди, то кай?!
Сен ўзинг ибодатни ҳавасга чулғамагунингча, бировнинг ҳисо- 
бу кайфиятидан сўз очма.
Агар бўлса кўнгилнинг ихтиёри - 
На бўлгай қолса мандин ёдгори!?
Эй Оллоёр, улуғлар ва ёронлар ўз ҳолимга қўймай, илтимос 
қилдиларки, мендан китоб ёдгор бўлсин. Унинт исми “Маслакул 
мугтақийн” бўлсин, дедилар.
251


Битибман форси тилда бир китоби,
Тамом анда масоилиинг жавоби.
Эй Оллоёр, ул улуғларнинг сўзлари бўйича форсий китоб ёзиб- 
сан. Ушбу “Саботул ожизийн” китоби ва яна упга “Маслакул муг- 
тақийн” деб ном қўйибсан. Ул китобда масоили дяниянинг жаво- 
бини ёзибсан.
Ҳама фатвову тақвонинг баёни - 
Ўн икки мингдин ортуқ байти они.
Эй Оллоёр, “Маслакул муггақийн” китобида барча аҳли фатво 
ва тақволарнинг жавобларини ёзибсан. Энди “Саботул ожкзийн” 
да ундан ортиқузун сўз айтишга ҳожат йўқ. Чунки “Маслак"’да ўн 
икки мингдан ортиқ байтда масоили фиқҳни ёздинг. Керак бўлса 
унга, қараб боқ.
Дединг «Шайъин қолийл» к и турки тилдин - 
Кеч эмди, албатта, бу қолу қидцин.
Эй Оллоёр, туркий ёронлар тилаги бўйича бироз масоили та- 
саввуфутавҳидни “Маслакул муггақийн”дан слиб, “Саботуложи- 
зийн” ичида ёздинг. Энди ваъдангда собит қолиб, қолу қийлдан 
ксчгил. Зероки, барча ривоятларни ёзмоқ сенга маҳолдир.
Агарчи яхши сўз қанду шакардур,
Хатосидин вале - хавфу хатардур. 
.
Эй Оллоёр, гарчи яхши сўз шакар каби ширин бўлса-да, хато 
қилмоқдан қўрқув бордир. Кутилмаганда бузуқ ривоятлар ёзиб, 
зиндиқ балосига тушиб қолмагайсак.
Хатоси бўлмағай айғон сўзунгни - 
Тазарруъ хокиға сурғил юзунгни.
Эй Оллоёр, ёзганинг “Саботул ож изкйн” юггобининг хатоси 
бўлса-да, Аллоҳцан афв сўраб. зорилик қил! айсан. Негаки, банда- 
ларнинг иши доим зорилик қилишдир

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling