P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ФАҚИРЛАРНИ ҲАҚИР КЎРМАМАК 
БАЁНИ .
Кел, эй козир, мусулмон бўлса ҳар ёр,
Назар қилма ҳақорат бирла зинҳор.
Эй — инсонларнинг юриш-туришини кузатгувчи инсон, зинҳ- 
ор мухулмон бўлмиш биродарларга масхара кўзи билан қарама. 
Мусулмон боласини ҳақорат қилма.
Фақирни билма кам дунё элқдин,
Ҳадисе келди Пайғамбар тилидин.
Сен фақирларни дунёда забундирлар, дея масхара қилмагил. 
Уларнинг устидан кулмагил. Зеро, фақирлар ҳақида Пайгамбарти- 
лидан ҳадис келди:
Деди: «Ал фақру фахрий», яъни ул шоҳ:
«Нечук ортуқ кўрурсан ҳашмату жоҳ?»
Пайғамбар фақирлар ҳақида деди: “Ф ақирлкк - фахримдир”. 
Шундай бўлса, нима учун фақирларнй четлаб, уларга эътибор бер- 
майсан, эй ҳашамату мартабалар соҳиби?”. Бу ерда “ҳашмат” - 
дабдаба дегани.
227


Амалдур яхши қулларнинг камоли,
Вараъдур ҳашмату жоҳу жалоли.
Яхши бандаларнинг комиллиги амали солиҳлар биландир. Ва бу 
солиҳ ама
1
ши бандаларнинг парҳезкорлиютари Алдоҳ таолонинг 
аччиғини сўндирар. Шунинг учун фақярларга такаббурлик қилма- 
гин.
Эмас дунёси бўлғон бирла маҳбуб,
Ҳисоби охират кам бўлғони хуб.
Дунёли бўлиш айб эмас, аммо молу дунё ортиқлиги Аллоҳ қоши- 
да суюкли бўлмоқ учун далил эмасдир. Балки бандани Аллоҳ ол- 
дида суюкли қиладиган — тақводир. Ш уяинг учун фақир бўлмиш 
кимсанинг охират уйидаги ҳисоби оз бўлур.
Агар беҳ бўлса - бўлғон бирла моли,
Ки Қорун бўлғай эрди аҳли ҳоли.

Моли кўплик кишини эзгулар қаторида қилса эди, унда лаъна- 
ти Қорун аҳяи ҳолдан бўлиб, Худога яқин бўлур эди.
Қувонди неча кун дунё уйиға,
Юборди моли бирла ер қуйиға.
Аммо ундай бўлмади. Ул Қоруни лаъин бир замол дунё қасрида 
ўйнаб, қувониб юрган бўлди. Охири Тангри таоло ул малъунни 
моли билан бирга ер тубига ташлади. Аллоҳнинг қурбидан йироқ 
бўлиб, кофирлардан бўлди.
Агар дунёси йўқцин бўлса эр хор - 
« 
Муҳаммадга Билол бўлмас эди ёр.
Дунё ва молу манол йўқлиги кишини хор қилса эди, пайғам- 
баримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Билол Ҳабаший дўст бўла бил- 
масди. Маълум бўлдики, Худога яқинлик мол билан бўлмас экан. 
Қанча мол эгалари Аллоҳцан йироқ бўлдилар. Ва неча фақирлар 
Ўзига ошиқ бўлиб — девона бўлдилар.
Муҳаммадким, Набийларга эди тож - 
Ато қилди Хуцо ул кеча Меърож.
Муҳаммад алайҳиссалом барча пайғамбзрларнингтожи эди. Кун- 
лардан бир кун Тангри таоло ул саййидга Меърож тунини ато 
қилди. Тўртйнчи кўкка минди.
Мақоми сидрага етти ул банда - 
Билол наълини савти келди анда.
Пайғамбаримиз Меърож тунида Сидрагул мунтаҳода эди. Шун- 
да тун ярим эди. Билол розийаллоҳу анҳу таҳорат тузиб, масждц- 
га чиқци. Шул пайтда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Сидратул мунтаҳо 
дарахтининг тагада эди. Тасодифан қулоғига бир товуш келци. Ер
228


юзи силкинар эди. Айтдики: “Эй биродарим Жаброил, на қол 
бўлдики, еру кўк юзи силкинур?” . Жаброил: “Эй Муҳаммад, 
Билол масжидга борурга чиқци. Анинг бошмоқ товушидир. Ерлар 
унинг тақволиги ҳайбатидан қалтирар. Кўк эса унлнг ишқидан 
ҳаракатга келар” — деди. Пайғамбар Билолни кўрмоқ истаган эди, 
осмон эшигини очди. Пайғамбаримиз ўз кўзи билан Билолнинг 
юриб боришини кўриб турди. Билол масжидга бориб етгунича ер 
қалтираб турди. Ҳолбуки, Билол фақир кимса эди. Тақволи ва 
порсо эди. Саҳобалар ичида каш ф қилган эди. (Айтишларича, 
бир куни Умар розийаллоҳу анҳу уйида эди. Тухум олиб, оқини 
пишириб еди. Сариғини ҳам ўзи гшшириб еди. Масжидга борди. 
Тун ярми эди. Кўрдики, масжид ичида Билол ўтирибди. Умар 
салом берди. Билол Умаркинг саломини олмади. Умар бунинг са- 
бабини сўради. Билол Умарнинг кўнглида куфрлик аломати бор- 
лигини айтди. Умар бу ҳолдан ажабланди. И кки тиззасига чўкиб, 
Билол қаршисига ўтириб, деди: “Эй валий неъмат, бизда куфр- 
лик аломати бўлса, бош бўлиб, бизни ул куфрдан чиқаргил”. 
Билол айтди: “Эй Умар, Пайғамбаримиз икки турлик неъматни 
бир йўла емади. Ва шундай қилмоққа қасд қилмади. Бу - ўзингга 
маълум. Сен бу тунда тухумни икки турлик қилдинг. Бири кети- 
дан бирини единг. Бир турини еб, қаноат қилсанг бўлмасмиди? 
Ана шу сабабдан кўнгил доирангда Ханнос кезди. Кўнглингдан 
кечдики, эрта билан ҳам неъматни шундай ерман, деб”. Умар: 
“Ҳақиқатни айтдинг, эй Билол” деб, масжиддан чиқиб, еганини 
қусди ва таҳоратини янгилади. Яна Билолнинг қошига келиб, 
салом берди. Билол “ва алайк” қилди).
Балойу фақоға сабр этган инсон 
Диёнат мулквдадур марди майдон.
Эй инсон, балою очликларга тўзган кишини диёнат мулкининг 
марди майдони деябер.
Агар чандики - бўлсанг бебизоат,
Сулаймонсан агар қилсанг қаноат.
Агар бу дунёда ҳеч бир нарсанг бўлмаса~да, қаноат қилсанг — 
Сулаймон каби бой бўлурсан. Чунки қаноат бойликдир. 
Қйноатдур кўнгилларни сафоси,
Қаноат барча иллатни давоси.
Қаноат — қалбларнинг сафоси, қаноат билан барча иллатлар 
шифо ва даво топар.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling