P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
ЭШОНИ СЎФИЙ ЁРОНЛАРИҒА ВАРОЪ ҚИЛҒОНЛАРИ
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
ЭШОНИ СЎФИЙ ЁРОНЛАРИҒА ВАРОЪ ҚИЛҒОНЛАРИ
Бу китоб нозими, яъни Сўфий Оллоёр муридлар тарбия қилур эди. Аввало, уларга тавба оятини талқин қилар, яъни ўргатар эди. Тавба ояти ушбудир: “Йаа аййуҳал лазийна аамануу, туубуу илал- лоҳи тавбатан насууҳаа” , яъни “Эй мўъминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар...” Оятни уч марта талқин қилгач, муридлар ҳаққига очиқлик билан дуо қилар эди. Бундан сўнг зикрни ўргатиб, итво қилар эди. Сўнгра зикри сабъани ўргатарди. Мана шу йўсинда мурид- ларни тарбия қилар эди. Бир куни муридлар ўзаро келишиб: “Шайхимиз Оллоёр бизларни тарбия қилиш учун қариб қолди. ҳолимиз кундан-кун забун бўлмоқца” — децилар. Алқисса, бу сўз хабари Оллоёрга етиб борци. Бир куни шайх мурицларини чақи- риб: “Эй ёронлар, сизларца таваккул борми?” цеци. “Бор” — цеци- лар. Шунца Оллоёр уйицан бир қизиқтемирни олиб чиқци. “Агар сизларда таваккул томм бўлса, бу қизиған темирни босинг” — деди. Муридлар : “Эй валийнеъмат, аносири арбаъа бизларга ало- ҳида дўст эмасдир” — дедилар. Тўсатдан Оллоёр муборак оёғи би- лан темир устига турди-да: “Эй ёронлар, ҳақиқати таваккул уш- будир. Аносирнинг Соҳибк кўнгилда бўлса, ул на қилур?” — деди. Шундан сўнг муридларига бу байтларни айтиб, мажлисидан қувди. Бироцарларки, бизга қилцингиз аҳц - Олурмиз, цеб муҳаббат жомидин шаҳц. Эй бироцарлар, аввал бизлар билан аҳцлашдингизки, бизлар- дан бироз муҳаббат шарбатидан жом олурмиз, деб. Топилмас бандаца сиз истаган ҳол, Очилмас осийцин сиз айгон ашкол. Эй мурицлар, сизлар сўзлаган ҳоллар биз фақир Оллоёрцан топилмас. Яна сизлар сўрайциган мушкил масалаларни ҳам очиб бера олмасмиз. Талаб қилманг бу ноқисдин каромот, Кашуфоту мақомоту аломот. 241 Эй муридлар, бу ноқис бар бандадан каромат исгамангиз, ка- шуфоту бор.мақомотларни ҳам биздан тиламанг. Била олмам ниҳони тарбиятдин, Олиб эрдим илиг - нафсониятдин. Эй биродарлар, унинг ҳаддини сўрамангиз. Зероки, мен тарбия чекини ва қандай эканини билмасман. Ул тарбият ила гумонимга қарамангиз. Чунки, аввало, нафсим учун қўл олиб эрдим. Аллоҳ учун эмас. Бу- байтда ҳам Оллоёр ўзини камситишда давом этган. Пушаймонман илиг олгонларима, Тамаъ нониға қўл солғонларима. Мен, аввало, муридлар олганимга пушаймонман. Сўнгра тамаъ нонига қўл урганимдан ўкинчдаман. Оқибат сизларнинГ умрин- гизни зое қилиб турибман. Боринг эмди, ёронлар, ҳар қаёна, Юринглар - бир мукаммал эр томона. Эй ёронлар, ҳар тарафларга борингиз. Биздан сизларга рухсат. Бир шайхнинг хизматига бориншзки, таянса бўладиган мукаммал бир эр бўлсин. Зероки, қўл берганингиз — пири комил бўлса, биздек фойдасиз бўлмас. Чунки: Қуруқ қўл олганимдиндур изоман, Азизин истангиз, сиздин ризоман. Ўзим қуруқ-номуносиб бўла туриб, қўл олганим учун озорлан- дим, чунки менинг илми ҳолда маҳоратим йўқдир. Биргина журъ- атим туфайли муридлар қўлини олган эдим. Азизроқ, комилроқ пирни истасангиз - сиздан мен розиман. Мен шундайин исмлар билан ғурур ҳосил қилиб, талаб бозоридан кечикиб қолдим. Мани деб қолмангиз ўз корингиздин, Уётлиғман сизинг рухсорингиздин. Мен фақирни кугиб, юз хотиримни қилиб ўтирманглар. Ишла- рингиз билан бўлингизлар. Мен сизларга рухсат бердим. Бошқа шайхнинг мажлисига бориб, фойда олинглар. Чунки мен комили мукаммал эмасман. Ўша замонларда сизларга берган тарбиям ҳақида айтган сўзларингиздан уятдаман. Боҳал айланг келиб-кетганигйзга, Елиб-югуриб умид этганингизга. Эй ёронлар, биздан сизга рухсат, аммо ўгган вақг ичида бизни ҳурматлаб, руҳ озиғи истаган эдингиз, биздан топилмади. Энди узр қилингларки, биздан истаган юмушингиз чиқмади. Шунинг учун биз уятли бўлдик. 242 Кечурмас бўлсангиз сиз мандин, эй қгвм, Мани хрлимга мушкилдур сабоҳ явм. Эйг^гуридларим, қа .;им, мендап • а5 юрган . : ни бўйнимдан соқит қилмасаншз, менинг ишнм мушк.ил,дир. т1ун- ки сизларнинг кечиримларингизни ҳар тонгу кун кутиб, доғда юрарман. Тониб мандин - тониб авруь киш ини - Тутунг маҳкам ани қутлуғ ишини. Эй муридлар қавми, мендан озоду халос топиб кетгач, парҳез- корроқ кишини ихтиёр қилинглар. Уни таниб топгач, маҳкам уш- ланшз. Амрига хилофлик қилмангиз. “Авруь” сўзи арабча “авраъ”- нингтуркийлашгани ёки - “қутлуғ”га қофияланган бўлса керак, маъноси — парҳезкорроқ, Аллоҳдан қўрқувчироқ. Керак м>'ршид деган - монанди уммон, Муборак ботини пур дурри маржон. Муршид бўлмиш кимса денгиз каби бўлмоғи керак. Бу денгиз ичи гатасую маржонларга тўла бўлганидск, муршиднинг қалби ҳам инжулару дурларга тўла бўлади. Яъни илми ҳол ва илми қолда маҳорати тўла бўлади. Шундай муршид қаршисида мурид қилиш- ликда — бизга йўл бўлсин!? Жаҳолат даштидин ким келса сувсоб, Анинг зсҳир сувидин бўлса сероб. Муршид бўлмиш кимса яна шундай бўлмога керакки, жаҳолат саҳросидан биров ташна бўлиб келса, у ўша кимсанинг чанқоғини зоҳир илмининг суви билан қондиради. Хуллас, муршиди комил- нинг нодон муридларни шакдан чиқармоқ миқдорича илми зо- ҳирдан хабгри бўлади. Агар бўлса киъшким толиби дур, Чўмуб ботинға - жайбин айласа пур. Агар киши дур талабида бўлса, ичкари чўмиб, занбилни тўлди- рур. Шунга ўхшаб, муршид бўлмиш кимса кўнгил сари юзланиб, кўнгал косасини кашуфот бмлан тўлдиргай. “Жайб” — занбил маъ- носида. Деманг: «Топилмагай бу наигьалик кас!» Жаҳон айвони кенгдур - холий эрмас. Эй мл'ридлар, бундайин киши жаҳон айвонида йўқпир, деман- гиз. Зеро, жаҳон айвони кекгдир. Ш ундайин кимсалардан холи эмасдир. 4>т1ки қ\тбсиз замон — арзимас замондир. Тогшлганда муиингдек ллжжаи хос - Қани ихлоси кўп, ҳимматли ғаввос!? 243 Зикр қилингандек муршид тогшлиб турган ўша пайтда ихлосу ҳиммат дарёсига чўмгувчи муридлар қани? Чўмуб - олгай илгига дурри мақсуд, В-агар на - қўл солиб қочмоқ нечух суд? Ихлосли мурид аввал бу дарёга чўмиб, кўлига мақеуд инжуси- ни олур. Шундан кейингина ўзини кўрар. ' [}Т 1 ки шайхнинг ўзига- гина қўл бериб, мазашсида турмай, бебаҳра қолиб кетмоқцан фойда йўқцир. Шунцай экан, мажлисца ўгиришда цавом қил. Ундан сўнг етилиб, камолот топарсан. Агар сиз тоисангиз бир яхши шаҳни - Хабарцор айлангиз ман рўсийоҳни. Эй мурицлар, қачонки, яхши бир шоҳни. яъни шайхк мукам- мални топсангиз, зинҳор Оллоёр миекинни хабардор қилиб, ул мажлисда ёд олгайсиз. Қилайман ҳам юзин - кўзум зиёси, Қадам тупроғини - кўз тўтиёси. Мен ҳам ул зот юзини кўнглим зиёси қилай. Оёғи босган туи- роқни кўзларимга сурма қилиб сурай. На бўлғай - сиз биродарлар пайидин Манга ҳам берсалар ваҳцат майидин!? Сиз биродарлар кегидан менга ҳам, эй биродарлар, ваҳцат ша- робидан береалар, қандай ажойиб — эзгу иш бўларди!? Ул қултум шароб барча гуноҳларимға ‘'Суьрул мўьмкн шифо ‘ (мўъмин ша- робининг қолдиғи шифодир) қабилнда ишфо бўларди. Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling