P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
Азаддан душмани жон билгИл они.
Эй болам, бу фоний дунё кимга вафо қилибди ўзи? Нега шоҳ- лар, анбиёлару соҳибқиронлар дунёдан ўтдилар. Шундай зотлар- гаки вафо қилмади, бизга йўл бўлсин, ўғлим. Ш унинг учун бу алдамчи дунёни азалдан жон душмани экан, деб билгил, унинг зийнатига учмагил. У М РН И Н Г Ф О Н И Й ЛИ ГИ ВА ДУНЁГА ҲИРСДИН НА- ҲЙЛАИМАКНИ БАЁНИ Кел, эй мўъмин, яқийн бидцинг кетарни, Ҳисоби умр бесомон ўтарни. Эй мўьмин, гумонсиз билдингки, бу фоний дунёдан кўчмо- ғинг рост ва яна ҳисобли умринг беқарор эканини. Унда нима учун турли-туман зийнати дунё билан безаниб, охират йўлига ҳозирланмадинг? “Бесомон” — беқарор маъносида. Ўтар дунё учун бўлма гирифтор, Ўлумса йиғмагил монанди кафтор. Ундай бўлса, фоний дунё учун тутқун бўлма. Охират амалидан қуруқ қолма. Бўрсиқ ўлаксага ҳарис бўлгани каби, сен ҳам дунё 197 молини йиғмоқ билан бўлиб, Аллоҳнинг розилигини қолдириб қуйма. Ҳарому ҳалолни текширгин. “Ўлумса”- ўлакса, “кафгор” — бўрсиқ ёки сиртлон маъносида. Агар дунёга ҳирсинг бўлса — фажсан, Нажосат йиғмоғингда кал-ҳамажсан. Аллоҳ таолонинг фаройизларини ўтказиб, дунё ҳирслигида бўлсанг, забун ва чиркин — пасткашсан. Ш уиинг учун сенинг бу мол йиғишга бўлган ҳирсинг учун тезакташиб йиғувчи гўнгқўнғиз билан тенг қилиш мумкин. “Лаа такуунуу кал -ҳам ж и ” — (гўнгқўнғиздек бўлманг!) ҳадиси шунга ишорадир. “Фаж” — забун ва пасткаш, “ҳамаж” — гўнгқўнғизи, “кал-ҳамаж” — “гўнгқўнғизга ўхшаб” маъноларида келади. Эсиз умринг нажас йиғмоқ раҳинда, Қолурсан бир кун охир ер таҳинда. Тезак йиғиш билан банд қўнғиздек, эсиз умриш мол йиғиш билан ўтмоқца. Аллоҳнинг фарзларини ўтамоққа бўш вақгинг йўқ. Аммо охири бир кун ўлиб, ер остига кирарсан. Ўтинурсан лекин ишинг ўрнига келмас. Ўрамчидек ҳамиша тор этарсан, Қаноатсизлигинг изҳор этарсан. Сен шундайин ҳариссанки, ўргимчак сингари ҳамиша тўр тўқир- сан. Бундан мурод - фонийлигингни билмайин ўлимга тайёргар- лик қилмассан. Ҳамиша мол йиғиш ҳавасидасан. Бу, албатта, се- нинг қаноатсизлигинг изҳоридир. Чунки қаноат аҳли оз нарса би- лан хушдил бўлиб, ибодатда бўлса керак. Қилурсан риштаи жонинг билан қайд, Магасдек, мурдек қилмоқ учун сайд. Сен мол касбини қилурсан. Сен бу ишни қилганингда одамлар- ни куйдиришни ўйлама. Ж онинг ипи ва тоқатини Худо йўлига сарф қил. Буни — мисоли ўргимчакнинг пашша ва қумурсқаларни ов қилиш учун қилганидек қил. Бу ерда “ришта” - тоқат маъноси- да олинди. Супурса соҳиби хона - баякбор: Ўрамчи ҳам кетар, ҳам сайд, ҳам тор. Уй эгаси ўргимчак ипини супуриб — уйини тоза қилмоқ иста- са, бир йўла ўргимчак ҳам, унинг ипи ҳам, торлари ҳам бузилар. Бундан мурод Тангри азза ва жалла мол йиғувчилгрга ажал берса, ўзлари қабр ичига ўкинч билан кетурлар, йиқкан моллари эса пароканда бўлур. Ҳисоби бўйнида қолур, демақцир. Бу ерда “тор” ўргимчак инининг иплари маъносида. 198 Қолубсан танга деб - аҳволи танга, Машаққатлар бошингда ранго-ранга. Эй мусулмон, Аллоҳни истамак ўрнига ақча кетидан юриб қолибсан. Ана энди ранго-ранг машаққатлар олдингда кутиб ту- рибди. Буни ўйламабсан. Пул кетидан қувибсан. Югурма жийфа кўп йиғмоққа йил, ой, Бўлай деб бой - бисотинг бермагил бой. Шундай экан, энди ўлжани кўп йиғиш учун ойу йиллар югур- магил, яъни мол йиғишга кўп уринмагил. Ҳаромлар билан бой бўламан, деб, бору йўғингдан ажраб қолмагин, тағин. Яқийн билгил муни, эй соҳиби ҳол, Ҳарис эрмас зиёд этган била мол. Бегумон билгилки, эй илми ҳол соҳиби, молнинг фақат ўзи- нигина йиғиб, кўпайгириб бормоқ ҳарисликка кирмайди. Балки: Ҳарис улдур, агар дунёи фоний Йиғай деса - муҳаббат бирла они! Киши бу фоний дунёнинг молини кўнгил ишқи ва севмоғи билан йиғса ва даражоти салосадан бўлиб, дунё кетидан юриб, фарзларни вақтида ўқимай қазо қилса, оз моли бўлса-да, кўнгил муҳаббати билан тутар бўлса, ана бунга ҳарислик деса бўлади. Агар бўлса кишида мол саҳли, Кўнгил берса бўлур - дунёни аҳли. Киш ининг моли оз бўлса-да, уни кўнгил бериб орттирмоқ ҳавасида бўлиб, аммо фаройизни бўйнидан туширмай, яъни улар- ни бажармай, фақат мол орттириш қайғусида бўлса, бу киши — шубҳасиз, дунё аҳлидандир. Бисотинда бир арпа қурси бўлса, Эрур дун аҳли - бил гар ҳирси бўлса. Кишининг бисотида бир арпа донасича моли бўлса-ю, Аллоҳ- нинг фарзларини вақтида ўгамай, ўша молини орттириш пайида бўлса, билгилки, бу киши ҳарис кимсадир. Кишининг кўнглида бу фони бўлса, Эрур дунё анинг - бир дони бўлса. Агар киши кўнглида бу дунёнинг фоний эканига ишончи бўлса, ва бу ишончи билан ибодатга ҳарис бўлса, у ҳолда бу киш ининг атиги бир дона дони бўлса-да, бир мол ҳисобида кўради. Хуллас, қаноат аҳли оз билан қаноат қилур. Агар бир қулда юз харвор зардур, Агар бўлмаса меҳри - безарардур. 199 Агар бир киш ининг юз эш ак оғирлигида, яъни юз харвор ол- тини бўлса-ю, унга ишқию муҳаббати бўлмаса, яъни ул молни Аллоҳ йўлида сарф қилиб, зиқналик қилмаса, у кишини, албат- та, дунё аҳли ва ҳарислар гуруҳидан деб бўлмас. Агар минг тилло кўза тушса кўза - Қачон давлат билур аҳли дил - ўза?! Аллоҳни таниган кишининг қўлига минг кўза олтин гушса, ул орифи биллаҳ, албатта, бу тиллони бойлик деб билмас. Еалки бу кўзаларга кўзи тушганига пушаймонда бўлар. Буларнинг закотини ўтаб, охиратда ҳисобини қандай берурман, деб қайғуга гушар. Қаюдур меҳри йўқ эрни ьиш они - Буюрғон ериға сарф этса они. Биров орифи биллаҳ бўлмоқ даъвосини қилиб, менда молимга муҳаббат йўқцир деса-ю, аммо ўзи қўлидаги молни маҳкам уш- лаб, зиқналик билан Аллоҳ йўлига сарф қилмаса ва Аллоҳнинг буюрган амрига хилофлик қилса, унинг даъвоси бекордир. Ул кимса ёлғончидир. Зероки, орифи биллаҳ, яъни Аллоҳни танигувчи ким- са, албатта, молини Маъшуқининг ризолиги учун сарф қилса ке- рак. Деса «Меҳрим йўқ» аммо тутса маҳкам, Эрур ёлғончи ул фарзанди одам. Киши молинки - беэҳсон емасдур - Худонинг фазлидур, дунё эмасдур. Киши молини яхшилик қилиш йўлида сарф қилса, бу, албат- та, Аллоҳтаолонинг раҳматидир. Бундай киши дунё аҳлидан эмас- дир. Агар у киши дунё аҳлидан бўлса эди, молининг сарф қилини- шидан афсуслар қиларди. Дема дунё - чироғи охиратдур, Худойимдин нишони мағфира гдур. Шундайин эзгулик йўлига сарфланган молни дунё моли дема- гил. Булки охират уйининг чироғи дегил. Яна Аллоҳнинг бу банда устига Ўз раҳматини сочиб,ўзига яқин қилгани деб билгил. Бизоат бўлса ҳам кам - айла инфоқ, Юзумдур барги кам - зардин сўчукроқ. Шундай экан, бор молингни Аллоҳ йўлига сарф қил. ҒСамлиги- га қарама. Токнинг барги кам бўлса, меваси ш иринроқ бўлгани- дек, оз молни ихлосинг билан Аллоҳ йўлига сарф қилсанг, савоб кўпроқ бўлур. Керак аҳли карам хулқ этгали жамъ, Ўзини дамо-дам кам қилса чун шамъ. 200 Ундай бўлса, ҳимматли жўмард киши бор молини сарф қллиш учун фақиру мискинларни йиғиши керак. Ш уникг билан бирга, ёниб турган шамъ пилтаси қандайин камая борганидек, бу соҳиби карам киши ҳам ўзини дам-бадам кам тутиб, миннатдан йироқ бўлмоғи керак. Бу жўмард киши: “Молим битди, ўлимлигимга ҳеч нарса қолмади. Энди нима қилурман” демас. Сўзсиз, ҳиммату эҳсон эгаси мана шундайин бўлур. Ккшини эъткқоди бўлса солим - Демас «гўру кафанликдур бу молим». Киши фақирлик хавфидан саломат бўлиб, эътиқоди дуруст бўлса, молинингтугаганига қайғурмас. Бу молим кафаним ва гўрим учун ҳозирлаганим эди, демас, балки борини сарф қилур. Не ғам иймонли қулни ўлганида, Танида бўлмаса - уч газ танида. Иймонли — эҳсон қилгувчи банданинг ўлимда қайғу-ҳасрати йўқдир. Дунёда уч қулоч миқцори бўз тани учун кафан бўлмаса- да, ҳеч бир қайғусиз, охират, уйига улуғ бир шоҳцек кетади. Чун- ки кафанликни танага ўрамоқ яқинликка сабаб эмасдир. Яқин- лик сабаби — иймонцир. Байт охиридаги “танвда” — ўралган маъ- носида. Саломат бўлса иймони билан кас - Агар ори кўмулса - ори бўлмас. Киши Аллоҳ таолонинг раҳмати билан дунёдан иймонли кетса — кафансиз, яланғоч кўмилса-да, унга орлик йўқцир. “Орий”нинг биринчиси — яланғоч, иккинчиси — орли, уятли маъносица. Карамлик бандаси гар бўлса чўлца Ичар ер бўлмаса бир зарра қўлда. Аҳли карамдан бўлмиш бир банда биёбонца қолиб, чўллаб сув излаганда, чўлдаги чуқурларнинг бирортасида сув топилмаса ва яна: Қўпуб ўлтургали қолмай мажоли, Ҳалокат палласига етса ҳоли. ўша аҳли карам биёбонда сувсамоқцан мажоли кетиб, ўтириб-ту- ришга ҳоли қолмай, ҳалокат палласига етса ва шунца: Агар кўз ёшича сув топса анда - Килур ярмини эҳсон яхши банда. у саховатли банда кўз ёши томчиси қадар сув топса, албатга, шу суънинг ярмини ўзига, ярмини бировга сарф этар. Топилса луқмайе жону жигардин - Дариғ этмас они ёру дигардин. 201 Аҳли карам кишига бир луқмагина неъмат оғир машаққатлар эвазига топилгай бўлса-да, бу киши, албатта, топган неъматининг ярмини мусулмон биродаридан қизғанмас. Карамлик бандага ёлғиз еган ош Бўлур хок оғзида - балки бўлур тош. Ёлғиз томоқ емоқлик жўмард киш ининг кўнглига сиғмайди. Борди-ю, ошини ёлғиз ўзи еса, унда бу ош бўғзида тупроқ каби, тош каби туриб қолади. Ш акар нўш этса ёлғиз - топмағай бақр, Бўлур қон оғзида , балки бўлўр заҳр. Агар жўмард банда ёлғиз ўзи шакар нчса, баҳра топмайди. Ўша шакар қон бўлиб. ҳаттоки, заҳар бўлиб, томоғида туради. Шу- нинг учун у еганининг ортиғини фақиру бечоралар, муҳгожлар- га берар. Мана шундайин зуҳцли бўлиш орифларнинг ҳолидир. Аммо аҳли шаръ қошида аҳли аёллар нафақаси йилдан-йилга етар даражада сақлаб қўйилса, зиёни бўлмас, балки ўшандай етарли қилиб берилиши мақбулдир. Зеро, бу — садақаи нофиладандир. Қаро сув ичсалар икки биродар - Кўрар шарбатча, балки оби Кавсар. Икки мусулмон биродар бир мажлисда ўгириб, ҳеч бир неъмат- лари йўқ, қуруқ сув билан ўтирган бўлсалар-да, шу қоп-қора сувни шарбатдек, балюг Кавсар сувидек кўриб ичарлар. Суҳбат- да бир-биридан фойда олиб, руҳий озиқ ҳосил қилурлар. И кки ҳамдил еса луқмаи нондин - Сучук билғай асалдин, балки жондин. Ҳам эътиқод, ҳам кўнгилда бир бўлмиш кишилар бир луқма- гина нон еб турган бўлсалар, бу иккисининг яқдиллиги сабаб қуруқ нонлари болдек, балки жондек ширин туюлар. Ш у нон билан ру- ҳий қувват ҳосил қилурлар. Киши нондек қилар эҳсонда хўйин - Олур танур ичида оби рўйин. Киши эзгулик ва жўмардлик қилганида ўзини нон каби кўрса- тади. Маълумки, нон тандирга киргач,' нонпазлар унинг юзйга сув уриб, чиройлантириб — қизартиб олишади. Шунга ўхшаб, жўмардлик ва эзгу ишлар халқ орасида кишининг обрўсини ошириб, ул кишини ҳурматларга сазовор қилади. Қизил юзлик бўлиб чиқғон замони Тушар халқ оғзиға эҳсони они. Нон тандирдан қизариб чиқиши билан бу иссиқ, қизил нон оғизларга тушади, яъни ейилади. Шунда нон: “Мен не машаққат- лар билан пишдим, нега энди мени шундай енгиллик билан еб ў я қолишар экан?” демагани сингари эҳсон қилувчи топган неъмат- ларидан халққа эҳсон қилганида: “Машаққатлар билан топган неъматларимни бировга бермасман” демас. Шунинг учун: Кулуб меҳмон қошиға чиқғил, эй қул, - Шажарким мевалик бўлса - қилур гул. Баногоҳ уйингга меҳмон келиб қолса, унинг олдига очиқ юз билан чиқгил, эй банда. Биласан — дарахтнинг мевасидан олдин гули чиқади. М еванинг муқадцимаси гул бўлса, меҳмон кутиш- нинг муқаддимаси табассум ва очиқчеҳрадир. Агар эҳсон этар бўлсанг, эшит - ҳарф, Ани ҳам ўз жойиға қилмоқ керак сарф. Энди бу сўзга қулоқ бер. Эзгулик ва эҳсон қилмоқ турли- турли бўлади. Аммо яхшилик қилиб, молни Аллоҳ таоло йўлига сарф' қилмоқни тиласанг, уни ўз ўрнига қўйиб сарф қилгин. Чунки молингни ёвузликка сарф қилсанг, буни эзгулик эҳсони демас- лар. Бу ҳолда барча яхшилигинг барбод бўлади. Билиб бер жойига кади йаминни, Зироат айлама шўра заминни. Тариқ экмоқ гиласанг, кучингни — лойиқ ерга сарф қилгин. Уруғни шўр ерга сочма. Шунга ўхшаб, эзгулик қилганингда уни олимлар, сўфийлар ва илм ўрганувчиларга қаратгин. Золиму ёвуз- ларга яхшилик қилма, ёвузларга эҳсон қилганинг — шўр ерга дон сепганинг билан баробардир. Ёмон ерга ани сарф этма бори - Бўрини йирториға берма йори. Хуллас, молингни майхона каби ёмон ерларга сарф қилма. Бал- ки тақволи ишларга сарф қклгил. Масжиду мадрасалар бино қил- диргил. “Кашшоф”да “Аньом” сурасининг 160-ояти тафсирида ай- тилмишки: “Нодонларга яхшилик қилишнинг савоби бирига - ўндир, олимлар ва толибларга сарф қилмоқнинг бирига юз савоб- дир”. Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling