Парето диаграммаси бўйича корхонада ишлаб чиқарилаётган деталларни статистик таҳлил қилиш


Download 59 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi59 Kb.
#1445992
Bog'liq
Амалий иш 6. Pareto diagrammasini qurish va uning mohiyatini o‘rganish

Амалий иш №6. Pareto diagrammasini qurish va uning mohiyatini o‘rganish


Фирма, корхоналар фаолиятида диаграммаларни қўллаш орқали ҳал қилинадиган жуда кўп муаммолар юзага келади. Парето: кредит миқдорининг айланувчанлигидаги қийинчиликлар, буюртмалар қабул қилишнинг янги қоидаларини ўзлаштириш, яроқсиз маҳсулотнинг юзага келиши, дастгоҳларнинг носозлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш билан унинг сотилиши орасидаги вақтнинг чўзилиб кетиши, омборхоналарда маҳсулотнинг туриб қолиши, рекламацияларнинг келиб тушиши, хом ашё ва материалларнинг вақтида келиб тушмаслиги ва бошқалар.
Парето диаграммаси юқоридагиларни акси, яъни айрим цех ёки бўлимларнинг ижобий тажрибасини бутун корхонага татбиқ этиш керак бўлган ҳолатларда ҳам қўлланилади. Парето диаграммаси ёрдамида эришилган ютуқларнинг сабабини аниқлаб, самарали ишлаш усулларини кенг татбиқ этиш мумкин.
Парето диаграммасини муҳим омилларни назорат қилишда қўллаганда энг кенг тарқалган услуб – АВС-таҳлили услубидан фойдаланилади. Фараз қилайлик, омборхонада 1.000, 3000 ва ундан ортиқ сондаги деталлар бўлсин. Деталларни бир хилда бирма-бир назорат қилиш жуда кўп меҳнат сарфини талаб қилади ва самарасиз ҳисоблавнади. Агар бу деталларни гуруҳларга ажратсак, масалан, омборхонадаги ҳамма деталларнинг 20-30% ини ташкил этувчи энг қиммат деталларга унинг умумий қийматининг 70-80%и, жами маҳсулотнинг 40-50%ини ташкил этувчи энг арзон деталларга эса маҳсулот қийматининг 5-10%игина тўғри келади.
Биринчи гуруҳни А, иккинчи гуруҳни В деб атаймиз. Қиймати умумий қийматга нисбатан 20-30 %ни ташкил этувчи оралиқ гуруҳни эса В деб атаймиз. Агар омборхонадаги А гуруҳга тегишли маҳсулотларнинг сифати кучли назорат қилиниб, С гуруҳга тегишли маҳсулотлар сифати енгилроқ назорат қилинса, маҳсулот сифатини назорат қилиш самарали амалга оширилган ҳисобланади.
Бундай таҳлил омборхоналарни, маҳсулотнинг сотилиши билан боғлиқ бўлган пул миқдорини назорат қилишда кенг қўлланилади.
Парето диаграммаси яроқсиз маҳсулотнинг юзага келиши, дастгоҳларнинг носозлиги, омборхоналардаги деталларни назорат қилиш каби муаммоларни ҳал этишда устунли графиклар кўринишида ифодаланади. Диаграммалар бир неча вариантда тузиш тавсия этилади. Уларни кетма-кет таҳлил қилиб, оқибат натижада алоҳида Парето диаграммасини тузиш мумкин.
Парето диаграммасини сабаб натижавий диаграмма билан бирга қўллаш мақсадга мувофиқдир. Маҳсулот сифатининг паст бўлишидек жуда муҳим масалани ҳал этишда ҳар бир конкрет дефект бўйича унинг моиятини аниқлаб олиш керак.
Бундай ҳолатларда имкони борича кўпроқ сондаги манфаатдор шахслар тўпланади ва маҳсулот сифатсизлигининг асосий сабаби ўрганилади. Натижада, биринчи навбатдаги эътиборни талаб қиладиган тўртта-бешта сабабларда тўхтатилади.
Корхонанинг мураккаб иқтисодий фаолиятида, унинг турли бўлинмаларида муаммолар келиб чиқиши мумкин. Ушбу муаммоларни хал этишни Парето диаграммасини тузишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир.
Улар ёрдамида фирма фаолиятининг турли сохаларидаги муаммоларни тахлил қилиш мумкин.
Молиявий соҳада: ҳар бир маҳсулот тури бўйича маҳсулот таннархининг таҳлили; маҳсулот турлари бўйича фойданинг таҳлили; фойда фоизининг таҳлили ва бошқалар.


группа группа группа


А В С

б

Группа
А
Группа Группа
В С
Парето диаграммаси ифодаланган:
а – да деталлар аниқ кўриб чиқилади;
б – да деталлардаги дефектлилик ҳолатлари акс эттирилган;
в – да бирорта аниқ дефектнинг келиб чиқиш сабаблари акс эттирилган.

Группа

А

Группа Группа


В С
Маҳсулот сотиш соҳасида: маҳсулот турлари бўйича истеъмолчилар талабининг ўзгаришининг таҳлили; маҳсулот турлари бўйича сотишдан келиб тушган тушумнинг таҳлили; айрим маҳсулот турлари бўйича қайтган товарларнинг таҳлили ва бошқалар. Моддий-техникавий таъминот соҳасида: хом ашё ва материаллар турлари бўйича махсус танлаш холатларининг таҳлили; хом ашё ва материалларни турлари бўйича етказиб бериш кунларининг кечиктирилиши таҳлили; хом ашё ва материалларнинг омборхоналарда бекорга ушланиб туриши ҳисобига молиявий йўқотишларнинг таҳлили ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш соҳасида: иш участкалари бўйича айрим қайта тузатишлар сонининг таҳлили; айрим машина ва дастгоҳдаги носозликларнинг таҳлили; алоҳида ҳафтанинг кунлари бўйича яроқсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши фоизининг таҳлили; айрим жараёнлар бўйича жараёнларнинг тўҳтаб қолиши холатларининг таҳлили ва бошқалар.
Иш юритиш соҳасида: ходимлар бўйича алоҳида келиб тушган таклиф мулоҳазалар сонининг таҳлили; алоҳида таклиф мулоҳазаларни қайта ишлаш кунлари сонининг таҳлили; айрим ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича режанинг ошириб бажарилиши таҳлили ва бошқалар.
Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling