Патологик физиология


Кислота-ишқор мувозанати бузилишининг патологик физиологияси


Download 1.57 Mb.
bet107/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Кислота-ишқор мувозанати бузилишининг патологик физиологияси.
Водород ионларининг ҳужайрадан ташқари суюқликка қўшимча миқдорда тушиши ёки бикарбонатларни йўқотилиши натижасида метаболик ацидоз (қонни рНни пасайши) пайдо бўлади.РНни пасайши:
1.МНСнафас марказини рағатлантиради, нафасни чуқурлигини ва сонини кўпайтиради, бу эса компенсатор равишда ҳужайрадан ташқари суюқликни РСО2 пасайшига олиб келади.
2.Буйракларда водород ионларини экскрециясини кўпайтиради.
Метаболик ацидозни сабаблари:
1.Буйракларни водород ионининг эндоген ортишини ажратишга қодир эмаслиги (буйрак етишмовчилиги, аммиакни ҳосил бўлишини пасайши).
2.Водород ионларининг ортиқча ҳосил бўлиши (инсулин етишмовчилигида пайдо бўладиган кетоацидоз, шок ҳолатида,ўткир панкреатитда,лейкемияда,қандли диабетда пайдо бўладиган лактат ацидоз, салицилат,этилгликол,овқатлантириш учун қўлланиладиган суюқликлар билан интоксикациялар).
3.Водород ионлари секрециясини камайши (буйракни дистал найчаларига алоқадор ацидоз,гипоальдостеронизм).
4.Бикарбонатларни ҳаддан ташқари йўқотиш (диарея,ОИТ-фистуласи,буйракларни проксимал найчаларига таалуқли ацидоз).
Метаболик алколоз.Ошқозон-ичак тракти ёки сийдик орқали водород ионларининг йўқотиш ёки бикарбонатни организмда ушланиб қолиши оқибатида метаболик алкалоз (қон РНнинг кўпайши)пайдо бўлиши мумкин.
Метаболик алкалознинг сабаблари:
1.Глюко ва минералокортикоидларни ҳаддан ташқари кўплиги туфайли водород ионларининг буйраклар орқали йўқотиш.
2.Водород ионларини ошқозон-ичак йўли орқали йўқотилиши,ошқозон
шираси йўқотиш.
3.Гипонатриемия оқибатида хужайра ичига водород ионларини кириши.
4.Диуретиклар қабул қилиш сабабли кислоталар ва хлоридларни йўқотилиши, бунинг оқибатида ҳужайрадан ташқари суюқликда бикарбонатлар концентрацияси ортади.
5.Буйракларни бикарбонат секреция қилишнинг секинлашиши.


Кучсиз органик кислоталар ва асослар секрецияси
Буйракларни инкретор функция бажариши органик кислоталарни (парааминогиппурат-ПАГ,диотраст,пенциллин,сульфаниламидлар,фуросемид ва бошқалар) ва органик асосларни (холин,тиамин,креатинин,новакаин, кофеин,эфедрин, канамицин) секреция қилиш муҳим ўрин эгаллайди.Шу бирикмаларни ўтказиш ионсиз диффузия йўли билан бўлиб сийдикнинг РН ўзгариши уларнинг экскреция даражасини таъминлайди.Сийдикнинг РН паст ҳолларида ундаги кучсиз кислоталар асосан диссоцияланмаган ҳолтида, асослар эса диссоциаланган бўлади. Шу туфайли кучсиз кислоталарни экскреция қилиш секинлашади, асосларни экскреция қилиш эса тезлашади.
Шу бирикмалар секрециясининг бузилиши буйраклар функциясининг бузилиши аниқлигига акс этмай, балки, даволаш давомида буюриладиган дорилар миқдорини камайтиришни тақазо қилади.Яна шуни назарда тутиш лозимки, янги туғилган чақалоқларда, хусусан чала туғилганларда буйрак найчаларини секреция механизмлари етарли тараққий этмаган, бундай ҳолда буйракда қон миқдорининг камлиги ва коптокчалар фильтрациясининг пастлиги мавжуддир.Бундай омиллар фильтрацияси ёки секреция йўли клиренсини анча камайтиради, бу эса педиатрдан шундай касаллар қонида дорилар даражасини доим назорат қилиб туришни талаб этади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling