Патологик физиология
БОЛАЛИК ДАВРИДАГИ БУЙРАКНИ ВА СИЙДИК АЖРАТИШ СИСТЕМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
20.10. БОЛАЛИК ДАВРИДАГИ БУЙРАКНИ ВА СИЙДИК АЖРАТИШ СИСТЕМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Янги туғилган чақалоқда буйракнинг массаси нисбатан катта бўлиб, тана оғирлигининг 1/100 га тенг, катта ёшлиларда эса бу кўрсаткич 1/200-1/220 яқин бўлади. 1. Туғилиш вақтигача ҳамма коптокчалар шаклланиб улгурмайди, уларнинг бир қисми табақалашмаган, прогломерула деб аталадиган ҳолатида бўлади. Энг “кекса коптокчалар” (биринчи ҳосил бўлганлари), шу билан бирга энг йириклари ҳисобланадилар ва улар буйракнинг мағиз қисмига яқин зонада жойлашади. Ёшроқ нефронлар буйракнинг қобиқ моддасининг ташқи қисмида буйрак пардасининг шундайгина остида шаклланадилар, аммо улар тўла табақалашмагунича қоладилар. Коптокчаларнинг морфо-функционал “етилиши” буйрак қобиғидаги нефронлар ҳисобига содир бўлади ва 7 ёшда тугалланади. Нефроннинг коптокчаси кичик диаметрга эга: шу туфайли умумий фильтрловчи сатҳи катта ёшлиларникидан кичикдир. Коптокчалар фильтрацияси миқдорининг камлиги фильтрловчи мембрананинг анчагина қалин бўлиши ва афферент артериолаларда ҳосил бўлувчи каттагина гидродинамик қаршилик билан боғлиқдир. Фильтланиш жараёнининг чегараловчи омили бўлиб, найчалар системасининг пишиб етилмаганлиги ҳисобланади. Боланинг ўсиш жараёнида проксималь етилган найчаларнинг диаметри катталашади, узунлиги унча ўзгармайди, нефроннинг Na-K-АТФазасининг фаоллиги ортади. 2. Янги туғилган чақалоқлар ва ёш болалик даврида буйракларни концентрациялаш қобилияти кам бўлади. Бунинг сабаби нефрон қовузлоғининг анчагина қисқалиги, найчалар транспорт системаларининг кам қувватлиги, шунингдек нефроцитларнинг рецептор аппаратларини ва йиғувчи найчалар ҳужайраларининг вазопрессинга сезгирлиги камлигидир. Боланинг буйраклари гипертоник сийдик ва натрийни ҳаддан зиёд экскреция қилолмайди, шу сабабли болаларга озроқ шўр (туз)ли нагрузка бериш эдема пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 3. Ёмон кенгаювчи фиброз капсуланинг (парданинг) мавжудлиги ва органининг қўшувчи тўқимасининг гипер ва гипо-осмотик ўзгаришлари сув ва натрийнинг ортиқча миқдорини тўплаш қобилиятининг жуда камлиги, яллиғланишнинг пайдо бўлиши ёки сийдикни оқиб кетишининг бузилиши буйрак ичидаги гидростатик босимнинг кескин кўтарилишига, коптокчалар фильтрациясининг камайишига олиб келади. Бунинг оқибатида болаларда сув-туз гомеостази регуляциясининг самарадорлиги камайиши содир бўлади. 4. Сийдик ажрутувчи органларнинг анатомо-физиологик хусусияти болаларда сийдикнинг стаз(тўхтаб қолиши)га мойиллик қилади. Буларга: буйрак жомларининг буйрак ичида жойлашиши, эгри сийдик йўлларининг гипотоник ҳолати, уларнинг нерв-мушак аппаратининг физиологик пишиб етилмаганлиги кабилар киради. Сийдик микроблари ривожланиши учун яхши муҳит бўлганлигидан, буйраклар патоген микроорганизмларга нисбатан кам қаршилик кўрсатганлиги оқибатида улар кўпинча яллиғланишли касалликларга учраш имкониятига эга эканлиги кўриниб турибди. 5. Болалар буйракларида бир қанча метаболик хусусиятлар ҳам кузатилади. Малат ва сукуцинатдегидрогеназалар фаоллиги (Кребс доирасининг муҳим ферментлари, шу дори буйрак қобиғида энергия ҳосил бўлиши (асосий йўлидир)нинг патслиги, шу билан бирга нефроннинг Na-К-АТФ азаларининг фаоллиги унча юқори эмаслиги натрийнинг реабсорбциясини нисбатан секин бўлишига имконият яратади. Карбоангидраза ва ишқорий фосфатазалар фаоллигининг буйрак мағизининг ички қатламларида пастлиги. Шунингдек аммиякни нейтраллаш жараёнида сийдик кислотаси синтезини устун бўлиши (сийдикчил синтези ўрнига) кислота ишқор мувозанатининг бошқарилиши мукаммал бўлмаслигига олиб келади. 6. Буйракни қон айланиш системасининг хусусияти шундайки, бунда буйрак артериясининг тарқоқ шохчаларининг кўплиги вена тўрининг яққоллиги билан характерланади, томирлар системасининг етилиши 5-7 ёшларда тугалланади ва томир деворида оралиқ модданинг тўпланиши, ҳужайралар ва томирлар сонининг ортиш билан кечади. 7. Буйракларда нерф охирлари кам, бу ҳол кечаётган жараёнларда нерв регуляциясининг мукаммал эмаслигидан дарак беради. Фақат ҳаётнинг иккинчи ойидан бошлаб бола буйрагида нервлар тўри пайдо бўлади. Бола буйраги ва сийдик йўлларининг юқорида кўрсатилган тузилиш, биокимёвий ва функционал хусусиятлари бола организмидаги патологик жараёнларнинг ўзига хослиги сабаб бўлади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling