Патологик физиология
ПОЛИУРИЯ, АНУРИЯ, ОЛИГУРИЯ
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
20.9. ПОЛИУРИЯ, АНУРИЯ, ОЛИГУРИЯ
Полиурия деб сийдикнинг умумий миқдорини 1,5-2 марта кўпайишига айтилади. Сийдик ҳажмининг ортиши қуйидагиларга боғлиқ бўлиши мумкин: 1.Буйракларнинг органик шикастланиши билан боғлиқ бўлиб, бунда найчалар эпителийларининг электролитларни, сувни ва глюкозани реабсорбция қилиш қобилияти бузилади. Бу ренал полиуриядир. 2. Экстраренал полиурия бунда реабсорбция ва сийдикни концентрациялаш жараёнларини таъминловчи гормонларга сезгирлигининг камайиши кузатилади. Масалан, альдостеронга (псевдогипоальдотеронизм ёки буйракни тузли диабет), ваэопрессинга (буйрак билан боғлиқ қандсиз диабет ёки вазопрессинга резистент диабет). Шунингдек бундай полиурия найчалар суюқлилигига ҳаддан ташқари осмотик фаол моддалар ажратилганда ҳам кузатилади. Анурия деб, сийдик қопчасига тушаётган сийдикнинг бутунлай тўхташ режимида ажралаётган сийдик миқдорининг меъёрда 90-80% гача камайиши олигурия дейилади. Диурезнинг камайишига ренал ва экстраренал омиллар олиб келиши мумкин. Ренал омиллар буйрак паренхимасининг жиддий шикастланиши билан кечади. Буларга буйракларни жароҳатланиши, ҳар хил касалликларнинг ривожланишини (гломерулонефрит в.б.) дориларнинг токсик ва аллергик таъсирига нефротроп (буйраккагина таъсир қилувчи) бирикмалар (оғир металларнинг тузлари, органик заҳарлар) нинг таъсирларини кўрсатиш мумкин. Преренал омиллар буйракларга келаётган қоннинг камайиши (гемоорганик шок, юрак етишмовчилиги) ёки бутунлай тўхташи эвазига (буйрак артериялари ва веналарнниг тромбози) содир бўлади. Постренал омиллар сийдик ажратувчи йўлларни тошлар билан тиқилиб қолиши ёки ўсма ўсишидан торайиши натижасида содир бўлади. Аренал анурия ҳам учраб туради ва у янги туғилган чақалоқларда буйрак аплазияси (туғма бўлмасли) ёки янглишиб ягона буйракни жарроҳлик усули билан кесиб олиб ташланганида келиб чиқади. Олигуриянинг (ренал ёки преренал) турини аниқлашнинг асосий дифференциал-диагностик мезони (ўлчови) бўлиб, сийдикнинг нисбий зичлиги ва ундаги натрийнинг концентрацияси ҳисобланади. Преренал олигурия сийдикда натрийнинг концентрацияси пастлиги ва юқори нисбий зичлиги билан ва демак абсорбция жараёнларининг сақланганлиги билан ифодаланади. Ренал олигурияда эса сийдикнинг нисбий зичлиги ва ундаги натрий концентрациясининг пастлиги кузатилади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling