Патологик физиология
БОБ ЮРАК-ҚОН ТОМИРЛАР ТИЗИМИ ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯСИ
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
15 БОБ
ЮРАК-ҚОН ТОМИРЛАР ТИЗИМИ ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯСИ Нормал шароитларда юрак ва томирларнинг координацияланган иши натижасида органлар ва тўқималар ҳар қандай ҳолатдаги эҳтиёжига мос ҳолатда қон билан таъминланадилар. Тўла тинч ҳолатда катта ёшдаги одамни қонга нисбатан талаб миқдори ўртача 3 л/дақиқа.м2 ташкил этади. Кучли жисмоний иш бажараётган одамда бу кўрсаткич 3-4 марта (спортчиларда эса ундан ҳам кўп) ортиши мумкин. Қон айланиш тизимининг катта функционал имкониятлари ва уни организмнинг эҳтиёжига лойиқ мослашиши юрак ва томирлар функциясини нозик ва шу билан бирга барқарор регуляцияси билан таъминланади. Юрак ичи ҳамда уни умумий нерв-гуморал регуляцияси юракнинг алоҳида қисмларини координацияланган ишинигина таъминлаб қолмасдан, балки уни томирлар билан нафас ва қон тизими билан ҳам алоқасини таъминлайди. Шунинг учун организмда қон айланишга талаб ортганида фақат юрак иши ўзгариб қолмасдан балки, нафас ва қон яратиш тизимлари (эритропоэзни фаоллашуви) ҳамда томирлар (тонусини ўзгариши, регионал қон айланишни қайта тақсимланиши) фаолиятлари жалб бўладилар. Қон айланиш органларининг шикастланиши ёки уларни регуляциясининг бузилиши оқибатида қон айланиш патологияси пайдо бўлиши мумкин, бундай ҳолатда ҳам юқорида санаб ўтилган мослашишлар жараёнига жалб бўлиши кузатилади. Шулар туфайли қон айланишни у ёки бу қисмидаги бузилишлар узоқ муддат компенсацияланган бўлади. Қон айланиш етишмовчилиги деб организмнинг органларини ва тўқималарини уларнинг эҳтиёжига мос равишда қон циркуляцияси билан таъминланмаган ҳолатига айтилади. Бунинг натижасида организм кислород ва озиқ моддалар билан етарлича таъминланмайди ва моддалар алмашинувининг охирги маҳсулотларини ажратишиши бузилади. Қон айланишнинг бузилиши юрак фаолиятини ёмонлашувидан (юрак етишмовчилиги) ёки томирлар функцияларининг ўзгаришларидан (томирлар етишмовчилиги) келиб чиқиши мумкин. Кўпинча юрак-томир етишмовчилиги бирга қўшилиб учрайди. Одатда ҳар қандай алоҳида шаклдаги етишмовчилик кейинчалик аралаш етишмовчиликка олиб келади. Етишмовчиликнинг ҳар бир шакли ўткир, сурункали ёки турли даражада ифодаланиши мумкин, ҳамда компенсацияланган (яширин), субкомпенсацияланган ёки декомпенсацияланган (яққол билинадиган) ҳолда намоён бўлади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling