Патологик физиология


Тромбоцитларнинг моддалар алмашинуви жараёнларидаги аҳамияти


Download 1.57 Mb.
bet28/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Тромбоцитларнинг моддалар алмашинуви жараёнларидаги аҳамияти.
Тромбоцитларнинг муҳим ҳусусиятларидан бири уларнинг адсорбцион фаолиятидир. Қоннинг бу ҳужайралари кимёвий таркиби ҳар хил бўлган моддаларни адсорбция қилиш қобилятига эга. Бу жиҳатдан улар серотонин, адреналин ва бошқа биоген аминларни шимиб олиши ва бириктириб олиши катта аҳамиятга эга. Аниқланишича, тромбоцитларнинг адсорбцион ҳусусияти улар ҳаётий фаоллигининг кўрсаткичи ҳисобланади ва бу кўрсаткич тромбоцитларнинг ўзидаги моддалар алмашинуви жараёнларига боғлик, яни энергия сарфи билан кечади. Умуртқали ҳайвонларнинг тромбоцитларида 0, 3-7, 5 м кг. /109 тр, серотонин, 0, 09 –4 мкг/. 109тр гистамин , 109, 6- 6, 9 мм/1011тр дофамин борлиги маълум. Фақат қуённинг тромбоцитларида 4 мкг/109тр миқдорида, демак жуда кўп миқдорда гистаминнинг бўлиши учун хос ҳолатдир.
Тромбоцитлардаги гистамин икки йўл билан пайдо бўлади бири экзотромбоцитар ва иккинчи йўли тромбоцитларнинг ўзида синтез қилинади. 10%га яқин гистамин гистидиндан, тромбоцитларда синтез қилинади. Гистидин декарбоксилазанинг ингибиторлари гистаминни ҳосил бўлишини камайтиради. Тромбоцитлар қон плазмасидан гистаминни фаол шимиб олади.
Катта ёшли соғлом инсонларда КХА, КОМТ ларнинг метоболизмида иштирок этувчи ферментларнинг пасайишига мойиллиги аниқланган.
Юқорида тромбоцитлар ўз сатхида қоннинг хар хил оқсилларини ферментлари, гормонлари ва микроэлементларини адсорбция қиладилар. Қон ивитувчи (коагуляция) ҳусусиятига эга бўлган оқсилларни транспорт қилиш тромбоцитларнинг специфик қобилиятидир.
Патологик шароитларда тромбоцитлар ўз сатхларида аномал оқсилларни масалан: уремияда фосфатидларни адсорбция қиладилар.


Тромбоцитларнинг яллиғланиш ва инфекцион жараёнларда иштирок этиши.
Тромбоцитларнинг ялиғланиш ўчоғи томирларида тўпланиши ва вируслар бактериялар АГ+АТ комплексларини ютиб ҳазм қилишда иштирок этиши исбот қилинган. Бу ҳодисалар эндоцитоз билан боғлиқ маълум бўлишича вирусли инфекцияларда ҳатто хақиқий фагацитоз ҳам кузатилади. Бактерияларга нисбатан эса улар атрофида агрегатлар ҳосил бўлади. Бундай агрегатлар макрофаглар томонидан фагацитоз қилиниши мумкин ёки агрегат ҳолатида қон оқими билан тарқалиб септик жараённинг ривожланишида иштирок этиши мумкин.
Бактериал эндотоксинлар билан тромбоцитларнинг ўзаро таъсиридан ҳам агрегациянинг кучайиши пайдо бўлади.
Яллиғланиш жараёнининг ривожланиши давомида тромбоцитлар комплимент билан фаол ўзаро таъсир қиладилар. Тромбоцитлар мембраналарида СI учун рецептор мавжуд, улар иммун комплекслар пайдо қилувчи агрегатцияда аҳамиятга эга бўлса керак.
Тромбоцитлар мембраналарида CIS комплемент фрагменти мавжудлигини исботловчи далиллар бор, улар коллаген учун рецепторлар ҳисобланади. Коллаген билан CIS ўртасидаги боғланишнинг пайдо бўлишидан С-нинг протеазалик ҳусусияти фаоллашади ва у ўз навбатида ФлА2 (фосфолипаза А2 ) ни рағбатлантиради. Иммунофлюрисцент усул ёрдамида қон пластинкалари мембраналарида C1, C3, C4 лар учун рецепторлар борлиги аниқланган. Инсон тромбоцитларида С3 учун рецептор топилмаган. Комплиментнинг баъзи фракцияларини гликоколиксда бевосита адсорбция қилиш мумкинлигини қайд этиш керак.
Соғлом аёлларда ошкор қилинган С2 нинг туғма дефицити (етишмовчилиги ) тромбоцитлар АДФ-агрегацияси эса меъёр (норма ) ҳолида қолади.
Тромбоцитлар доналари ичидаги моддалар яллиғланиш ўчоғида тўқима шикастланишини кучайтириши аниқланган. Тромбоцитлардан ажралиб чиқувчи омиллар уларнинг бажарадиган функцияларига қараб, яллиғланишга ва тўқима шикастланишига таъсири бўйича қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин;
Вазофаол таъсир қилувчи гуморал омиллар-серотанин, катехоламинлар, гистамин (экспериментал ҳайвонларда) –улар гемостаз, коагуляция томирлар ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади.
Ҳужайралар локализациясини таъминловчи омиллар-хемотоксик омиллар. Хемотаксик омиллик вазифасини катионлик ҳоссали оқсиллар бажаради, улар гранулоцитларнинг катионли оқсилларга ўхшаш, арахидон кислотанинг метоболитлари, хусусан PGE2 ва ФАТ (тромбоцитларнинг фаоллашуви омили) ҳам хемотоксиклик омил бўлиб, нейтрофилларга таъсир қилади. АТФ (тромбоцитар ўстириш омили) нейтрофиллар ва моноцитлар учун хемоатрактант ҳисобланади.
Ҳужайралар функционал фаоллигини кучайтирувчи омиллар митоген омил ёки ТФР, ФАТ катионли оқсиллар улар базофиллар ва семиз ҳужайралар дегрануляциясини кучайтирувчи омилдир.
Ҳужайранинг функционал фаоллигини пасайтирувчи омиллар, буларга арилсульфатазалар киради.
Ҳар қандай яллиғланиш учун тромбоцитларнинг бошқа ҳужайралар билан ўзаро кооперенцияси (пайчилик, биргалашиб функцияни бажариши) хосдир. Яллиғланиш жараёнининг кечиши ва оқибатлари эса кўп жиҳатдан юқорида санаб ўтилган тромбоцитар омилларнинг тўпланишига ва инактивациясига боғлик. Бу моддалар ўтказувчанликка ва хемотоксики таъсирини рағбантлантиришга таъсир кўрсатадилар, ҳамда улар семиз ҳужайралардан ва базофиллардан анафилаксия медиаторлари ажралишини рағбатлантиради.
Юқорида келтирилган тасниф жуда шартли, чунки омилларнинг таъсири эса хар хилдир. Масалан; тромбоцитларнинг катион оқсиллари хематрктантлигина бўлиб қолмасдан улар томирлар ўтказувчанлигига зудлик билан ва муддати узайтирилган таъсири, уларнинг С5 га ферментатив таъсирининг натижаси бўлиб, унинг парчаланишидан нейтрофиллар учун хемотоксик фаолликка эга С5 анафилотоксик ҳосил булади.
Тромбоцитларнинг фаол иштирокида пролиферация жараёнлари ва жароҳатларнинг битиши содир бўлади. Жароҳат жойида тромбоцитлардан тромбоцитар ўсиш омили (ТФР) ажралади. Бу омил ҳужайралар кўпайиши ва бўлинишини рағбатлантиради. Яна ўша модда фибробластлар ва силлиқ толали мушаклар миграциясини рағбатлантиради. Тахмин қилинишича, ТФР нинг таъсири биокимёвий меҳанизми шундан иборатки, у ҳужайра сатхидаги сезувчан элементлар билан бирикади, бунинг натижасида ҳужайра ичига стимул киради, бу таъсир оқибатида оқсилнинг тирозин қолдиқларига фосфат гурухлар бирлаша бошлайди. Ҳозирги вактда фосфатни тирозинга таъсири масаласига асосий эътибор барилмоқда, бунинг сабаби шундаки репаратив регенерация жараёнларида (ангигенезда, томирлар силиқ мушакларининг гиперплазиясида, эндотелийнинг янгидан ҳосил бўлишида) ҳамда нормал ҳужайраларни карцинома ҳужайраларига айланишида ҳам шу молекуляр меҳанизм асосларидан бири ҳисобланади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling