Патологик физиология


ЮРАККА ҚОННИ ОҚИБ КЕЛИШИ БУЗИЛИШИДАН РИВОЖЛАНУВЧИ ҚОН АЙЛАНИШ БУЗИЛИШИ


Download 1.57 Mb.
bet42/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

15.8. ЮРАККА ҚОННИ ОҚИБ КЕЛИШИ БУЗИЛИШИДАН РИВОЖЛАНУВЧИ ҚОН АЙЛАНИШ БУЗИЛИШИ

Қон айланишнинг бундай етишмовчилиги юракка веналар бўйича оқиб келаётган қон камайганида ёки у оқиб келаётган қоннинг ҳаммасини қабул қила олмайдиган ҳолатларда ривожланади. Қон оқиб келишининг камайиши гиповолемияда (қон ўйқотишда) ёки томирлар кескин кенгайганида (коллапс), оқиб келаётган қонни қабул қила олмаслиги перикард бўшлиқларида суюқлик тўпланганида, диастола вақтида юрак бўшлиқлари кенгайиши қийинлашганда кузатилади.


Перикард бўшлиғида суюқликни тўпланиши тез ва секин бўлиши мумкин. Тезлик билан перикарднинг тўлиши юрак ёрилганда ёки юрак жароҳатланганида қоннинг шу жойда тўланишидан ёки тезликда ривожланувчи перикардит пайдо бўлади. Перикардни кенгайганлиги ёмонлигидан бундай ҳолатда бўшлиқда босим ошади, бу эса юракни диастолик кенгайишига тўсқинлик қилади. Натижада юракни ўткир тампонадаги пайдо бўлади. Экспериментда бу жараённи перикард бўшлиғига суюқлик юбориш усули билан яратилади (А.Б. Фохт) бу модел пайдо бўладиган патологик ва компенсатор механизмларни ўрганишга имконият беради. Бундай ҳолатда юрак бўшлиқларини қон билан тўлиши камаяди, систолик ҳажм камаяди ва артериал босим пасаяди. Кўрсаткичлар билан перикард ичидаги босим ўртасида аниқ тескари алоқа мавжуд: перикард бўшлиғида босим қанча юқори бўлса шунча паст бўлади. Веноз босим эса бундай вақтда ошади. Перикардитда уч рецептор соҳаларидан маълумот сигналлар иштирокида рефлектор компенсатор механизмлар пайдо бўлади.

  1. кавак ва ўпка веналарида босимни ортиши

  2. аорта ва синокаротит соҳада қонни босимини пасайиши ва кейинчалик депрессор эффектни камайиши

  3. перикард ичида босимни кўтарилишидан перикардни қитиқланиши каби сигналлардан рефлекслар ривожланади.

Адашган ва депрессор нервлар кесиб қўйилса ҳамда рецептор майдонларини новокаин ёрдамида узиб ташланса, тўхтатилса мослашув механизмлари пайдо бўлмайди, қон айланишни бузилиши оғирроқ кечади. Юрак тампонадасида юракни қисқаришини кучайишига олиб келувчи (гомеометрик, гетерометрик механизмлар, катехоламинларнинг инатроп таъсири ) кучли компенсация механизмларнинг самараси кам ва иложи йўқ. Шунинг учун бундай ҳолатларда нисбатан заиф ва энергияни кўп сарфловчи қон босимини сақлаб туришга йўналган компенсация механизми юрак қисқаришларини тезлашуви пайдо бўлади, унга кейинчалик периферик томирларни торайиши қўшилади. Юракнинг ўткир тампонадасини оғир кечишини шу билан тушунтирилади. Перикардга суюқликни аста секин тўпланиб боришида компенсатор механизмларининг фаолияти анча самарали бўлади; перикард ичида босимни кўтарилиши маълум муддат компенсация бўлиши мумкин. Сурункали экссудатив перикардитда ва гидраперикардда суюқликни аста-секин тўпланиши кузатилади, бу ҳолатда перикард аста чўзилиб, унинг ҳажми кўпаяди. Бунинг натижасида перикард ичидаги босим нисбатан кам ўзгаради, қон айланиш эса узоқ вақт бузилмайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling