Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet39/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

15.5. ЎТКАЗУВЧАЛИКНИ БУЗИЛИШИ

Импульсни ўтказилиши билан боғлиқ бўлган юрак аритмияси юрак қамали (блокада), дейилади юракнинг ўтказувчи йўлларини шаклланиши ва бунинг натижасида рефрактерлик даврни узайиши , бошқа функционал характеристикаларини ёмонлашуви қамалнинг сабаби бўлиши мумкин ва оқибатида импульсни ўтишини секинлашиши ёки бутунлай тўхташи кузатилади. Ўтказувчанликни бузилиши синус-бўлмача тугуни билан бўлмачалар ўртасида, бўлмачалар девори оралиғида, бўлмачалар билан қоринчалар ўртасида, бўлмача–қоринча тутамининг оёқчаларидан биронтасида пайдо бўлиши мумкин.


Қоринча деворидаги ва бўлмача деворидаги қамалларида юрак қисқаришлари сони ўзгармайди, ўзгариш эса электрокардиограмма шакли бузилишида намоё бўлади. Бўлмача-қоринча қамалида юрак ритмини ва қисқарилар сонини ўзгариши кузатилади.
Бўлмача-қоринча ёки кўндаланг қамал тўлиқ ва чала бўлиши мумкин. Тўлиқ кўндаланг қамални бошқачасига 3 даражали қамал ҳам дейилади. Атриовентрикуляр қамални 1 ва 2 даражаси фарқ қилинади.
Бўлмача-қоринча қамални 1 даражали импульсни бўлмачалардан қоринчаларга ўтиши вақтида узайиши билан тавсифланади. ЭКГда Р- Q интервали 0,2 сониядан узаяди. Бу ҳолда бўлмачалар ва қоринчалар қисқариши боробар (тенг).
Бўлмача-қоринча қамалининг 1 даражасида атриовентрикуляр ўтказувчанлигини жиддий бузилиши кузатилади, бу ҳолатда синус тугуни импульсларидан биронтаси ёки бир нечаси қоринчаларга ўтмай қолади, бўлмачалар қисқариш сони, қоринчалар қисқаришидан ортиқ бўлади. 2 даражали бўлмача-қоринча чала қамалининг бир неча вариантлари мавжуд бўлиб, улар ўтказувчанликни бузилиши даражасига боғлиқ, баъзида тугун орқали ўтказувчанлик ҳар юрак қисқаришидан сўнг ёмонлашиб боради, ва ниҳоят импульслардан биттаси умуман ўтмайди, ва қоринчалар қисқармайди. (Самойлов-Венкевах даврлари), қамал пайдо бўлади, бунда қоринчалар қисқаришини 3-5 мартадан бири пайдо бўлмайди (Мобитц типидаги қамал) ёки ҳар иккинчи қисқариш пайдо бўлмайди ёки бўлмачалар қўзғалишини 3-6тасидан фақат биттаси ўтказилади. Атриовентрикуляр тўла қамалда бўлмача ўз ритмида, қоринчалар ўз ҳолича қисқарадилар, бўлмачалар, масалан: 1 дақиқада 70 марта қисқарганида қоринчалар, ритм етакчисини янги жойига қараб агар ритм етакчиси атриовентрикуляр тугунда жойлашса, юрак бир дақиқада 20-40 марта қисқаради, агар қўзғалиш импульси қоринчаларда пайдо бўлса (идиовентрикуляр ритм) қоринча қисқариши ҳар дақиқада 15-30 тани ташкил қилади.
Чала қамални тўла қамалга айланиш вақти алоҳида аҳамиятга эгадир, бу ҳолда импульслар бўлмачалардан қоринчаларга келмайди. Ритмнинг потенциал етакчиларида секин диастолик деполяризация фақат синус бўлмача тугунидан импулъслар келиши тўхтаганидан бироз ўтганида пайдо бўлади. Бу давр преавтоматик пауза деб аталади, бу вақтда қоринчалар асистолияси кузатилади. Бу вақтда бош мияга қон келиши тўхтагандан беморнинг хуши йўқолади, талваса титраш пайдо бўлади. Морганьи-Адамс Стокс синдроми деб шуни айтилади. Бемор ўлиши мумкин, одатда қоринчалар қисқариши яна содир бўлса кўрсатилган ҳолатлар ўтиб кетади. Бу синдром яна кўп марта такрорланиши мумкин. Бўлмача-қоринча тутам оёқчаларидан бирида ўтказувчанлик бузилса қисқаришлар сони ўзгармайди, аммо тегишли қоринчанинг қисқариши кечикади, чунки бу томонга қўзғалиш тўлқини айланма йўл билан етиб келади. ЭКГ да QRS мажмуи кенгаяди ва деформацияланади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling