Pdf-xchange 0 Examples
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
- ВЕБ САЙТНИ ИНТЕРНЕТГА ЖОЙЛАШТИРИШДА ПРОВАЙДЕР ПАРАМЕТРЛАРИ
Фойдаланилган адабиётлар
1. Джордан "Спровочник программиста персональных компьютеров" Москва 1993 "Наука". 2. П. Нортон "Архитектура персональных компьютеров фирма IBM" Киев 1996. 233 ВЕБ САЙТНИ ИНТЕРНЕТГА ЖОЙЛАШТИРИШДА ПРОВАЙДЕР ПАРАМЕТРЛАРИ Ғопиров С., Убайдуллаева Д. Андижон давлат университети Кўпинча сайтлар қайсидир интернет − провайдер серверининг дискли бўшлиғига жойлаштирилади. Лекин, бу провайдер интернетга киритилмаслиги мумкин. Сайтни жойлаштиришда интернетга кириш имкониятини беролмайдиган провайдерлардан фарқли ўлароқ, бошқа параметрларга эътибор бериш зарурияти пайдо бўлади. Улардан баъзи бирлари қуйида келтирилган: 1) Дискли бўшлиқ ва почта яшиги Маълумки, сайтни жойлаштириш учун дискли бўшлиқ ва почта яшиги керак. Охиргиси одатда пулсиз тақдим этилади. Назардан қочирмаслик керакки, почта адреси билан почта яшиги, булар бутунлай бошқа–бошқа нарсалардир. Почта адреси учун почта яшиги ҳар доим тақдим этилавермайди. Баъзида яшиклар қўшимча ҳақ учун тавсия қилинади. Сайт учун дискли бўшлиқларни тақдим этишга ҳаддан ташқари эътибор бериш керак эмас, чунки ҳозирги вақтда тармоқда хоҳлаганча бўш ва текин жойларни топса бўлади. Агар сиз танлаган провайдер параметри бўйича талабга жавоб бермаса, бунга парво қилмаса ҳам бўлади. 2) Трафик ҳажми. Яратилган сайт учун ташриф буюрувчилар сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Бунда Web–сервер билан узоқдаги фойдаланувчи ўртасида қандайдир ахборот алмашуви содир бўлади. Унинг ҳажмини эса, трафик ташкил этади. Сайтни жойлаштиришда провайдер билан ҳажмни чегаралаш ва баҳо шкаласи тўғрисида аниқлик киритиш мақсадга мувофиқдир, чунки барча ҳал қилинмаган масалалар одатда. провайдер фойдасига ҳал бўлади. 3) Сайтни кузатиш усуллари Стандарт вариант–FTP бўйича кириш. Бу режимда каталогларнинг ўз тузилмаси бўйича ҳаракатланиш, файлларни ўчириш, кўпайтириш ва номларини ўзгартириш мумкин. Кўпинча, Telnet–кириш усули учраб туради. Бунда фойдаланувчи серверга тўла кириш хуқуқига эга бўлади. Ишга туширишда Dos сеансидан фойдаланилади, операцион тизим сифатида UNIX, (буйруқли Shell интерпретатор сеансида) ишлатилади. Лекин, улар билан ишлаш анча ноқулай. Бунга қарамай, бу режим фақатгина сайтда ишлайдиган дастурларни созлаш ва текшириш учун зарур. Бундан ташқари, провайдер сервернинг хавфсизлиги камаяди,. Сайтларни бошқарувда электрон почта ишлатилган ҳолат энг ноқулай вариант ҳисобланади, яъни сайтдаги ихтиёрий ўзгариш E-mail фойдаланадиган ҳолатдаги провайдер администратори орқали амалга ошади. 234 Демак, одатдаги информацион сайт эҳтиёжи учун FTP бўйича кириш етарличадир. 4) Web–сервер нусхаси Сайтлар жойлашадиган провайдерларда иш икки хил ташкил этилиши мумкин, яъни барча сайтлар битта Web–сервер бошқарувида ишлаши мумкин ёки битта сайт учун алоҳида Web сайт нусхаси ажратилади. Агар сайтни жиҳозлашда кўплаб актив элементлар ишлатилса, у ҳолда охирги вариант маъқул. Шу билан бирга, у ўз сайтингизни сақлашда анча қулайдир. 5) Дастурий таъминот Сайтни яратишда қандай дастурий таъминотдан фойдаланганлиги сайтни жойлаштиришда юзага келадиган муаммолардан бири ҳисобланади. Агар Microsoft Front Page ишлатилган бўлса, у ҳолда максимал самара олиш учун ва татбиқ этилган актив элементларнинг тўғри ишлаши учун серверда серверная часть Front Page аталадиган керакли қўшимча платани ўрнатиш керак. 6) Провайдернинг жойлашган ўрни Провайдер билан шартнома тузишда провайдер жисмонан жойлашган минтақа қонунларига суяниб ишлаши зарур. Нормал, соғлом амалиёт шуни талаб қиладики, сайтга тегишли барча масалалар ҳудуднинг ҳаракатдаги барча қонунларга мос келиши шартномада албатта кўрсатилган бўлиши керак. 7) Сайт учун ном. Номлар қуйидаги кўринишга эга WWW. сайт номи. Домен. Биринчи даражали домен сайтнинг асосий хусусиятларини кўрсатади. Булар миллий ва олтита дунёвий доменлардир. Иккинчи даража доменлари чапдан яна бир ном билан ёзилиши билан юзага келади, (ном. домен). Бу домен ичида фойдаланувчи учинчи даражадаги бошқа доменларни яратиши мумкин (WWW.mak.com) ва б.қ. Хулоса. Агар номлар обрўси ахамиятсиз бўлиб, иқтисод қилиш маьқул келса, учинчи даражали домен номлари сайтни қайд қилиш бутунлай ўзини − ўзи оқлайди. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling