Pdf-xchange 0 Examples


ТОВУШ СИГНАЛЛАРИНИНГ КОДЛАНИШИ


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   242
Bog'liq
konf02

ТОВУШ СИГНАЛЛАРИНИНГ КОДЛАНИШИ 
Медатов А.А. 
Андижон давлат университети 
Жамият тараққиёти ва таълим тизими умумтаълим мактаб 
ўқувчиларининг информатика курси бўйича тайёргарлик сифатига катта 
эътибор билан қарамоқда. Информатика фани ҳам тубдан ислоҳ қилиниб, 
замон талабига қараб ўзгартирилмоқда. Таълимнинг узвийлиги ва 
узлуксизлиги таъминланмоқда.
9 синф информатика курсида “Ахбортни кодлаш” бўйича айрим 
тушунчалар берилган бўлиб, ушбу тушунчалар мавзуни тўла тушунишга 
имкон бермайди. Ваҳолангки, чет эл дарсликларида ушбу мавзу кенг қамраб 
олинган. “Матн”, “Товуш” ва “Тасвир” кўринишидаги ахборотни кодлашга 
алоҳида эътибор берилган. 
Биз қуйида тўгарак машғулотларида товуш кўринишидаги ахборотни 
кодлаш мавзусини амалий мисоллар ёрдамида ёритиш бўйича ўз 
фикрларимизни баён қилмоқчимиз. Чунки, ахборотни кодлаш мавзусини 
ўрганиш орқали ўқувчиларда компьютерларнинг ишлаш асослари ҳақида 
янада кенгроқ тушунчалар пайдо бўлади, уларнинг фанга бўлган қизиқиши 
ортади. 
90-йилларга келиб шахсий компьютерларда товуш ахборотларни 
қайта ишлаш имконияти яратилди. Товуш тўлқини ўзгарувчи амплитутаси 
ва частотасига эга. Товуш амплитудаси қанчалик катта бўлса, товуш 
шунчалик баланд, товуш частотаси қанчалик катта бўлса, товуш тони юқори 
бўлади. Компьютер товушни қайта ишлаши учун узлуксиз тўлқин кетма-кет 
келувчи электр импульсларига (ноллар ва бирлар) ўзгартирилиши керак 
бўлади. Товуш тўлқинлари жуда кичик вақт оралиғи бўлакларига бўлиниб, 
ҳар бир оралиқ учун амплитудага аниқ катталик белгиланади. Ҳар бир 
бўлакга аниқ код белгиланади. Бу жараён вақт дискретлиги дейилади. 
Табиийки, вақт оралиғи қанчалик кичик бўлса, товушни ёзиш сифати 
шунчалик яхши бўлади. 
Узлуксиз товуш сигналларини дискрет рақамли сигналларга 
айлантириш аналог-рақамли ўзгартирувчи (АРЎ) ёрдамида амалга 
оширилади. Тескариси, яъни рақамли кодланган ахборотни товушга 
айлантириш рақамли-аналог ўзгартирувчи (РАЎ) ёрдамида амалга 
оширилади. АРЎ ва РАЎ овоз картасининг асосий компоненталари 
ҳисобланади. 
Замонавий товуш платалари 16, 32, 64 битли кодлаш сатҳига эга, яъни 
2
16
,2
32
, 2
64 
та турли даражадаги сигналларни кодлаш имконига эга. 
Сигналларни турли даражада кодлашлар сони Хартли формуласи N = 2


бунда I товуш чуқурлиги орқали аниқланади. Кодлаш сифати берилган вақт 
оралиғида сигнални ўлчаш даражаси билан боғлиқ, яъни дискретлаш 
частотасига боғлиқ бўлади. Бир секунддаги ўлчашлар сони 8000 дан 48000 


230 
гача оралиқда бўлади, яъни аналогли товуш сигналининг дискретлаш 
частотаси 8 дан 48 кГц гача оралиқда бўлиши мумкин. Масалан, 8 кГц 
частотали 
дискретланган 
товуш 
сигналининг 
частотаси 
радиоэшиттиришлар сифатига мос келади. 48 кГц частоталиси эса аудио-
CD эшиттириш сифатига мос келади. 
Дискретлаш частотаси деганда кириш сигналларини маълум вақт (1 
сек) оралиғидаги ўлчашлар сони тушунилади. Частота герц (Гц) ларда 
ўлчанади. 1 секунддаги 1 та ўлчаш 1 Гц га тенг дейилади. 1 секунддаги 1000 
та ўлчаш 1 кГЦ га тенг бўлади. Дискретлаш частотаси f ҳарфи билан 
ифодаланади. Кодлаш учун қуйидаги учта 44,1 КГц, 22,05 КГц, 11,025 КГц 
частоталардан бири олинади. Инсон 20 Гц дан 20 кГц гача диапазондаги 
частотани эшитиш имкониятига эга. 
Рақамли моноаудиофайл ҳажми V=f*t*I формула орқали ўлчанади, 
бунда f – дискретлаш частотаси (
Гц
), t – товуш эшиттириш вақти, I регист
разряди. Ушбу формула орқали ҳажм, ўлчов битларда ўлчанади.
Рақамли стереоаудиофайл ҳажми V=2*f*t*I формула орқали 
ўлчанади. Сигнал иккита колонка учун ёзилган бўлиб, чап ва ўнг каналлар 
алоҳида-алоҳида кодланади. 
Қуйидаги жадвалда 1 минутли кодланган товуш кўринишидаги 
ахборот турли дискретлаш частотасида неча МБ жойни эгаллаши 
кўрсатилган. 
Товуш типи 
Дискретлаш частотаси (КГц) 
44,1 
22,05 
11,025 
8 битли, моно 
2,52 Мб 
1,26 Мб 630 Кб 
16 битли, моно 
5,05 Мб 
2,52 Мб 1,26 Мб 
16 битли, стерео 
10,1 Мб 
5,05 Мб 2,52 Мб 
Товуш кўринишидаги ахборотни кодлаш бўйича баъзи бир 
масалаларни кўриб чиқайлик. 
1-масала. Дискретлаш частотаси 22.05 кГц ва кодлаш сатҳи 16 
битли 20 секундлик рақамли аудиофайл ҳажми байтларда топилсин. 
Файлни сиқиш ҳисобга олинмасин. 
Ечиш: Рақамли аудиофайлни ҳисоблаш формуласи: А=D*T*I/8. 
Натижани байтларга ўтказиш учун уни 8 битга бўлиш керак. Маълумки, 
22,05 кГц =22,05 * 1000 Гц =22050 Гц га тенг. A=D*T*I/8 = 22050(Гц) х 
20(сек) х 16(бит) / 8 = 882000 байт. 
Жавоб: 882000 байт. 
2-масала. Ҳажми 2.6 Мб бўлган дискга 1 минутли рақамли 
аудиофайлни ёзиш керак. Дискретлаш частотаси ва адаптер разрядлиги 
қандай бўлиши керак? 


231 
Ечиш: Дискретлаш частотаси ва разрядлилик D* I =А/Т формула 
орқали ҳисобланади (Бунда А – хотира ҳажми байтларда, Т – 1 секунддаги 
эшиттириш вақти).
2, 6 Мбайт= 2726297,6 байт 
D* I =А/Т= 2726297,6 байт: 60 = 45438,3 байт, бундан D=45438,3 байт
Адаптер разряди 8 ёки 16 бит (1 байт или 2 байта) бўлиши мумкин. Шунинг 
учун дискретлаш частотаси 45438,3 Гц = 45,4 кГц ≈ 44,1 кГц – стандарт 
дискретлаш частотасига, ёки 22719,15 Гц = 22,7 кГц ≈ 22,05 кГц - стандарт 
дискретлаш частотасига тенг бўлиши керак. 
Жавоб: 
1. Дискретлаш частотаси 22.05 кГц га тенг бўлса, аудиоадаптер 
разрядлиги 16 битга тенг бўлади. 
2. Дискретлаш частотаси 44.1 кГц га тенг бўлса, аудиоадаптер 
разрядлиги 8 битга тенг бўлади. 
Шундай қилиб, товуш сигналларининг кодланишини ўрганиш 
ўқувчиларда компьютернинг ишлаш имкониятларини янада мукаммалроқ 
ўрганишга имкон беради. Уларнинг тасаввурини кенгайтиради, фанга 
бўлган қизиқишини орттиради. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling