Pdf-xchange 0 Examples


LMS MOODLE ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УНГА ҚУЙИЛАДИГАН


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   242
Bog'liq
konf02

LMS MOODLE ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УНГА ҚУЙИЛАДИГАН 
ТАЛАБЛАР 
Ортиқов З.У., Зафаров А. 
Андижон давлат университети 
Moodle LMS (Learning Management System - Бошқарув Тизимини 
Ўрганиш) синфи - таълимни бошқариш тизимига мансубдир. Россияда 
бундай дастурий таьминотни масофали таълим тизимлари (МТТ) дейилади, 
чунки айни мана шундай тизимлар орқали кўплаб ўқув юртларида масофали 
таълим ташкил этилган. Moodle – бу GPL лицензияли эркин дастурий 
таьминот бўлиб, тизимдан бепул фойдаланиш имконини беради. Ундан 
шунингдек, ортиқча қийинчиликсиз таълим муассасасининг эҳтиёжларига 
мувофиқ фойдаланиш ва бошқа маҳсулотлар билан уйғунлаштириш 
имконини беради. Moodle (Modular Object-Oriented Dynamic Learning 
Environment)жумласининг 
қисқартмаси 
бўлиб, 
модулли 
обьектга 
йўналтирилган динамик ўқув муҳити маъносини билдиради. Ўзининг 
функционал имкониятларига кўра тизим кенг оммалашган бўлиб, тижорат 
ЛМСлари билан муваффақиятли рақобатлашмоқда. Moodle жаҳоннинг 30 
мингдан кўпроқ ўқув муассасаларида ишлатилиб, 80дан кўпроқ тилларга 
таржима қилинган. Moodle тўғрисидаги батафсил малумотларни 
лойиҳанинг расмий сайти (http:// www.moodle.org/)дан олиш мумкин.


65 
Moodle ахборот-таҳлил муҳитини лойиҳалаш, яратиш ва уни 
бошқариш имкониятларини беради. Тизимнинг интерфайси аввалбошдан 
дастурлаштириш ва малумотлар базаси, вебсайтлар ва бошқалар тўғрисида 
чуқур билимга ега бўлмаган ўқитувчиларга мўлжалланган. Тизим қулай 
бўлиб, интуитив равишда тушунилиши мумкин бўлган интерфайсга ега. 
Ўқитувчи мустақил равишда фақатгина малумотлар тизими ёрдамида 
електрон курс тузиши ва уни бошқариши мумкин. Жадвал, схема, чизмалар, 
видео, флеш ва бошқаларни жойлаштириш ҳам қийинчилик туғдирмайди. 
Бошқаришнинг қулай механизми ёрдамида курс тузувчиси HTMLтилини 
билмаси ҳам ранглар ва ўқув материалининг бошқа елементларини 
осонгина танлаши мумкин. 
Дастурий воситаларга қўйиладиган талаблар:PHPни қўллаб 
қувватловчи модификациясиз иҳтиёрий операцион тизимлар(Unix, Linux, 
FreeBSD, Windows, Mac OS X, Netware ва бошқалар);Маълумотларни 
сақлаш учун: MySQL ва PostgreSQL (енг яхши версияси). 
Аппарат таъминотига бўлган талаби:Pentum 3 ва 4 русумидаги
компютер (икки ядроли ёки процессорли) ;Қаттиқ дискда 30 МБ бўш жой 
Шунингдек , 256 МБ ОЗУ оператив ҳотира бўлиши тавсия қилинади. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling