Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   242
Bog'liq
konf02

Жадвалдаги ячейка, устун ёки сатрни олиб ташлаш 
учун Ячейки гуруҳидаги Удалить пиктограммаси остидаги 
белгини фаоллаштирилиб, очилувчи ойнадаги керакли пункт 
танланади. 
Катта ўлчамли жадваллар билан ишлашда қулайлик 
учун фойдаланилмаётган устунлар (сатрлар)ни яшириш мумкин. Бунинг 
учун ушбу устунлар (сатрлар) белгиланади ва сичқончанинг ўнг тугмасини 
босиб, контекстли менюдан Скрыть пункти танланади ёки Главная => 
Ячейки => Формат => Скрыть или отобразить => Скрыть столбцы 


138 
(Скрыть строки) кетма-кетлиги бажарилади. 
Яширинган устунлар (сатрлар)ни кўрсатиш учун мазкур устунлар 
(сатрлар)га қўшни бўлганлари белгиланиб, сичқончанинг ўнг тугмаси 
босилгандаги контекстли менюдан Показать пункти танланади Главная 
=> Ячейки => Формат => Скрыть или отобразить => Отобразить 
столбцы (Отобразить строки) кетма-кетлиги бажарилади. 
Катта ҳажмдаги статистик маълумотларни саралаш ва фильтр каби 
ускуналардан фойдаланиб таҳлил этишда қийинчиликларга дуч келинса, 
маълум вақт оралиғида бошланғич маълумотлар ўзгариб туриши 
натижасида ҳисоботларни янгидан тайёрлаш зарур бўлса ёки жадвалдаги 
ўзгарувчи маълумотларни маълум вақт оралиғида ёки бошқа шартлар 
остида таҳлил этиш керак бўлса, дастурдаги йиғма жадваллар ускунасидан 
фойдаланилади. 
Йиғма жадвал - рўйхат (маълумотлар базаси) шаклида тасвирланган 
жадвалдан берилган алгоритм бўйича қулай жадвал-ҳисобот тайёрлаш 
ускунасидир. Унинг ёрдамида катта ҳажмдаги, сатрларда хатолик 
жойлашган ёзувлар ичидан кераклари бир неча сонияда аниқланади ва 
фойдаланувчига қулай кўринишда тасвирланади. 
Дастур томонидан тавсия этиладиган йиғма жадвалларни яратиш 
кетма-кетлиги: 
– берилган жадвалнинг барча устунлари бир сатрда сарлавҳаларга эга 
эканликлари ва бўш сатрлар мавжуд эмаслигини текшириш. 
– жадвалнинг ихтиёрий ячейкасига курсорни келтириш. 
Вставка бўлагининг Таблицы гуруҳидаги Рекомендуемые 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling