Pdf-xchange 0 Examples


ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЯРАТУВЧИ ДАСТУРЛАР


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   242
Bog'liq
konf02

ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЯРАТУВЧИ ДАСТУРЛАР 
ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ 
Ахунджанов У.Ю. 
 ТАТУ Фарғона филиали 
Электрон дарс ликни тайёрлаш учун хозирда жуда кўплаб қўшимча 
дастурлар мавжуд. Электрон дарсликлар асосан HTML (гипер-матн тили) 
тилида яратилади. HTML файл коди хохлаган оддий матн мухаррири 
ёрдамида киритилиши мумкин, қонун-қоидаларга амал қилган холда 
албатта. Дастур натижасини фақат Web-броузерлар орқали кўриш мумкин. 
Катта хамда интерактив дарсликларни яратишда HTML кодларни қўлда 
киритиш анча машаққатли иш хисобланади. Ишни енгиллаштириш 
мақсадида турли хилдаги HTML мухаррирлари яратилган. HTML кодни 
дастур автоматик равишда хосил қилиб боради. Хозирда яратилаётган 
дарслик ва Web-сахифалар асосан DreamWeaver дасури ёрдамида 
яратиляпти. Бу дастурнинг имкониятлари жуда юқори бўлиб HTML, 
DHTML (Dynamic HTML), SHTML (Super HTML), PHP (HipperText 
Procesor), CSS (Stils) хамда JavaScript хужжатларини яратишимиз мумкин. 
Бу дастур Macromedia фирмаси яратган дастури пакитини бир қисми 
хисобланади. Бу пакетда қудратли икки ўлчовли вектор график билан 
ишловчи, анимация хамда турли эффектлар тайёрловчи Flash дастури хам 
мавжуд. Flash ёрдамида электрон дарслигимиз ўзгача бир интерактив 
кўринишга эга бўлади. Электрон дарсликка дизайн бериш ва шаблон яратиш 
учун асосан Adobу фирмасининг махсулотлари PhotoShop, ImageReady дан 
кенг фойдаланилади. PhotoShop ёрдамида расмларга эффект бериш, 
уларнинг сифатини ошириш хамда турли фантастик тасвирларни яратиш 
мумкин. ImageReady ёрдамида шу тасвирни навигацияланган менюларга ва 
турли қимларга ажратиш, такрорланувчи анимациялар тайёрлаш хамда 
электрон сахифа кўринишида сақлаш имкониятини беради. 
HTML да анимация ва менюларни хосил қилиш учун JavaScript ва 
VBSctipt тиллари киритилган бўлиб улар ОС библиотекалари томонидан 
бошқарилади. Мусиқа, товуш хамда видеофилмларни акс эттириш учун 
дастлаб филм тайёрлаб олиш сўнгра ОС шу филм ўқий олдиган бўлмоғи 


147 
лозим. Мусиқалар асосан WAV (Windows audio), MP3 (MPEG Layer 3), 
WMA (Windows Media Audio), MIDI (Musical Instrument Digital Interface) 
форматларида бўлади. Агар электрон дарслик локал тармоқда фойдаланилса 
WAV, MP3, WMA форматлардан фойдаланганимиз маъқул, чунки уларнинг 
сифати юқори хисобланади, аммо файл хажми жуда катта. Агар дарсликдан 
интернет тармоғи орқали фойдаланилса MIDI хамда интернет учун 
мўлжалланган ASF форматдаги музиқалардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ. FruityLoops дастурининг ўзининг махсус рақамли чолғу 
асбоблари бўлиб янги мусиқалар яратиш имкониятини беради. Интерфейс 
жуда чиройли бошқаришга қулай. 
Фильмларни асосан Adobe Primiere, Pinnacle Studio, Movie Maker 
дастурларида қайта ишланиб яратилади. 3D кўринишдаги анимацион 
филмларни хамда фантастик лавҳаларни яратишда биз кўпроқ 3DStudio 
MAX, MAYA, Cinema4D каби дастурлардан фойдаланамиз. Қанчалик 
даражадиги филмни яратиш фойдаланувчнинг фантазиясига боғлиқ. 
Электрон дарслик учун керакли расмлар юқорида санаб ўтилган Potoshop, 
Flash, 3DS Max ва шунга ўхшаш дастурланинг расм типига қараб хохлаган 
бирида тайёрлаш мумкин. Электрон дарсликлар яратишда BMP (Bitmap), 
JPEG (Potography Edition Group), GIF (Graph Interactive Format), PNG график 
форматлардан фойдаланилади. Булардан BMP формат энг каттаси 
хисобланади. GIF – характланувчи расм формати. JPEG ва PNG формат 
хажмлари анча кичик ва фойдаланишга қулай хисобланади. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling