Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   242
Bog'liq
konf02

Литература 
1. Дьяконов В.П. Mathcad 11/ 12/ 13 в математике. Справочник. – 
Москва.: Горячая линия – Телеком, 2007. 
2. Очков. В. Mathcad 14 для студентов и инженеров. Русская версия. – 
Санкт–Петербург.: «БХВ-Петербург», 2009. 


150 
МУЛЬТИМЕДИАЛИ ЎҚУВ МЕТОДИК МАЖМУА 
АРХИТЕКТУРАСИ 
Дилшодов А.Д. 
ТАТУ Фарғона филиали 
Архитектура ибораси замонавий ахборотни қайта ишлаш ва ахборот 
технологиялари учун тез – тез қабул қилинади. Одатдагидек архитектура 
асосида кўрсатилган матнда қуришнинг умумий усуллари, дастурлаш ва 
қабул қилиш тушунилади. Бу иборадан объект ва архитектурасини кўриш, 
уларнинг мураккаблиги ва масштабини бутунлиги бўйича эгаллаш мумкин 
эмас. Архитектурадан фақат ҳақиқий билимлар ва ривожланишнинг 
кейинги йўллари ва мураккаб тизимларнинг ўсишини тушунишда 
фодаланилади. 
Тақдим этилган маълумотлар янги шаклда, Мультимедиали ўқув 
методик мажмуада тасвирланади. Электрон ўқув мажмуанинг биринчи 
шакли матн кўринишида ишлаб чиқилди Ҳозирда эса унинг кўриниши 
мураккаб ҳолга етиб келди. Электрон ўқув мажмуага ҳозирда матн, овоз, 
мусиқа, видео ва бошқа интернет тармоғи имкониятлари қўшиб 
борилмоқда. У телевизион ва радио узатиш имкониятига эга. Мультимедиа 
ўқувчи ўқитувчиларнинг экран дизайнига бўлган муносабатини 
камайтирди. Тан олиш керак маълумотлар фойдаланувчиларга янги 
имкониятлар билан берилмоқда. Шу билан бир қаторда ҳар хил 
кўринишдаги муаммолар, боғлиқликлар, масалан, фойдаланиш манбалари 
етишмайдиган, махсус билимларни пулга олишларидир. Бу муаммонинг 
ечимини такрорланмас, энг замонавий электрон ўқув мажмуалар кўрсатиб 
берди. Замонавий ахборот технологиялари тараққиёти стратегияси 
йўналишни маълумотдан билимга белгилайди. Компьютер дастурлари 
билимларни ташиш вазифасини бажаради деган фикр, фақат маълумот ёки 
унинг шакли, белгиланган бутунлик таъминланади. Дарҳақиқат биринчи 
электрон ўқув мажмуада алгоритмлаш амалга оширилиб, муаллиф бутун 
ўқитишни шакллантиришга эришди. Бу электрон ўқув мажмуа 
эволюциясига мультимедианинг тараққиёти сабаб бўлди. Аммо айнан у 
фойдаланувчилар ахборот ресурсларининг келажагини белгилайди. Энг 
яхши электрон ўқув мажмуаларда чуқур маъно, яна методик ва панд – 
насиҳат даражаси стратегия ва алгоритмига эга. 
Электрон ўқув мажмуа маълумотлар фазосининг элементи 
ҳисобланади. У фойдаланувчилар манбалари, бошқа электрон ўқув мажмуа, 
инсоният яралиши, давлат, нашрий ва етказиб берувчиларнинг маданиятини 
белгилаб беради. 
Ўқитувчи биладики электрон ўқув мажмуа кичик уй компьютерларига 
ҳам мос бўлиб у тармоқсиз ишлаши ҳам мумкинлигини ҳисобга олиб 
ўқувчиларга мустақил ўқишларни уйга бериши ҳам мумкин бўлди. 


151 
Ҳозирги кунда электрон ўқув мажмуалар кучли тижорат савдосини 
қўллашга эга. Чет давлат мисолида Россияни олайлик. Россия электрон 
бозорларида (60 минг мактаб ва бир неча миллион шахсий компьютерлар) 
тўртта йирик сотув бўлимларига бўлинган, аммо у ерда монополия мавжуд, 
Бу эса эркин ишлаш имкониятини бермайди. Монополистлар электрон ўқув 
нашрини оддий замонавий талабларга жавоб берадиган тўлиқ 
молиялаштириши фойдасиз. Халқаро электрон ўқув мажмуалар билан 
боғлаш, бошқариш маданиятидан фойдаланиш ва таваккалига юқори 
даражада молиялаштириш янада фойдалидир. 
Ҳамма маълумотлар электрон ўқув мажмуа архитектурасига яқин 
муносабатга эга. Кўрилаётган элементлар кузатувчилар фазосида кўпчилик 
архитектуравий ечимлар ва электрон ўқув мажмуаларнинг дастурий 
ишланиши пропорционалликка эга эмас. Ҳатто энг талаб қилинувчи 
мактабда ҳам интизом ўрнатувчи электрон ўқув мажмуа ягона саналиб 
келмоқда. Бошқа интизомни йўлга қўйиш ёки мактаб курсларининг 
бўлимлари умуман йўқ. Полиграфик нашриётлар эса ўнларни, юзларни 
излаб ҳаракат қилмоқдалар. Аммо китоб ва брошюралар тиражи ўн ва юз 
мингларни ташкил этади. Шуни таъкидлаш лозимки, нарх ҳар қандай 
электрон ўқув мажмуалар учун иккинчи даражали бўлиши лозим. Олдин 
ҳаммаси ўқитувчининг замонавий тайёргарлиги ва унинг замонавий 
технологияларини кузатиши орқали бошланади. 
Электрон ўқув мажмуа яратиш муаллифнинг таланти ва усталигига 
боғлиқ бўлиб, ҳар қандай мураккаб тизимларни яратиш имкониятини 
беради. У албатта яхши жиҳозланган ва элементлари тартибли жойлашган 
бўлиши керак. 
Тест. Ташқаридан қараганда у оддий электрон ўқув қўлланмага 
ўхшайди. Асосий қийинчиликни саволларни йиғиш ва шакллантириш
саволларга жавобларни мослаштириш ташкил этади. Яхши тестдан билим 
объектив картинасини, фикрлаш ва фан, белгиланган предмет соҳасини 
эгаллашда фойдаланилади. Худди тўғри қўйилган ташхис саломатликнинг 
биринчи қадами саналганидек, объектив тестдан ўтказиш билим чўққисига 
эришишнинг оптимал йўлини белгилайди. 
Энциклопедия. Бу электрон ўқув мажмуанинг омбор кўринишидир. 
Тузилиш сатҳида энциклопедия атамаси маълумот, электрон ўқув мажмуада 
марказлаштирилиши тушунчасини беради.

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling