Pdf-xchange 0 Examples
ТАЛАБАЛАРНИНГ ДАВОМАТИ ВА ЎЗЛАШТИРИШЛАРИ
Download 6,97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЛАБАЛАРНИНГ ДАВОМАТИ ВА ЎЗЛАШТИРИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРУВЧИ ТИЗИМНИНГ МОБИЛ ИЛОВАСИ
ТАЛАБАЛАРНИНГ ДАВОМАТИ ВА ЎЗЛАШТИРИШЛАРИ
НАТИЖАЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРУВЧИ ТИЗИМНИНГ МОБИЛ ИЛОВАСИ Туракулов И.Н. Мардонов Д. Самарқанд давлат университети Олий таълим профессор-ўқитувчилари ҳамда уларда таълим олаётган талабаларнинг барчасида қўл телефони мавжудлигини ва улардан интернетга чиқиш имконияти борлигини ҳисобга олган ҳолда «талабаларнинг давомати ва уларнинг ўзлаштириш натижаларини автоматлаштирувчи тизимнинг мобил иловаси»ни яратиш муаммонинг замонавийлиги ҳамда унинг муҳим аҳамият касб этишлигини таъкидлаш мумкин. Адабиётлар ва интернет манбааларида тармоқда on-line ва off-line режимида мобил сайтлар яратувчи бир қанча дастурий воситалар, конструкторлар келтирилади. Жумладан, Squarespace, Jimdo, Dudamobile, Net2Share, AppsGeyser, Appsbar, The AppBuilder, Andromo, Appery, Mobile Roadie, Good Barder, Appy Pie, App Machine, Same Selad, Bianess Apps, App Makr, Shout Em, My-Apps, FlipCat, iBuild App, Mobium Apps, Apps4u, Wix, Como, Joe Mobli, Magmito ва бошқалар. Бундан ташқари интернет оламида 215 AdobeMuse, Joomla, WordPress, Mobirise каби бир қатор дастурий воситалар ҳам мавжуд бўлиб улар ёрдамида Windows операцион тизимида мобил иловалар ҳамда сайтларни яратиш ва уларни интернет тармоғида жорий этиш мумкин. Муаммони ҳал этиш йўлида мутахассислар томонидан бир қанча янги дастурий воситалар, муҳитлар яратилди. Жумладан, Bootstrap - CSS 3 ва HTML 5 асосида сайт яратишга мўлжалланган фреймворкдир. Унинг асосий хоссалари қуйидагилардир: • Ишлаш тезлигининг юқорилиги; • Масштабланувчанлиги (HTML 5 нинг имкониятлари асосида); • Кўплаб шаблонларга эга эканлиги; • Осон созловларнинг мавжудлиги (стандартлар ўрнига янги css – қоидаларининг яратилиши асосида). Сайт ёки инфориацион тизимни Bootstrap да яратиш учун янги папка яратиш, унга Bootstrap нинг css, fonts ва js папкаларини келтириш ҳамда юкловчи index.html файлини яратиб унинг HEAD бўлимида қуйидаги мурожаатларни кўрсатиб ўтиш кифоя: 216 жойлаштирилган сайт ёки информацион илова мобил алоқа воситалари, планшет, персонал компьютер орқали намойиш этилиши мумкин. Информацион тизим Bootstrap га асосланган мобил илова яратувчи Mobirise дастури орқали серверли дастурлаш тили PHP ва маълумотлар базасини бошқарувчи муҳит MySQL ёрдамида яратилди. Илованинг «Давомат» менюси кўриниши 1-расмда берилган «Ўзлаштириш» менюси таркиби – «Администратор», «Ўқитувчи» ва «Қайднома» лардан иборат. Администратор саҳифага ўзининг логини ва пароли орқали киради ва қуйидаги операцияларни амалга ошириши мумкин: • Тизим базаси рўйхатига янги талабани қўшиш; • Ўқитувчиларга логин ва парол бериш; • Маълумотларни кўриш; • Ўзлаштириш натижаларини гуруҳлар бўйича саралаш; • Маълумотларни таҳрирлаш; • Журнал маълумотларини кўриш; • Ўзлаштириш натижаларини киритишнинг охирги санасини ўрнатиш; • Ўзлаштириш натижаларини таҳрирлашнинг охирги санасини ўрнатиш. Администратор томонидан ўрнатилган ўзлаштириш натижаларини киритишнинг охирги санасидан кейин ҳеч бир ўқитувчи базага гуруҳлардаги ўзлаштириш натижаларини киритиш имкониятига эга бўлмайди. Ўқитувчи саҳифасига ҳар бир ходим ўзининг логини ва пароли орқали ўтади ва у қуйидаги ишларни бажара олади: 2-расм. Ўқитувчи ойнаси Қайднома ўқитувчининг фамилияси, исми ва шарифи билан тўлдирилиб базага киритилади. Қайдномани таҳрирлаш вақтида уни тўлдирган ва таҳрирловчи ўқитувчининг фамилияси, исми ва шарифи мос келмаса тизим бу ҳақидаги маълумотни мониторга чиқаради ва уни махсус журналда қайд этади. Махсус журнални фақат администратор кўриши ва таҳрирлаши мумкин. 1-расм. «Давомат» менюси ва унинг элементлари 217 Қайднома саҳифаси барча фойдаланувчи очиқ ва у орқали талабаларнинг ўзлаштириш натижаларини: • Предмет бўйича; • Гуруҳ бўйича; • Гуруҳ ва предмет бўйича; • Фамилия ва предмет бўйича; • Фамилия, гуруҳ ва предмет бўйича саралаб экранга чиқарилади. Яратилган информацион тизим интернет тармоғида жорий этилди ва мобил алоқа воситаларида ундан фойдаланиш имконияти яратилди. Download 6,97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling