Pdf-xchange 0 Examples
НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ВА АХАМИЯТИ.
НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ
САМАРАДОРЛИГИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ВА АХАМИЯТИ. Усманалиева Ю. Андижон давлат университети Ҳозирги даврда барча йўналишларда бўлгани каби ижтимоий сохада ҳам анъанавий ўқитиш усулларининг таълим самарадорлигига таъсирини инкор этмаган ҳолда уларни такомиллаштириш зарурати юзага келган. Чунки анъанавий ўқитишда ўқув маълумотларини катта ҳажмини ўзлаштиради, лекин реал дунё яъни амалиёт билан боғлаш чекланган, унда ўқитувчи фаол, ўқувчи эса нофаол талаба паст самара билан ўзлаштираётган эди. Буни бартараф қилиш учун “билимли” ёндашув устувор бўлиши керак. Билим олишда талаба фаол бўлса таълим олиш самарадорлиги юқори бўлади. Бунга эса ноанъанавий ўқитиш усулларини амалиётга қўллаш 274 орқали эришилади. Иқтисодиёти ривожланган давлатлар таълим тизимида анъанавий ўқитиш усулида юзага келган камчиликларни бартараф этиш соҳасида олиб борилган фаолият таълим жараёнини янги педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш заруриятини пайдо қилди ва бунинг натижасида ХХ асрда педагогика ўқув жараёнини “технологиялаштириш”да жуда кўп тадқиқотлар бўлди. Фақат тизимли ёндашиш ёрдамида унинг асл моҳиятини олдиндан лойиҳаланган ўқув-тарбиявий жараёнини амалиётга изчил ва кетма-кет жорий этиш сифатида тасаввурлашга имкон туғилди. Янги педагогик технологияларда ноанъанавий ўқитиш усулларидан фойдаланиш олдиндан кўзда тутилган мақсад билан якуний натижанинг ўзаро мувофиқ келишини таъминлашга қаратилади. Ноанъанавий ўқитиш усулларидан муаммоли ўқитиш, мунозарали ўқитиш, “ишбилармонлик” ва “Case-study” ўқитиш усуллари самарадорлиги талабада фанга қизиқишини ва ўзлаштириш даражасини юқори қилади. Ноанъанавий ўқитиш усулларини самарадорлигига юқори таъсир кўрсатувчи кўрсаткичлар бу видео, расм, кўргазмали кўриш, тажрибани намойиш қилиш, баҳс-мунозара, машқ, ишбилармонлик ўйини, лойиҳа усули ва бошқаларни ўқитиш ташкил қилади. Ҳозирги даврда бу борада замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш талаба учун катта имкониятлар яратади. Чунки компьютер тизимлари, мультимедиа воситалари, компьютер графикаси ҳамда презентациялар орқали ўқитиш талабаларда етказилаётган билимни фаол ўзлаштириш, яъни катта ҳажмдаги маълумотларни қисқа давр ичида самарали ўзлаштириш имконини беради. Таълимнинг фаол методларидан бўлган муаммоли маърузалар ўқув жараёнини фаоллаштиришда катта аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда талабаларни иқтисодиётда вужудга келаётган ва келиши мумкин бўлган муаммоларни ижодий ҳал қилиши учун зарур билим ва кўникмаларни олишнинг кенг имкониятлари электрон воситалар ва интеренет тизими орқали яратилган. Улардан фойдаланиш таълим соҳасида ҳам юқори натижаларни эгаллашига ёрдам беради. Информацион технологиялар талабада илмий тушунча категориялар билан танишиш, уларни шарҳи орқали исбот ҳамда ҳулосалар яратиш имконини беради. Шулардан келиб чиқиб: - замонавий педагогик технологияларни ноанъанавий ўқитиш усуллари орқали таълим фазасига ёйиш муаммоси бор. Буни хал этиш учун эса, “янги педагогик корхона” – “Педагогик технология Давлат маркази” ташкил этишни тақозо килади. Анализ марказларининг шаҳобчалари Республикамизнинг барча университет ва институтларида фаолият кўрсатишлари зарур; 275 - замонавий педагогик технологияларни ўз вақтида ишлаб чиқиб ва жорий этишни ноанъанавий ўқитиш усулларини амалиётда татбиқ этишни такомиллаштиришни таъминлашниалоҳида назорат остига олиш зарур; - ўқитувчилар ноанъанавий ўқитиш усулларини талабаларга қандай яхши тарафлари борлигини тўла тушунтириб уларда фундамент яратиб олсагина муҳим ижтимоий буюртма ижобий ҳал этилади деб ўйлаймиз; - ноанъанавий ўқитиш усулларини самарадорлик даражасини ошириш учун уларни амалиётга қўллаш зарур. Табиийки, бу жараёнлар бир текисда кечиши учун фуқароларимиз ўз иш ўринларида унумли меҳнат қилишлари, ижодкорлик ва ҳамжиҳатлик намуналарини намоён этиши керак. Таълим тарбия тизимининг мувофаққияти эса янги педагогик ва ахборот технологиялари билан ўлчаниши муқаррардир. Ўзбекистонда педагогика фанининг инсонпарварликка юз тутишини таъминлаш таълимнинг демократик принципини янада ривожлантириш ҳозирги ёш авлод болаларининг халқчин педагогика замонида яшашга шарт-шароитлар туғдириш ноанъанавий ўқитиш усуллари уларни таълим самарадорлигини таъминлашдагиаҳамиятини ошириш зарур. Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида экан, уларнинг таълим тарбиясига алоҳида эътибор беришимиз керак. Таълимнинг назарияси ва амалиётига таянган ҳолда XXI асрнинг ҳақиқий ўқитувчилари замонавий педагогик технологияларни янги усулларини, яъни замонавий ахборот технологияларини хамда технологик тизимларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling