Pdf-xchange 0 Examples
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ
ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Запаров А.А. Андижон давлат университети Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда ахборот технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этишнинг қуйидаги асосий йўналишлари мавжуд: таълим бериш жараёнини такомиллаштирувчи, унинг сифат ва самарадорлиги оширувчи, ўргатувчи ва билимларни тасвирлаш воситаси сифатида фойдаланиш; ўқув фаолияти маданиятини шакллантириш мақсадида фойдаланиш; объектив борлиқни билиш воситаси сифатида фойдаланиш; эксперимент (лаборатория ва намойиш қилувчи) натижаларини қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш ва ўқув, намойиш қилувчи жиҳозларни бошқариш мақсадида фойдаланиш; ўқув- тарбия жараёни, ўқув юрти ва ўқув юрти тизимини бошқариш мақсадида фойдаланиш; илғор педагогик технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш воситаси сифатида фойдаланиш. Ахборот технологияси - бу турли масалалар ечимини топиш мақсадида ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, ифодалаш, тақсимлаш, узатиш ва уни истемолчига етказиб бериш жараёнларини компьютер ва телекоммуникация воситалари ёрдамида амалга оширадиган, тартибга солинган ва ташкиллаштирилган тизим ва амалий дастурлар мажмуидир. Ахборотни қайта ишлаш жараёнларини кенг компьютерлаштириш янги ахборот технологиси(ЯАТ) нинг мазмунини ташкил этади. Шунинг учун компьютер ва унинг қурилмалари барча замонавий ахборот технологияларининг марказида туради ва уларнинг техник таъминотини ташкил қилади. Техник таъминот муҳим бўлсада, ЯАТ таъминотининг ягона тури эмас, бу аснода дастурий таъминот, ахборот таъминоти, ташкилий таъминот ва бошқаларни келтириш мумкин. Келтирилган тўрт таъминот турларини мужассам мавжудлиги ахборотни қайта ишлаш бўйича ахборот таъминоти вазифаларини бажариш имкониятини беради. Мехнат таълими бўйича назарий, амалий машғулотларини ахборот коммуникация технологияларилар ёрдамида ташкил этишда фанга тегишли ҳар бир мавзу бўйича фан ўқитувчиси томонидан алохида дарс ишланмаси ишлаб чиқилиши лозим. Ишланма асосида ўқитувчи томонидан режадаги барча мавзуларга оид баён этилиши лозим бўлган назарий, амалий-тажриба машғулотларига тегишли топшириқлар тўпламини электрон тақдимот шакли тайёрланади. Дарс ишланмаларига тақдимот слайдлар тайёрланиб, видеопроекторлар орқали ўқувчиларга тушунтирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Тақдимотда қўшимча адабиётлардаги расмларни, аниқ жараёнларни акс эттирувчи тасвирлар, 272 тармоқдаги маьлумотлардан катта электрон экранда кўрсатиб тушунчалар берилса, ахборот таьлим ресурс порталларидан фойдаланилса, ўқувчиларнинг билим ва малакалари янада бойитилади, шунингдек дарсга бўлган қизиқишлари янада ортади. Технологик харитани тузиш учун ўқитувчи педагогика, психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот технологиялардан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп услуб ва усулларни билиши керак. Ҳар бир дарснинг ранг-баранг қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган технологик харитасига боғлиқ. Дарснинг технологик харитасини қай кўринишда тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик харита қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит холда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Фан ўқитувчиси фанга оид мукаммал мустақил таьлим олишга мўлжалланган електрон ўқув адабиёти, електрон мультимедиали дарслик, нафақат матнли ва кўргазмали, балки, овозли, анимацияли бўлиши фанни ўзлаштиришда катта аҳамиятга эгадир. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling