Pdf-xchange 0 Examples
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
- ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТ- КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
Фойдаланилган адабиётлар
1. Таълимда ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш мавзусидаги ўқув-семинар материаллари. Республика таълим маркази. 2014 й.23-25 ноябрь ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТ- КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ Усманалиева Ю. Андижон давлат университети Республикамизда компьютерлаштириш, ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал этиш учун 2002 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Махкамасининг шу тўғрисидаги қарорларидан келиб чикиб, кадрлар сифатини ва ўқув-услубий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида хар бир педагог ва мутахассисга замонавий ахборот технологиялари ютуқларини жорий этиш вазифаларини белгилади. Ушбу белгиланган вазифа жамиятимиз пойдевори бўлган ёшларни тарбиялаш учун алоҳида эътибор, шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлайди. Хозирда барча таълим муассасалари замонавий компьютер ва телекоммуникация технологиялари билан жихозланмоқда. Бу эса, педагогларнинг ўз меҳнат фаолиятига янгича ёндашувни талаб этади. Ўқув жараёнида янги технологияларнинг жорий этилиши ўқитувчини техникавий воситалар томонидан сиқиб чиқаришга эмас, балки ўқитувчилик фаолиятининг мураккаблашувига олиб келади, ўқитувчининг вазифалари ва ролини ўзгартиради. Таълимнинг барча босқичларига оид умумий педагогик муаммо – ўқувчи ва талабаларнинг мустақил ишлаш самарадорлигини такомиллаштириш, уларнинг фанга бўлган қизиқишини кучайтириш, касбий билимларини чуқурлаштириш ва фаоллигини оширишдан иборатдир. Ўқув жараёнига янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ўқувчи ва талабаларни дарс жараёнига қизиқтириш, уларнинг фаоллигини ошириш учун ҳизмат қилади. 284 Янги педагогик технологияларда анъанавий ўқитиш усулларининг таълим самарадорлигига таъсирини инкор этмаган ҳолда уларни такомиллаштириш зарурати юзага келган. Ўқув жараёнида ноанъанавий ўқитиш усулларидан фойдаланиш олдиндан кўзда тутилган мақсад билан якуний натижанинг ўзаро мувофиқ келишини таъминлашга қаратилади. Ноанъанавий ўқитиш усулларини самарадорлигига юқори таъсир кўрсатувчи кўрсаткичлар бу видео, расм, кўргазмали кўриш, тажрибани намойиш қилиш, мунозара машқ ва бошқаларни ўқитиш ташкил қилади. Ҳозирги даврда бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш талаба учун катта имкониятлар яратади. Чунки компьютер тизимлари, мультимедиа воситалари, компьютер графикаси ҳамда презентациялар орқали ўқитиш талабаларда етказилаётган билимни фаол ўзлаштириш, яъни катта ҳажмдаги маълумотларни қисқа давр ичида самарали ўзлаштириш имконини беради. Таълимнинг фаол методларидан бўлган муаммоли маърузалар ўқув жараёнини фаоллаштиришда катта аҳамиятга эга. Талабаларни вужудга келаётган ва келиши мумкин бўлган муаммоларини ижодий ҳал қилиши учун зарур билим ва кўникмаларни олишнинг кенг имкониятлари электрон воситалар ва Интернет тизими орқали яратилган. Ахборот-коммуникация технологиялари талабада илмий тушунча категориялари билан танишиш, уларнинг шарҳи орқали исбот ҳамда ҳулосалар яратиш имконини беради. Бу эса ушбу воситалар ёрдамида ўтказилган хар бир машғулот ўзининг самарасини беради. Табиийки, бу жараёнлар бир текисда кечиши учун фуқароларимиз ўз иш ўринларида унумли меҳнат қилишлари, ижодкорлик ва ҳамжиҳатлик намуналарини намоён этишлари керак. Таълим тарбия тизимининг мувофаққияти эса янги педагогик ва ахборот технологиялари билан ўлчаниши муқаррардир. Республикамизда педагогика фанининг инсонпарварликка юз тутишини таъминлаш таълимнинг демократик принципини янада ривожлантириш ҳозирги ёш авлод болаларининг ҳалқчин педагогика замонида яшашга шарт-шароитлар туғдириш ноанъанавий ўқитиш усуллари уларни таълим самарадорлигини таъминлашдаги аҳамиятини ошириш зарур. Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида экан, уларнинг таълим тарбиясига алоҳида эътибор беришимиз керак. Таълимнинг назарияси ва амалиётига таянган ҳолда ХХI асрнинг ҳақиқий ўқитувчилари замонавий педагогик технологияларни янги усулларини, яъни замонавий хборот- коммуникация технологияларини ҳамда технологик тизимларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling