Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   242
Bog'liq
konf02

Адабиётлар 
1. Ш.М.Мирзиёевни Илм-фан вакиллари билан учрашувдаги суҳбати. 
30.12.2016 йил Тошкент 
2. Б.Б.Мўминов Информатика Тошкент 2014 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА 
МОДЕЛЛАШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Аминов И.Б., Суяров А.М. 
Самарқанд давлат университети 
Замонавий ахборот технологияларини таълим тизимида самарали 
қўллаш асосида талабаларга билим бериш сифатини ошириш, унинг 
мазмун-моҳиятини такомиллаштириш, таълимни замонавий талаблар 


325 
даражасида ташкил этиш, таълим муассасаларида таълим самарадорлигини 
ошириш мақсадида таълим-тарбия жараёнига янги педагогик, ахборот 
технологияларини жорий етиш, уларда интерфаол усул ва воситалардан 
фойдаланиш кўзда тутилган, чунки ахборот технологиялари воситалари 
ўқув материалларини яхши ўзлаштириш ва эгаллашга, улар мазмунини узок 
вақт эсда сақлаб қолишга, билимларни мустаҳкамлашга имкон беради, 
ўқувчиларнинг предметга бўлган қизикишини янада орттиради.
Шунинг учун ҳам “Информатика” фанидан ўқув машғулотларини 
ташкил этиш ҳамда ўтказишда педагогик ва ахборот технологияларининг 
замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқитиш мазмунига мос 
дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, уларни ўқув жараёнига жорий этиш 
зарурдир. Бунинг учун эса “Информатика” фанини ўқитишда замонавий 
технологиялардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил этиш, улардан 
самарали фойдаланиш услубиятини ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш 
керак бўлади. 
Ўқитиш жараёнини ташкил этишда анъанавий таъ¬лим турлари 
билан чекланиб қолмасдан, турли интерактив методлардан фойдаланиб, 
янги педагогик технологиялар асосида дарс лойиҳаси тузиб таълим 
жараёнини ташкил этиш керак. 
Ахборот технологияларини таълим тизимига кириб келиши, 
фанларни ўқитишда янги турдаги машғулот турларининг модел, 
компьютерда моделлаштириш, компьютерда тажриба ўтказиш, тажрибавий 
масалалар ечиш, тадқиқот олиб бориш, ижодий топшириқ ва бошқаларни 
пайдо бўлишига туртки бўлди.
Ҳозирги замон илмий билишида мазкур мақсадларга эришиш 
воситаси хизматини бажариб келган ва бажараётган технологияларнинг 
бири-моделлаштириш технологиясидир. Моделлаштириш 
технологияси 
замонавий фаннинг ҳамма соҳаларида, яъни информатика, математика, 
физика, биология, иқтисод, медицина, экология ва шунга ўхшаш фанлардан 
тортиб ижтимоий фанларда ҳам билиш усули сифатида қўлланилади.
Моделлаштириш технологияси объектив дунёдаги нарса ва ҳодиса-
ларни бевосита ўрганиш мумкин бўлмаган ва ўрганиш объекти мураккаб 
бўлган пайтларда самарали илмий восита ҳисобланиб, ҳодиса ва жараён-
ларнинг реал билиш, моҳияти ва ривожланиш қонуниятларини бевосита 
идрок этиш ҳамда табиатдаги турли объектларнинг моделларини тузиш ва 
ўрганишда самарали қўлланилади.
Информатика фанини ўрганиш жараёнида компьютер моделларини 
қўллаш тамойиллари қуйидагилар: 
- компьютер дастури тажрибани ўтказиш мумкин бўлмаган ёки 
тажриба кузатиб бўлмас даражада ҳаракатланган пайтда қўлланилиши 
лозим; 
- компьютер дастури ўрганилаётган жараённи аниқлашда ёки 
ечилаётган масаланинг тасвирланишида ёрдам бериши керак; 


326 
- иш натижасида талабалар модель ёрдамида ҳодисаларни 
характерловчи 
катталикларнинг 
ҳам 
сифатий, 
ҳам 
миқдорий 
боғланишларини кўра билишлари керак; 
- дастур билан ишлаш пайтида талабаларнинг вазифаси турли 
мураккабликдаги топшириқлар устида ишлашдан иборат, чунки бу ўз 
устида мустақил ишлашга имкон беради
Информатика фанидан амалий машғулотларни ташкил этишда 
компьютерли моделлаштиришнинг асосий босқичлари масаланинг 
қўйилиш ва уни таҳлили, ахборот моделини яратиш, компьютер моделини 
ҳал қилиш методини танлаш ва алгоритмини яратиш, компьютер моделини 
яратиш, тажриба ўтказишлардан иборат бўлиб, унда: 
- текшириш режасини ўзгартириш; 
- масалани ечиш учун бошқа методни танлаш; 
- натижани олиш алгоритмини такомиллаштириш; 
- информацион моделни аниқлаштириш; 
- масаланинг қўйилишига ўзгартиришлар киритиш имконияти мавжуд 
бўлади. 
Бундай ҳолда, мос босқичга ўтилади ва жараён бошдан бошланади 
Информатика дарсларида компьютер моделларидан фойдаланиш 
қуйидаги имкониятларни яратади:
- ўқувчиларда масала моҳиятини билиш эҳтиёжини шакллантиради;
- ўқувчиларнинг масалани ечиш фаолиятини фаоллаштиради;
- ўқувчиларда фанни ўрганишга қизиқишни ва компьютер билан 
ишлашни ўрганишга бўлган иштиёқни оширади;
- компьютерлардан фойдаланиш билан боғлиқ дунёни илмий билиш-
нинг ҳозирги замонавий методлари билан таништиради;
- ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради;
- материаллар мазмунининг хилма-хиллигини таъминлайди;
- таълимда кўргазмалиликни кучайтиради.
- таълимда ўқувчининг индивидуаллик даражасини оширади;
Моделлаштириш 
технологиялари 
информатика 
фанидан 
машғулотларни олиб боришни фаол ўқитиш шаклларидан бири бўлиб, унда 
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий ёндашуви, ўқувчиларнинг билиш 
фаолияти ривожланади, ўқув материалини ўрганишга қизиқиши уйғонади, 
олган билимлари мустаҳкамланади ҳамда уларни мустақил ва эркин 
фикрлашга ўргатади. 


327 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling