Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   242
Bog'liq
konf02

ҲИСОБОТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА MICROSOFT EXCEL 2013 
ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИБ ТАЛАБАЛАРНИ БИЛИМ ВА 
МАЛАКАЛАРИНИ ОШИРИШ
Юлдашев Х.Д.
Андижон давлат университети 
Ахборотларга ишлов беришнинг замонавий технологиялари кўпинча 
маълумотларни жадвал кўринишида тақдим этиш эҳтиёжини келтириб 
чиқаради. Жадвалли маълумотларда ҳисоблаш амалларини бажариш 
формулаларининг ишлатилиши катта ҳажмдаги маълумотлар устида 
ишлашни қулай ҳолатга келтиради. Шу мақсадда электрон жадваллар 
(жадвал процессорлари) – жадвал шаклида берилган турли маълумотларга 
ишлов берувчи, умумий фойдаланиланишга мўлжалланган амалий дастур 
таъминоти яратилган. 
Microsoft Excel дастури жадвал шаклида тақдим этилган ҳар хил 
кўринишдаги маълумотларга ишлов беришга қаратилган турли 
топшириқларни бажаришга мўлжалланган. 
Дастурда кўпгина амалларни фақат алоҳида ячейкалар устида эмас, 
балки ячейкалар тўплами (диапазони)да ҳам бажариш мумкин. Агар 
диапазонга кирувчи ячейкалар, бошқа саҳифаларда ҳам худди шу жойларда 
жойлашган бўлса, бу диапазон уч ўлчовли ҳисобланади. Диапазон чегараси 
сифатида икки нуқта (:) билан ажратилган юқори чап ва пастки ўнг 
ячейкалар (масалан, A5:D120) кўрсатилади. Форматлашнинг ихтиёрий 
амали диапазонни ташкил этувчи барча ячейкаларга бирдек тааллуқли 
ҳисобланади. 
Маълумотлар киритилган жадвалга янги ячейка, устун 
ёки сатр қўшиш учун Главная бўлагининг Ячейки гуруҳидаги 
Вставить пиктограммаси остидаги белгини босганда очилувчи 
ойнадаги Вставить ячейки, Вставить строки на лист ёки 
Вставить столбцы на лист пунктларидан кераклиги танланади. Агар янги 
ячейкани қўшиш пункти белгиланса, Добавление ячеек ойнаси очилиб
ундаги ячейкани жойлашиш усулларидан (Добавить ячейкисо сдвигом 
вправо, ячейки, со сдвигом вниз, строку, столбец) бири танланиб, OK 
тугмаси босилади.

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling