Pdf-xchange 0 Examples


диапазон номли майдонда дастур томонидан келтирилган диапазон  текширилади ва OK


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   242
Bog'liq
konf02

диапазон номли майдонда дастур томонидан келтирилган диапазон 
текширилади ва OKтугмаси босилади. 
Натижада дастурнинг бўш саҳифаси қуйидаги кўринишга келади: 
Энди, жадвални таҳлил қилиш бўйича қўйилган мақсаддан келиб 
чиққан ҳолда Поля сводной таблицы панелида келтирилган элементлар 
тўртта соҳага жойлаштирилади, яъни рўйхат элементи устига сичқонча 
кўрсаткичи келтирилиб, чап тугмани босиб, керакли соҳага силжитилади. 
Агар рўйхатдаги элемент матн ёки сана бўлиб унинг олдига белги қўйилса 
(яъни, танланса), мазкур элемент сатрлар соҳасига автоматик равишда 
жойлашади. 
Агар бошланғич жадвалдаги маълумотлар ўзгартирилса, ҳосил 
қилинган йиғма жадвалдаги маълумотлар автоматик равишда ўзгармайди. 
Буни амалга ошириш учун йиғма жадвалдаги бирор ячейкага курсор 
келтирилса, дастур лентасида Работа со сводными таблицами | Анализ ва 
Работа со сводными таблицами | Конструктор бўлаклари ҳосил бўлади. 
Анализ 
бўлагининг 
Данные 
гуруҳида 
жойлашган 
Обновить 
пиктограммасини босиб, йиғма жадвал янгиланади. 


140 
ЗАМОНАВИЙ КРИПТОГРАФИЯНИ ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ 
Эргашев А.Т. 
Андижон давлат университети 
Замонавий криптография тўртта катта бўлимларни ўзига қамраб 
олади: симметрик криптосистемалар, очиқ калитли криптосистемалар
электрон рақамли имзо системалари ва калитларни бошқариш. 
Криптографик методларни қўлланилишини асосий йўналишлари – 
махфий маълумотларни алоқа каналлари бўйича узатиш (масалан, электрон 
почта), узатиладиган ахборотнинг асллилигини таъминлаш, ахборотларни 
(хужжатлар, маъумотлар базаси) шифрланган кўринишда носительларда 
сақлаш.
Шифрлашда ва шифрни очишда, шунингдек электрон рақамли 
имзоларда ахборот сифатида бирор бир алфавит асосида қурилган матнлар 
(хабарлар) қаралади. Бу терминлар сифатида қуйидагилар тушунилади: 
1.Алфавит – ахборот кодлаштиришда қўлланиладиган чекли белгилар 
тўплами 
2.Матн(хабар) – алфавит элементларидан олинган тартибланган 
тўплам. 
Замонавий ахборот тизимларида қўлланиладиган алфавитларга мисол 
қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин: 
- Z33 алфавити – 32 ҳарфли рус алфавити ва пробел (ё ҳарфи 
мустасно) 
- Z256 алфавити – ASCII ва КОИ -8 кодлаш стандартларига кирувчи 
белгилар тўплами
- Z2 иккилик алфавити- {0,1} 
- саккизлик ёки ўн олтилик алвафит 
Кодлар ва шифрлар ЭҲМлар пайдо бўлгунга қадар узоқ вақт 
фойдаланилди. Назарий нуқтаи – назардан код ва шифр ўртасида аниқ бир 
фарқ йўқ. Фақатгина замонавий амалиётда улар орасидаги фарқ аниқ 
белгиланган. Кодлар лингвистик элементлар ўртасида операция бажаради, 
шифрлар эса сўз ва бўғинга ўхшаш маъноли элементлардир. Шифрда доимо 
иккита элемент ажратилади: алгоритм ва калит.
-Алгоритм нисбатан қисқа калитдан фойдаланиб, етарлича катта 
матнларни шифрлайди.
Криптологияда қўлланиладиган қатор терминларга таъриф берамиз.
1.Шифр 
деганда 
очиқ 
маълумотлар 
тўпламини 
берилган 
криптографик алмаштиришлар орқали шифрланган маълумотлар 
тўпламига акслантирувчи тескариси мавжуд бўлган акслантиришлар 
мажмуига айтилади.
2.Шифр – бу очиқ матнлар тўпламини калитлар тўплами 
элементларини индекслаб шифрланган матнларга алмаштирувчи инъектив 
акслантиришга айтилади. {Fk : X → S, K 
∈ K}. 


141 
Криптографик система ёки шифр ўзида очиқ матнни шифрланган 
матнга акслантирувчи тескариси мавжуд Т тескариланувчи акслантиришлар 
оиласига айтилади. Бу оиланинг аъзоларини калит деб номланувчи к сонга 
ўзаро бир қийматли мос қўйиш мумкин. ТК акслантириш мос алгоритм ва 
К калит қиймати билан аниқланади.
-Калит 
–маълумотларни 
криптографик 
қайта 
ўзгартириш 
алгоритмининг айрим параметрларининг конкрет махфий ҳолати бўлиб, бу 
алгоритм учун турли – туман тўпламдан битта вариантни танлашини 
таъминлайди. Калитнинг махфийлиги шифрланган матндан берилган 
матнни тиклашни мумкин бўлмаслигини таъминлайди.
К – калитлар фазоси бу мумкин бўлган калит қийматлари тўпламидир. 
Одатда калит ўзида алфавит ҳарфлари қаторини ифодалайди. «Калит» ва 
«Пароль» тушунчаларини фарқлаш лозим. Пароль ҳам махфий алфавит 
ҳарфлари кетма-кетлиги бўлиб, у фақатгина шифрлаш учун эмас балки 
субъектни аутентификация қилиш учун ишлатилади.
Криптосистемалар симметрик ва асимметрик (очиқ калитли) 
криптосистемаларга 
ажратилади. 
Симметрик 
криптосистемаларда 
шифрлаш ва шифрни очиш учун битта ва фақат битта калит қўлланилади. 
Очиқ калитли системаларда ўзаро математик боғланган иккита калит, очиқ 
ва ёпиқ калитлар қўлланилади. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling