Pdf-xchange 0 Examples
ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЯРАТУВЧИ ДАСТУРЛАР
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЯРАТУВЧИ ДАСТУРЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ
ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЯРАТУВЧИ ДАСТУРЛАР
ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ Ахунджанов У.Ю. ТАТУ Фарғона филиали Электрон дарс ликни тайёрлаш учун хозирда жуда кўплаб қўшимча дастурлар мавжуд. Электрон дарсликлар асосан HTML (гипер-матн тили) тилида яратилади. HTML файл коди хохлаган оддий матн мухаррири ёрдамида киритилиши мумкин, қонун-қоидаларга амал қилган холда албатта. Дастур натижасини фақат Web-броузерлар орқали кўриш мумкин. Катта хамда интерактив дарсликларни яратишда HTML кодларни қўлда киритиш анча машаққатли иш хисобланади. Ишни енгиллаштириш мақсадида турли хилдаги HTML мухаррирлари яратилган. HTML кодни дастур автоматик равишда хосил қилиб боради. Хозирда яратилаётган дарслик ва Web-сахифалар асосан DreamWeaver дасури ёрдамида яратиляпти. Бу дастурнинг имкониятлари жуда юқори бўлиб HTML, DHTML (Dynamic HTML), SHTML (Super HTML), PHP (HipperText Procesor), CSS (Stils) хамда JavaScript хужжатларини яратишимиз мумкин. Бу дастур Macromedia фирмаси яратган дастури пакитини бир қисми хисобланади. Бу пакетда қудратли икки ўлчовли вектор график билан ишловчи, анимация хамда турли эффектлар тайёрловчи Flash дастури хам мавжуд. Flash ёрдамида электрон дарслигимиз ўзгача бир интерактив кўринишга эга бўлади. Электрон дарсликка дизайн бериш ва шаблон яратиш учун асосан Adobу фирмасининг махсулотлари PhotoShop, ImageReady дан кенг фойдаланилади. PhotoShop ёрдамида расмларга эффект бериш, уларнинг сифатини ошириш хамда турли фантастик тасвирларни яратиш мумкин. ImageReady ёрдамида шу тасвирни навигацияланган менюларга ва турли қимларга ажратиш, такрорланувчи анимациялар тайёрлаш хамда электрон сахифа кўринишида сақлаш имкониятини беради. HTML да анимация ва менюларни хосил қилиш учун JavaScript ва VBSctipt тиллари киритилган бўлиб улар ОС библиотекалари томонидан бошқарилади. Мусиқа, товуш хамда видеофилмларни акс эттириш учун дастлаб филм тайёрлаб олиш сўнгра ОС шу филм ўқий олдиган бўлмоғи 147 лозим. Мусиқалар асосан WAV (Windows audio), MP3 (MPEG Layer 3), WMA (Windows Media Audio), MIDI (Musical Instrument Digital Interface) форматларида бўлади. Агар электрон дарслик локал тармоқда фойдаланилса WAV, MP3, WMA форматлардан фойдаланганимиз маъқул, чунки уларнинг сифати юқори хисобланади, аммо файл хажми жуда катта. Агар дарсликдан интернет тармоғи орқали фойдаланилса MIDI хамда интернет учун мўлжалланган ASF форматдаги музиқалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. FruityLoops дастурининг ўзининг махсус рақамли чолғу асбоблари бўлиб янги мусиқалар яратиш имкониятини беради. Интерфейс жуда чиройли бошқаришга қулай. Фильмларни асосан Adobe Primiere, Pinnacle Studio, Movie Maker дастурларида қайта ишланиб яратилади. 3D кўринишдаги анимацион филмларни хамда фантастик лавҳаларни яратишда биз кўпроқ 3DStudio MAX, MAYA, Cinema4D каби дастурлардан фойдаланамиз. Қанчалик даражадиги филмни яратиш фойдаланувчнинг фантазиясига боғлиқ. Электрон дарслик учун керакли расмлар юқорида санаб ўтилган Potoshop, Flash, 3DS Max ва шунга ўхшаш дастурланинг расм типига қараб хохлаган бирида тайёрлаш мумкин. Электрон дарсликлар яратишда BMP (Bitmap), JPEG (Potography Edition Group), GIF (Graph Interactive Format), PNG график форматлардан фойдаланилади. Булардан BMP формат энг каттаси хисобланади. GIF – характланувчи расм формати. JPEG ва PNG формат хажмлари анча кичик ва фойдаланишга қулай хисобланади. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling