Педагогик атамалар луғати


Мактаб ўқув-тажриба участкаси


Download 0.99 Mb.
bet52/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Мактаб ўқув-тажриба участкаси – мактаб ёш табиатшуносларининг тўгарак машғулотлари ва ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ташкиллаштириладиган мактаб қошидаги ер учаскаси.
Мактабгача таълим – узлуксиз таълимнинг болаларни ақлий, маънавий, жисмоний ривожлантириш ва мактабга тайёрлашга йўналтирилган дастлабки бўғини.
Мактабгача таълим гигиенаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланиши ва соғлиғига ҳаётий шарт-шароитлар ҳамда педагогик жараённинг таъсирини ўрганишга қаратилган мактаб гигиенасининг махсус тармоғи.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар жамоаси – муайян ўзаро муносабатлар тизими (ўйин, ҳаётий масалалар) ёки умумий машғулот тури асосида бирлашган кичик ёшдаги болалар гуруҳи.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар китоблари – кичик ёшдаги болалар эҳтиёжига мос қисқа ва содда ёзилган адабий асар.
Мактабгача таълим” журнали илмий-методик ойлик журнал, “Соғлом авлод учун ”журнали иловаси.
Мактабгача таълим педагогикаси – педагогиканинг мактабгача ёшдаги болаларга тарбия бериш ҳамда уларнинг шахсиятини шакллантириш қонуниятлари, тамойиллари, воситалари, шакл, усул ва методларини ўрганувчи соҳа.
Мактабдан ташқари ишлар – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қобилият ва лаёқатларни ўстириш, эҳтиёж ва қизиқишларини қондириш мақсадида мактабдан ташқари муассасаларда таълим-тарбия ишлар ва оммавий маданий-оқартув тадбирларини ўтказиш.
Мактабдан ташқари муассаса – болалар ва ўсмирлар билан мактабдан ташқари иш олиб борувчи ижтимоий-ташкилий ва инструктив-методик муассасалар.
Мактабдан ташқари таълим – таълимнинг бўғинларидан бири бўлиб, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ақлий, маънавий, жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган таълим-тарбия бериш жараёни.
Мактабдан ташқари таълим муассасалари – ёшларнинг мустақил билим олиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган таълим муассасалари.
Мактабшунослик – педагогика фанинг мактаб ишларини бошқариш асослари, йўл, шакл, восита, усул ва методларини тадқиқ этиш билан шуғулланувчи махсус соҳаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling