Макротехнологиялар – муайян таълим тармоқлари, соҳаси, таълим ёки тарбия йўналиши, ўқув фанлари (умумпедагогик ва умумметодик даража)га хос бўлган педагогик технологиялар.
Малака – ўқувчи ёки талабада муайян ўқув материали ва касбни чуқур ўзлаштириш натижасида ҳосил бўлган автоматлашган маҳорат.
Малака ошириш, Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш (Ўзбекистон Республикасида) – узлуксиз таълим тизими турларидан бири, халқ хўжалигининг барча соҳасида ишловчи мутахассислар ва раҳбар ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштириш.
Малака ошириш институтлари – Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари – Халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишловчи мутахассислар ва раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимидаги ташкилий-методик ва ўқув маркази.
Мангейм мактаби – XVIII асрда Мангейм шаҳрида (Германия)да қарор топган, сентиментализмга яқин бўлган ижодий йўналиш.Симфония ҳамда камер чолғу мусиқаси (трио, квартет ва бошқалар) жанрларининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган.
Мантиқий изчиллик – педагогик билим ва тушунчаларнинг узвий боғланган тадрижий тизими.
Мантиқий фикрлаш – муайян фикрга асосланган ҳолда мантиқий умумлашмалар ҳосил қилиш.
Маориф – 1) билим тарқатиш, таълим бериш; 2) мамлакатдаги таълим-тарбия ва маданий-маърифий муассасалар тизими.
Мардлик – бир сўзли кишиларга хос хусусият, хатти-ҳаракат.
Маркетинг – таълим воситаларини яратиш ва сотиш билан шуғулланадиган соҳа.
Масофавий ўқитиш –ўқув машғулотларининг барчаси ёки кўп қисми телекоммуникацион ва замонавий ахборотлаштириш технологиялари асосида олиб бориладиган масофадан туриб ўқитиш.
Масофавий ўқитиш технологияси – 1) бу инсон ва техник ресурсларини, уларнинг ўзаро алоқасини, ҳисобга олган ҳолда, таълим хизматининг яхлит тизимли жараёнини яратиш, қўллаш ва оммалаштиришдан иборат технология; 2) инсон бош мияси тўқималарининг модулли ташкил этилганлигига асосланган ўқитишнинг истиқболли тизими; 3) инсон ва техник ресурсларнинг ўзаро алоқаси ёрдамида амалга ошириладиган таълим жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |