Махсус-сегрегацион таълим – муайян нуқсонга эга бўлган болаларни алоҳида ўқитиш жараёни.
Махсус қобилият – нафақат билимларни эгаллашда, балки, ижодий фаолиятида юксак натижаларга эришишни таъминлашга қаратилган шахс хусусиятлари тизими.
Машқ – бирор фаолиятни кўп марта такрорлаш.
Машқ – бирор фаолиятни пухта ўзлаштириш ёки сифатини яхшилаш мақсадида уни кўп марта такрорлаш. Масалан, ўқиш, ёзиш. Машқ таълимда кўникма ва малакалар ҳосил қилишда муҳим ўрин тутади.
Маълумот – шахснинг ўқиш, ўрганиш натижасида ўзлаштирган билим, кўникмалари ҳажми, йўналиши ва даражаси.
Маълумотлар банки – маълумотларни мужассамлаштирган портал.
Маълумотлар модели – ахборотларни мужассамлаштирувчи лойиҳалар.
Маълумотларнинг иерархик модели – маълумотларнинг изчил тизимини ифодаловчи лойиҳалар.
Маълумотларнинг реляцион модели – маълумотларнинг жадвал кўринишида ифодаланиши ва уларни истеъмол учун тайёрлаб қўйилган ҳолати.
Маълумотларнинг тармоқли модели – маълумотнинг бошқа поғонадаги маълумот билан икки ёки ундан ортиқ марта боғланадиган тури.
Маълумотлилик – шахсий сифат кўрсаткичи, яъни шахснинг ривожланиш даражаси, унинг тажрибаси, кўникма ва малакаларни қай даражада ўзлаштирганлиги, улардан фойдаланиш ҳамда улар ёрдамида янги билим; кўникмаларни эгаллаб, тўлдириб бориш қобилияти.
Маъмун академияси – 1) IX аср биринчи ярмида Халифа Маъмун ар Рашид (813-833 йиллар) томонидан Бағдодда ташкил этилган илмий марказ. 2) қ. Хоразм Маъмун академияси.
Маънавият – инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи тушунча.
Маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси Давлат таълим стандарти – ўқув фани мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
«Маънавият ва маърифат» маркази, Республика «Маънавият ва маърифат» маркази – республика маданий-маърифат ишини олиб борувчи жамоатчилик ташкилоти.
Do'stlaringiz bilan baham: |