Татбиқий математика курси – математиканинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган таркибий қисми.
Тафаккур – инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли; объектив воқеликнинг онгда акс этиш жараёни.
Ташкилот – шахс, ягона умумий мақсад асосида меҳнатнинг даражаланиши, тоифага ажратилиши, унвонга эгалик кабиларни ҳисобга олган ҳолда биргаликда фаолият юритиш шакли.
Ташкилотчилик қобилияти – 1) таълим муассасаси жамоасини уюштира билиш, аҳиллик, бирдамлик ва ҳамкорликни вужудга келтириш, жамоа аъзоларини жипслаштира олиш қобилияти; 2) ўзининг шахсий фаолиятини тўғри ташкиллаштира олиш қобилиятидир.
Ташхис – ўқув жараёни ёки таълим олувчилар фаолиятини текшириш, тавсифлаш учун қўлланиладиган методика.
Ташхисий интервью – шахс хусусиятлари ҳақида объектив ахборот олиш учун касбий маслаҳатнинг дастлабки даврида фойдаланиладиган метод.
Ташхис мақсади – муайян ўқув фани таркибида билимларни текширишнинг кўп босқичли тизими.
Ташқи толерантлик – шахснинг ўзида шаклланган толерантлтк тамойилларини бировларга нисбатан қўллай олиш ва бошқалар билан ҳамкорлик қилиш жараёни.
Таълим – ўқувчи ва талабаларга билим бериш, уларни тарбиялаш, ривожлантириш кўникма ва малакалар ҳосил қилиш жараёни, ёшларни ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси.
Таълим ахбороти – муайян фаолият тури, ихтисосини амалга оширишда қўллаши учун таълим олувчига тақдим этиладиган билим.
Таълим бериш, ўқитиш – 1) таълим жараёнининг асосий томонларидан бири, ўқувчининг тезкор фаолияти, билимлар заҳирасини ўзлаштириши, уларни мустақил эгаллаш усулларини ўрганиши ҳамда амалда қўллашни билишига йўналтирилади; 2) ўқитувчи томонидан ўқувчи ва талабаларга билим бериш, ривожлантириш ва ижтимоий ҳаётга тайёрлаш жараёни.
Таълим воситаси – муайян ўқитиш методи ёки усулларидан муваффақиятли фойдаланиш учун зарур бўлган ёрдамчи ўқув материаллари
Таълим генезеси – таълим ва унинг таркиб топиш (юзага келиш) жараёни билан боғлиқ, мураккаб сўзлар бўлаги.
Do'stlaringiz bilan baham: |