Тарих – ўқувчиларга жамиятнинг тарихий тараққиёти ҳақида билим, тушунча ва тасаввур ҳосил қилувчи ўқув предмети.
Тарих хонаси – тарих фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Тарихий қиёслаш методлари – узоқ асрлик таълим-тарбиявий жараёнлар, педагогик фикрлар, ёндашувлар билан замонавий таълим-тарбия жараёнини ўзаро қиёслаб ўрганувчи педагогик метод.
Тарих ўқитиш методикаси – 1) тарих таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) тарих ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Тармоқлар – қ. “Кластер” методи
Тасаввур – ўқувчи ёки талабанинг нарса ва ҳодисалар, ҳолатлар, воқелик, образларини эслаш, шунингдек ижодий ҳаёл суриш жараёни.
Тасвирий санъат Давлат таълим стандарти – тасвирий санъат таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Тасвирий санъат методикаси – 1) тасвирий санъат таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) тасвирий санъат ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Тасвирий санъат хонаси – тасвирий санъат фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Тасвирий санъат ўқув предмети – тасвирий санъатга оид билим кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган ўқув предмети.
Тасниф – умумий белгиларига кўра предмет, ҳодиса ёки тушунчаларнинг гуруҳлар, бўлимлар ва тоифалар кесимида тақсимланиши.
Тасодифий педагогик изланиш стратегияси – стратегияни ўзига хос услублар, масалан, кўргазмали воситалар, ўқитиш дастурининг муайян қисми, методик адабиётлар ёки бошқа ўқитувчилар тажрибасидан фойдаланиш истаги вужудга келганда татбиқ қилинадиган методика.
Do'stlaringiz bilan baham: |