Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet88/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Табиийликни ҳис этиш – шахснинг генетик ва ижтимоий жиҳатларига асосланган ҳолда ўқувчиларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиш.
Тавтология – муайян нарса ёки ҳодисани унинг муҳим белгиларни кўрсатиш орқали эмас, балки жузъий жиҳатдан нотўғри таърифлаш.
Тадриж тамойили – 1) муайян изчилликда осондан қийинга қараб ривожланишни ифодаловчи дидактик тамойил; 2) 20-аср бошларида саводга ўргатиш ва алифбе дарсликлари тузишда таянилган тамойил.
Тадқиқот методи – борлиқ ҳодисаларини амалий-назарий жиҳатдан англаш ҳамда ўрганишнинг йўл-йўриқ, тадбир ва усуллари.
Тадқиқотчи – илмнинг у ёки бу соҳасида тадқиқот иши билан шуғулланувчи мутахассис.
Тадқиқот методи – 1) билимларнинг ижодий қўлланишини таъминлаш методи; 2) илмий билиш методларини излаш жараёнида уларнинг ўзлаштирилишига қаратилган метод.
Тажриба- педагогик воқеликни амалий жиҳатдан ҳиссий-эмпирик билиш жараёни.
«Тажриба воситасида ўқитиш цикли» методи (Д.Колб ғояси) рефлектив кузатиш, абстракт хулосалаш (концептуаллаш), тажриба воситасида ўқиш цикли, фаол тажриба олиб боришга тайёрланиш, аниқ тажриба ўтказиш каби методлар туркуми.
Тайёрлов синфлари – 1-синфга болаларни қабул қилишдан аввал уларни махсус ташкил этилган синфларда ўқитиш шакли.
Такрорлаш – ўқувчи ва талабалар томонидан аввал идрок қилинган нарса ва ҳодисалар, уларнинг образлари, боғланиш муносабатларини эсга туширишдан иборат жараён; аввал ўзлаштирилган билимлар билан янгилари орасида ҳосил қилинадиган боғланишлар жараёни.
Такрорланадиган гуруҳлар – маълумотлар омборида муаммонинг қўйилиши ва улар ечимларининг топилишига боғлиқ ҳолда гуруҳланадиган ва муаммо ечими топилгунча бир неча марта фойдаланишга тўғри келадиган маълумотлар.
Такт – 1) педагогик маҳоратнинг таркибий қисми бўлиб ўқувчи ёки талабалар билан муомала ва муносабатда бўлишда меъёрларга риоя қилиш одоби; 2) шахснинг ахлоқий камолот даражасини кўрсатувчи мезон.
Тактик қарорлар – таълим муассасаси олдига қўйилган тезкор, жорий мақсад ва вазифалар ифодаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling