Таълим функцияси — таълимнинг ижтимоий ўзгаришлар жараёнига таъсир кўрсатиши, жамиятда маданиятнинг трансляция қилиниши ва кенг тарқалиши, кўрсатма, қадриятларга асосланган йўналиш, ҳаётий идеалларнинг шаклланишини белгилаб берувчи мажмуа.
Таълимда анология – ўзаро ўхшаш педагогик ҳодисалар.
Таълимда аниқлик ва мавҳумлик – ўқувчиларнинг бевосита кечинмалардан ўрганилаётган нарса ёки ҳодисанинг моҳиятига фикран ўтишларини англатадиган билиш жараёни.
Таълимда кўргазмалилик – таълим жараёнида ўқувчиларнинг образли фикрлашларига мувофиқ аниқ тимсолларга асосланган дидактик принцип.
Таълимни алгоритмлаштириш – 1) таълим жараёни ёки мазмунига оид масалаларни ечишда ишлатиладиган амалларнинг муайян тартибда бажарилиши ҳақида аниқ дастур; 2) психологик ва мантиқий муносабатларни аниқлашда таълим олувчиларни фикрлашга ўргатиш модели.
Таълимни ахборотлаштириш – ўқув-тарбия жараёнини янги ахборотлар билан таъминлаш.
Таълимни баҳолаш – таълим жараёнида қўйиладиган ўқув-тарбивий вазифаларнинг қай даражада етилганлигини ифодаловчи кўрсаткичлар.
Таълимни инновацион ривожлантириш банки – педагогик маълумотлар банкидан иборат бўлиб, фактографик типдаги ахборот тизими, маълумотлар алмашиш ва уни ахборот хизмати бозорига киритишнинг кенг имкониятларини ўзида мужассамлаштирувчи педагогик восита.
Таълимни стратегик бошқарув – таълим муассасасининг стратегик мақсадига асосланган ҳолда уни бошқариш жараёни.
Таълимни стратегик режалаштириш – таълим муассасасининг мақсадларидан келиб чиқиб амалга ошириш зарур бўлган вазифалар, бошқарув функциялари, методлари ҳамда мақсадларини белгилаш ва амалга оширишга қаратилган режа.
Таълимнинг бошқарув стратегияси – бошқариш йўналишларини ифодаловчи истиқболли режалар.
Таълимнинг комплекс тизими (лот. уюшмоқ, алоқа, уйғунлашиш.) – 19 аср охири 20 аср бошларида Германия, Австралия , Бельгия каби давлатларнинг бошланғич таълими тизимида амал қилган ўқитиш тамойили; 2) таълим олувчиларнинг меҳнат фаолиятига асосланган ғоявий-педагогик қарашлар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |