Педагогик атамалар луғати


Таълимнинг махсус стратегияси –


Download 0.99 Mb.
bet97/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Таълимнинг махсус стратегияси – 1) ўқитувчи ва ўқувчиларни таълим жараёнига тайёрлаш назарияси ва амалиёти; 2) таълим жараёнининг лойиҳаси.
Таълимнинг миллий модели – Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини янгиланган соғлом педагогик тафаккур асосида тубдан ислоҳ қилиш, таълим-тарбия муассасаларида тайёрланадиган кадрларни интеллектуал, маънавий ва аҳлоқий савиясига кўра ривожланган мамлакатлардаги даражага етказиш бўйича белгиланган назарий-методологик, амалий-педагогик ёндошувларо мажмуи. Таълимнинг миллий моделида маънавий-интеллектуал жиҳатдан баркамол шахснинг ўз ижодий қобилиятини тўла намоён этишини таъминлаш кўзда тутилади.
Таълимнинг мужассамлаштирилган стратегияси – таълим жараёнини илмий асосда ташкил этиш йўналишлари ҳамда таълим муассасасининг фаолиятини яхлит тарзда қамраб олган дастур.
Таълимнинг синфдарс тизими – мактабда ўқув жараёнини ташкил этиш тизими. Унда ўқувчилар ёш ҳусусиятлари ва ўқиш муддатларига кўра муаян синфларга ажратилиб, таълим ўқув режаси ва дастурига мувофиқ, асосан, дарс шаклида олиб борилади.
Таълимнинг стратегик режаси – таълим муассасасида ўқув жараёнини ривожлантириш, кўзланган асосий мақсадга эришиш билан боғлиқ вазифаларни қамраб олган дастур.
Таълимнинг функционал стратегияси – таълим муассасасининг таълим-тарбия жараёни иштирокчилари, бўлимлари, жамоавий бошқарув органлари, маъмурият ҳамда жамоатчилик ташкилотлари олдидаги вазифаларини амалга ошириш усулларини ўз ичига олган ишчи дастур.
Таянч мактаби – педагогика олий ўқув юртлари қошида талабалар мактаб амалиётини ўтайдиган умумий ўрта таълим муассасаси.
Тақсимланган маълумотлар омбори – бир ахборот тизимида фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар омборининг турли жойлардаги компьютерларда сақланиши.
Таққослаш — билиш объекти ҳисобланган нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқларни, аниқлашдаш иборат ақлий операция.
Таҳлил – муайян объект, воқеа-ҳодисани ҳар томонлама таҳлил қилиш, чуқур текшириш, ўрганиш.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling