Талаба – олий ҳамда ўрта махсус ўқув юртида таҳсил олувчи шахс.
Талабчанлик – шахснинг ўз-ўзининг ва ўзгаларнинг хулқини муайян объектив тамойилларга бўйсундира олишдан иборат хислати.
Талант – ўқувчи ёки талабадаги катта, ноёб қобилият.
Тамойил – 1) назария, таълимот, фан ва ҳоказоларнинг асосий пойдевори, қонун-қоидаси; 2) муайян шахс қаттиқ ушлаб олган қоида, маслак, нуқтаи-назар, қараш; 3) майл, мойиллик, тенденция.
Танқид – 1) у ёки бу воқеа-ҳодисаларга баҳо бериш мақсадида уни таҳлил қилиш, муҳокама қилиш; 2) муайян нарса ҳақида салбий фикр билдириш; 3) камчиликларни атрофлича асослаш ва ҳал этиш мақсадида билдириладиган фикр-мулоҳазалар йиғиндиси.
Танқидий фикрлаш – ахборотларни ўзлаштиришдан бошланиб, хулоса чиқариш билан тушалланадиган мураккаб фикрлаш жараёни.
Тарбия – 1) шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий педагогик жараён; 2) ёш авлодни мужассам ривожлантиришга йўналтирилган умуминсоний ҳамда миллий ижтимоий тажрибани ўқувчи ва талабаларга узлуксиз тақдим этиш жараёни.
«Тарбияи атфол» (болалар тарбияси) – Бухоро жадидлари ташкил этган маърифий жамият (1908-14).
Тарбия журнали – тарбия муаммоларини бажаришга ихтисослашган нашр.
Тарбия мазмуни — қўйилган мақсад ва вазифаларга кўра ўқувчилар эгаллаши зарур бўлган қатъий хулқ-атвор меъёрлари, билим, эътиқод, кўникма, малака ва шахсга хос ахлоқий-маънавий сифатлар ҳамда хусусиятлар тизими.
Тарбия мақсади – жамиятнинг алоҳида шахсга нисбатан эҳтиёжларининг акс эттирилиши, унинг моҳияти идеал талабларининг назарий умумлашмаси.
Тарбия методи— тарбиявий таъсирни амалга ошириш ва тарбия вазифаларини ҳал этишнинг умумий мажмуи.
Тарбия методлари – шахсни шакллантириш учун тарбияланувчида эҳтиёж ҳиссини уйғотиш, ўзини тутиш кўникмаларини ҳосил қилиш учун қўлланиладиган усуллар мажмуаси.
Тарбия психологияси – педагогик психологиянинг шахснинг ақлий, ахлоқий ҳамда эстетик жиҳатдан таркиб топиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганувчи бўлим.
Do'stlaringiz bilan baham: |