Pedagogik diagnostika
O‘quv jarayonini tashkil etishning umumiy ko‘rsatkichlari
Download 1.85 Mb.
|
ДИАГ
O‘quv jarayonini tashkil etishning umumiy ko‘rsatkichlari. Ҳозирги пайтда жаҳоннинг барча таълим тизимида қуйидаги учта таянч тушунча асосида таълим сифатига ёндашилмоқда:
сифатли ўқув ва педагогик фаолиятни олиб бориш учун таълим муассасаларида яратилган шарт – шароитлар; ўқув жараёни; сифатни таъминлаш тизимининг амалдаги асосий ҳамда бошланғич нуқтаси ҳисобланган - таълим натижаси. Бугунги кунда таълим муассасаларида сифатни бошқаришни ташкил этиш ҳамда келажакда замонавий, қулай таълим муассасасини бунёд этиш тизимини мазмунан модернизациялаш, таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат босқичига кўтариш Ўзбекистон Республикасида вужудга келтирилиши мўлжалланган фазовий муҳит- сифатли таълим бошқарувини амалга ошириш имкониятини беради. Шундай экан таълим сифатини юқори босқичга кўтариш учун, авваламбор таълим муассасалари фаолиятини, яъни сифат бошқарувини амалдаги ҳолатини ислоҳ қилиш назарда тутилади. Бунинг учун Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида келтирилган бош ғоя, яъни фақат илм ва билимлар жамиятни ривожлантириши, давлатни тараққий эттира олиши мумкинлиги, тўғрисидаги ғоясига монанд равишда сифатли таълим бошқарувини амалда жорий этиш талаб этилади. Жамиятнинг турли босқичларида тарбия ва таълим соҳасидаги тўпланган тажрибаларни назарий жиҳатдан англаш, умумлаштириш ва ҳаётга татбиқ қилиш эҳтиёжлари асосида ҳамкорлик педагогикаси ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг мамлакатимизда барча соҳалар бўйича, шу жумладан, таълим тизимида салмоқли ишлар амалга оширилди. 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” асосида кадрлар тайёрлашнинг “миллий модели” ишлаб чиқилди, ўқув жараёни учун зарур бўлган барча моддий – техник базалар яратилди. Тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, таълим сифатини оширишда, таълим жараёнини ахборотлаштириш, инновацион технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш, норматив-техник базани яратиш, юксак маънавиятли, ўз шахсий позициясига эга бўлган фуқарони шакллантириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Сифатни бошқариш тизимининг шаклланиш босқичлари, тайёрлов, сифат менежменти тизимини шакллантиришдаги асосий ишлар, ўқитувчининг нуфузини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Педагогик диагностика янгиланган таълим ва таълим турлари, босқичлари мақсадини ўрганишга, педагогик муаммолар ечимини имкон қадар тезроқ ҳал этишни тақозо этмоқда. Педагогик диагностика ўқувчи шахсидаги ўзига хос хусусиятларни, индивидуалликни сақлаган ҳолда интеллектуал, маънавий ривожланишини таъминлайди. Унинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: бола шахсини ривожлантиришда мажбурий таълимга ўрин бўлмаслиги керак, яъни бола ўзида ўқишга қизиқиш, мотивация ҳосил қилиши лозим ўқув материалини тўлиқ идрок этиш учун тақдим қилинаётган маълумотга оид таянч иборалар, чизма ва тасвирлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади ўқув материалини идрок этишда танлаш хусусиятининг мавжудлиги диалог шаклида ташкил қилинган дарслар ғояси интеллектуал ривожланиши деярли бир хил бўлган гуруҳ, синф жамоаларини ташкил қилиш ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигини ривожлантириш ғояси ўқишдан бўш вақтни мазмунли режалаштириш ғояси. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling