II . МОДУЛНИНГ НОМИ ВА МАҚСАДИ
2.1. Модул номи: Симуляцион ўқитишни ташкил этиш.
2.2.Модул мақсади: Тингловчиларнинг ташкилий - бошқарув ,
ижтимоий ва педагогик фаолиятини давр талабларига
мослаштириш учун
уларда профессионал таълим тизимида инновацион технологиялардан
симуляцион ўқитишни ташкил этиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини
ривожлантириш.
2.3. Кутилаётган натижалар : Тингловчилар модулни ўзлаштириш
жараёнида қуйидаги билим ва кўникма ва малакаларга эга бўладилар:
Билиши керак:
профессионал таълим тизимида инновацион технологияларининг
мазмуни, мақсади ва таълим сифати ва самарадорлигини оширишдаги
ўрнини;
таълим берувчининг симуляцион ўқитишни
ташкил этишда
инновацион ва педагогик фаолиятини ривожлантиришни;
симуляцион ўқитишнинг моҳияти,
турлари ва уларнинг таълим
жараёнида қўлланилишини шакл, методларини;
симуляцион ўқитиш методлари ва воситаларини биладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: