Педагогик компетентлик


Download 1.34 Mb.
bet23/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Ўқув-услубий ишлар. Маърузага тайёргарлик, амалиёт, ўқув-услубий, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, маъруза мазмуни, амалиёт, семинарларни ишлаб чиқиш, тестлар, вазифа, назорат ишларини ишлаб чиқиш, имтиҳон саволларини тузиш, электрон ўқув ва услубий қўлланмаларини яратиш, янги ўқув қўлланмаларини ёзиш ва чоп этиш, методик адабиётларни қайта чоп этишга тайёргарлик, муҳаррарият ишлари, ўқув жараёнлари учун мультимедия ва кўргазмали қуролларни тайёрлаш, талабаларнинг билимлари юзасидан рейтинг назорати ўтказиш, очиқ дарсларда қатнашиш ва ўтказиш, факультет, олий мактаб, методологик комиссия ишларида ва педагогик кенгашларда қатнашиш.
Ўқитувчининг илмий-тадқиқот ишлари. Режалаштирилган давлат ва нодавлат илмий-тадқиқот ишларини бажариш, илмий конференцияларда қатнашиш, илмий мақола ва монографияларни ёзиш, халқаро ва мамлакат тармоқлари бўйича грант ва лойиҳалаш ишларида қатнашиш, докторлик диссертацияси устида ишлаш, оппонент ва тақризчи сифатида қатнашиш, илмий тўплам ва ҳисоботларни таҳрир қилиш, талабалар, магистр ва илмий ходимларнинг тўгараклари ёки муаммоли гуруҳига раҳбарлик қилиш, тажриба майдонларида раҳбарлик қилиш, табаларни олимпиада, кўрик-танловлар, илмий конференция ва кўргазмаларда қатнашиш учун тайёрлаш.
Ўқитувчининг тарбиявий ишлари. Академик гуруҳларга раҳбар сифатида ишлаш, талабаларнинг гуруҳларида тарбиявий ишлар шаклланишини (суҳбат, мунозара) тайёрлаш ва ташкил қилиш, талабалар уйларидаги ишларда қатнашиш, тўгарак, секция ва клубларга раҳбарлик қилиш, университет ва факультет тарбиявий тадбирларини тайёрлаш ва уларда қатнашиш.
Ташкилий-методик ишлар. Ректорат ва деканат топшириқлари ни бажариш, университет, факультет, кафедра илмий кенгашларини тайёрлаш, уларда маърузалар қилиш, кафедра топшириқларини бажариш.
Шундай қилиб, ўқитувчининг касбий фаолияти ўз ичига педагогик фаолиятнинг коплекс турларини қамраб олади. Улар, ўз навбатида, чуқур билим, олий таълим ўқитувчиси касбий фаолияти талаб қиладиган мутахассислиги бўйича такомиллашган кўникмалар ни талаб қилади. Ана шу вазифаларни муваффақиятли бажариш ўқитувчи касбий компетенциясига, унинг доимий такомиллашиб боришига боғлиқ. Бунда, албатта ўқитувчининг касбий, шахсий сифатлари ҳам унинг касбий компетенцияси аспектларидан ҳисобланади. Шу икки нарса – ўқитувчининг вазифаси ва шахсий-касбий хусусиятлари унинг компетенцияси асоси бўлса, унинг такомиллашиб бориши ўқитувчи касбий компетенциясини белгилайди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling