Педагогик компетентлик


Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими норматив ҳужжатлари


Download 1.34 Mb.
bet27/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

3.4. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими норматив ҳужжатлари

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими норматив ҳужжатларига ҳозирги вақтдаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талаблари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги тегишли низомлар, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режалари, ўқув фанларининг намунавий дастурлари, шунингдек белгиланган тартибда таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқлана диган бошқа норматив ҳужжатлар киради:



  1. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини баҳолаш.

  2. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари томонидан амалга ошириладиган ички назорат. Ички назорат тегишли таълим турини бошқариш давлат ваколатли органи томонидан тасдиқланган низомлар асосида ўтказилади;
- фанлар бўйича аттестациядан ўтказишни ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талабларига мувофиқ малака ошириш тизими тингловчилари учун — малакани ҳимоя қилиш ишларини ҳамда қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун — курсларни тугатиш ишларини ўз ичига оладиган якуний назорат;
- таълимни бошқариш ваколатли органи ва кадрлар буюртмачи лари томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
Таълим муассасаларининг кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби:
Таълим муассасаларининг кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш ва аккредитация қилиш тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади ҳамда Давлат тест марказининг кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.

ХУЛОСА

АҚШ, Европа мамлакатлари ва Россияда педагогик касбий компетенция муаммолари бўйича чорак асрдан буён илмий­ тадқиқот ишлари олиб борилаётганлиги, аммо бу масалаларда аниқ бир тўхтамга келинмаганлиги кўзга ташланди.


Агар биз АҚШ олий педагогик таълими тизими фаолиятига назар ташламоқчи бўлсак, Б.Д.Вульфсон, Т.Н.Курилова, З.А.Молькова ва бошқаларнинг илмий ишларини, агар АҚШ педагогик таълимининг мақсадлари ҳақида билмоқчи бўлсак, Н.Д.Никандорова, В.Я.Пили повский, бўлғуси ўқитувчиларнинг касбий педагогик таълими бўйича Г.Г.Агапова, О.О.Боровикова, В.С.Буденько ва бошқаларнинг ишларини, АҚШ ўқитувчиларининг малака ошириш тизими ҳақида эса В.Б.Гаргай, Н.И.Кустинова ва бошқаларнинг ишларига назар ташласак, мақсадга мувофиқ бўлади. Юқорида номлари тилга олинган олимларнинг илмий ишларидан Россия ва АҚШ таълим тизими бир-бирини тўлдириб бойитганлигини тасаввур қилишимиз мумкин. АҚШ, Канада, Австралия ва бир қатор Европа мамлакатларида педагогик кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими яратилганлиги кўзга ташланади ва улар бу муаммони маълум бир тизимга солиб кенг ўрганмоқдалар.
А.В.Хуторский “компетенция” ва “компетентлик” тушунчалари ни қуйидагича ажратиб олиш мумкин, деб ҳисоблайди. Компетенция – инсоннинг шахсий сифатлари узвийлиги (билим, малака, тажриба, фаолият усуллари) ҳисобланиб, маълум бир доирадаги нарса ва жараёнларга нисбатан шахснинг муносабатида сифатли ва самарали фаолият юргазишидир. Компетенлик эса инсон томонидан фаолият турларига шахсий муносабатини билдирувчи, талабга жавоб беради ган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиши демакдир.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, компетенция масаласи унинг жамиятдаги ўрни масаласидан қатор баҳслар давом этмоқда. Таълим-тарбия соҳасида асосий универсал компетенция унсурларини анлаб олиш замонавий педагогиканинг энг асосий муаммоларидан биридир. Асосий компетенция масаласида дунё педагоглари тажрибасини татбиқ қилиш ёки анъанавий ўзбек педагогикаси меъёрларидан келиб чиққан ҳолда компетенция мезонларини белгилашда фикрлар хилма-хил бўлиб, ҳали ечилмаган масалалар талайгина.
Таълим-тарбия инсон камолоти ва миллат равнақининг асосий шарти ва гаровидир. Таълим-тарбия жараёнлари давлат назоратидаги умуммиллий масала ҳисобланади. Мамлакатимизда таълим, яъни ўқитишни тарбия билан уйғунликда олиб борилади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим жараёнини тубдан яхшилашни талаб қилар экан, компетентли педагогларни тайёрлашда ҳам ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда ёндашилиши кўзга ташланади. Компетенциялик ёки ўта маҳоратлилик, олий малакали педагогларни тайёрлаш замонамизнинг энг долзарб масаласига, айтиш жоиз бўлса, давлат ва жамиятнинг энг асосий вазифасига айланган.
Хулоса қилиб айтганда, олий таълим ўқитувчисининг касбий компетенцияси такомиллашувида назарий тайёргарликлар билан бирга амалий тайёргарликлар узвийлиги кўзга ташланади. Бўлғуси ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлиги ташкилий жиҳатдан қандай шакл ва методларда бўлмасин, қуйидаги дидиктик принципларга асосланади.
1. Назарий ва амалий билимлар узвийлиги принципи.
2. Касбий билимлар ва кўникмаларни тизимли тарзда такомиллаштириб бориш принципи.
3. Бўлғуси касбий фаолият билан функционал боғлиқлик принципи.
4. Талабалар амалиётининг кўргазмалилиги принципи.
5. Ўз касбий фаолияти юзасидан босқичма-босқич мустақил фаолият юргазишга интилиш ва масъулият ҳиссининг шаклланиши.
6. Талаба амалий ўқувининг такомиллашиб бориши принципи.
Бу принципларнинг барчаси келажакда ўқитувчи касбий компе тенциясининг назарий-илмий, амалий функционал, педагогик-психо логик такомиллашуви аспектларидан ҳисобланади.
Услубий қўлланмада ўзимиз аниқлаган ва таҳлил қилган касбий компетенциянинг бошқа педагогик сифатлар билан солиштириш орқали ўқитувчи педагогик фаолияти зинапоясидаги ўрнини аниқлашга харакат қилдик. Биз уни “Узтоз педагог” модели диаграммасида, ”Касбий компетенция такомиллашуви аспектлари” деб номланган профессиограммаларда санаб ўтдик. Асосан шу икки кўргазмали манбаа бизнинг илмий таҳлилларимизни аниқлаштириш имконини беради.
Услубий қўлланмада касбий компетенция эгаси бўлган ўқитувчиларни рағбатлантириш, компетентлик мезонлари ва ўлчовларини ишлаб чиқиш, педагог кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларида самарадорликни ошириш, “Ўқитувчи касбий компетенцияси асослари” ўқув дарслигини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳамда ушбу муаммоларни ҳал қилишда, педагогик касбий компетенция асосларини яратишда хориж педагогикасидан кўчириб олишнинг хато эканлиги, мезонларга Кадрлар тайёрлаш миллий дастури нуқтаи назаридан ёндошиш, миллий анъаналар, манавият ва миллий, давлат манфаатларидан келиб чиқиб ёндошиш каби ҳулосавий таклифларимизни ҳам киритдик.
Олий таълим ўқитувчиси касбий компетентлигини такомиллаш тириш орқали педагогик маҳорат, прфессионализм сифатларига эришиш таълим ва тарбия ишларини замон талабига кўтаришга хизмат қилажагини таъкидлаб ўтдик.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling