Педагогик компетентлик
II БОБ. МУТАХАССИС КОМПЕТЕНТЛИГИ ШАКЛЛАНИШИДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ
Download 1.34 Mb.
|
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- III БОБ. ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСПЕКТЛАРИ
- Биринчидан
- Учинчидан
- Энг асосийси
II БОБ. МУТАХАССИС КОМПЕТЕНТЛИГИ ШАКЛЛАНИШИДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ
2.1. Мустақил таълим мутахассис компетентлигини шакллантириш омили сифатида........................................................................................44 2.2. Ўқитувчи-бакалавр тайёрлаш сифатини баҳолаш.........................46 III БОБ. ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСПЕКТЛАРИ 3.1. Ўқитувчининг назарий тайёргарлиги..............................................52 3.2. Ўқитувчининг амалий тайёргарлиги...............................................61 3.3. Олий таълим ўқитувчиси малакасига эга бўлиш учун қўйилади ган талаблар..............................................................................................71 3.4. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими норматив ҳужжатлари.................................................80 Хулоса.......................................................................................................82 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................................................85 КИРИШ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (28. 05. 2012 й.) да мазкур тизимнинг раҳбар ва педагогик кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги уқтирилган. Шунга боғлиқ равишда ушбу илмий-услубий ишланмада биз касб-ҳунар муассасалари учун педагоглар тайёрловчи олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг айнан қандай компетенция ларга эга бўлиши лозимлиги бўйича тўплаган маълумотларимиз билан ўртоқлашиб ўтишни вазифа қилиб қўйдик. Маълумки, бозор муносабатларига асосланган демократик жа-миятда мавжуд у ёки бу иш ёки хизмат ўрнини эгаллаб турган ҳар бир мутахассиснинг тегишли ўринга қанчалик муносиблиги даражаси унинг шу иш ёки хизмат эгасига қўйиладиган турли-туман талабларга нақадар жавоб беришлиги билан ўлчанади. Кейинги йилларда иш ёки хизмат ўрни билан шу иш ёки хизмат ўрнига талабгор шахс ўртасидаги ана шундай муносиблик даражасини ҳисоблаш асосларини ишлаб чиқиш йўлида жаҳоннинг бир қатор давлатларида касб компетенцияларини тадқиқ қилиш ва ана шундай тадқиқотлар натижаларини амалда қўллашга оид бир қанча концепциялар вужудга келди. “Компетенция” сўзи таржимада “лаёқатли”, “муносиб бўлмоқ” каби маъноларни англатувчи лотинча “coмпeтeрe” сўзи асосида ҳосил бўлган. “Компетенция” дейилганда, шахснинг бирор-бир соҳадан хабардорлик, шу соҳани билиш даражаси тушунилади. Ушбу услубий қўлланмани ёзишдан мақсад – тaлaбaлaрни педагогик кoмпeтeнтликнинг илмий-назарий асослари, кoмпeтeнтлик тушунчaсининг мaзмун-мoҳияти вa таълимдаги инновацион жараёнлар тизимида ўқитиш ва тарбиялашда кoмпeтeнтликкa нисбaтaн чуқур пeдaгoгик-псиxoлoгик тaйёргaрликни шакллантириш дан иборат. Вазифалари эса: - талабаларгa педагогик кoмпeтeнтликкa дoир манбалардан фойдала на олишга ўргатиш вa улaрдa педагогик кoмпeтeнтлик ҳақидаги тасаввурларни ҳосил қилиш; - бўлажак ўқитувчиларни замонавий кишилик жамияти олдида турган энг муҳим муаммолардан бири – таълим-тарбия жараёнини модернизация қилишга оид истиқболли йўналиши бўлган педагогик кoмпeтeнтлик юзасидан назарий билимлар билан таништириш; - пeдaгoгик кoмпeтeнтликкa қўйилaётгaн зaмoнaвий тaлaблaр билан қуроллантириш; - таълим-тарбия жараёнини бола руҳияти, унинг нейропсихологик, нейропедагогик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил eтиш учун зарур бўлган билим кўникмаларни эгаллашларини таъминлаш; - педагогик фаолиятни амалга оширишда ижодий ва методик саводхонликни ҳамда кoмпeтeнтликкa нисбaтaн чуқур пeдaгoгик-псиxoлoгик тaйёргaрликни шакллантиришдан иборат. Педагогик кoмпeтeнтлик бир қатор яъни пeдaгoгикa нaзaрияси вa тaриxи, пeдaгoгик кoнфликтoлoгия, нeйрoпeдaгoгикa, пeдaгoгик имиджaлoгия, иннoвaциoн пeдaгoгик тeхнoлoгиялaр, ёш дaврлaр псиxoлoгияси, ижтимоий пeдaгoгикa, пeдaгoгик аксиология, пeдaгoгик псиxoлoгия фанлари билан ўзаро алоқада шаклланади. Мураккаб, машаққатли, кутилмаган ҳолатларга бой, аммо жамиятнинг зарурий эҳтиёжи ҳисобланган таълим-тарбия тизимини янгича кўриниш ва янгича мазмунда амалга ошириш, дарс жараёнида инновацион педагогик ва ахборот технологияларни самарали қўллаш орқали таълим самарадорлигига эришиш давр талабидир. Таълим муассасаси битирувчиси ўз ҳаётида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлишини таъминлашда асосан педагог кадрлар салоҳияти ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Демак, жамиятдаги барча янгиланишларни уйғунлаштириш учун шахсий етуклик билан бирга касбий компетентлик ҳам муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасаларида талабаларнинг билим самарадорлигини ошириш, дарс ва таълим жараёнини янада сифатли ташкил этиш: Биринчидан, тизимда юқори малакали педагоглар кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини узлуксиз ва сифатли равишда ошириб боришга; Иккинчидан, таълим муассасаларида ўқитувчилар касбий қийинчиликлари ва эҳтиёжларига асосланган узлуксиз сифатли методик хизматни ташкил этишга; Учинчидан, мавжуд фан хоналари, ўқув лаборатория асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва комьпютер техникасидан, умуман олганда, барча шарт-шароитлардан самарали фойдаланишга; Тўртинчидан, сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда, олий таълим муассасалари, малака ошириш институтлари ва умумтаълим мактаблари ҳамкорлигида илғор иш тажрибаларини амалиётга жорий этишга; Энг асосийси, халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги ва маҳоратига бевосита боғлиқдир. Замонавий ўқитувчи ўзининг билим, кўникма ва малакаларини амалиётда, яъни таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда самарали қўллай олиши - касбий компетентлигининг энг асосий компонентидир. Жумладан, – дунё ва мамлакатда таълим тараққиёти босқичларини билиши, халқ таълими тизимида ўқув-тарбия жараёни мазмунини таъминлашга, узвийлик ва узлуксизлигига амал қилиш; – компьютер, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва педагогик фаолиятида қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиш; – талабаларнинг руҳий, жисмоний ривожланиши ва ёш ҳусусиятлари қонуниятларини билиши, таълим-тарбияда педагогик-психологик ёндашувга асосланиш; – ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда дарснинг аниқ босқичи учун самарали замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ҳамда методларни тўғри танлаш ва қўллай олиш кўникмасига эга бўлиш; – ўқув-тарбия ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида болалар ҳаёти ва соғлиги, техник ҳамда ахборот ҳавфсизлигини таъминлашга тайёр бўлиш; – дарс жараёнида медиаресурслар ва электрон тармоқ имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда медиаҳавфсизлик меъёрларига амал қилиш; Ўқитувчилар умумтаълим фанларини ўқитиш дарсининг мазмунига медиамаданият ва медиахавфсизлик тушунчаларини сингдириб бориши, уларга ахборот технологияларининг чексиз ижобий имкониятлари, афзалликлари билан бир қаторда салбий таъсири ва оқибатларидан ўзини ҳимоялаш йўлларини ҳам ўргатиш лозим. Бунда талабаларда ахборот билан ишлаш компетенциясини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ривожлантириш мақсадга мувофиқдир: – талабаларда ахборот технологияларининг ҳаёт ва жамиятдаги роли, имкониятлари ва қўллаш доираси, шунингдек, унинг салбий оқибатлари ва улардан ҳимояланиш ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш; – таълим олиш ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида электрон ресурслар, ўқув дастурлари ва бошқа ўқув-методик маҳсулотларнинг афзалликларини англаш ва қўллашни ўргатиш; – масофадан маълумот алмашиш локал ва глобал тармоқда маълумот қидиришни ва бу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган хавф-ҳатардан сақланиш ҳамда медиамаданият қоидаларига риоя қилиш. Ёшларимизда янги замонга мос ҳаётий мўлжалларини белгилашда чалғимаслик, ахборот маконида ўзларига керакли манзилни ақл-идрок, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик билан топиш, Ватан тараққиёти ва юрт фаравонлигига ўз ҳиссасини қўшиш каби фазилатларни тарбиялаш биз педагогларнинг бурчидир. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling