Педагогик компетентлик


Ривожланган мамлакатларда педагогик компететликка оид илмий ёндошувлар


Download 1.34 Mb.
bet4/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

1.2. Ривожланган мамлакатларда педагогик компететликка оид илмий ёндошувлар
Педагогик касбий компетенция нуқтаи назаридан ёндошув масаласида бутун дунё олим ва мутахассислари ўртасида илмий мунозара ва баҳслар давом этмоқда. АҚШ ва Европа мамлакатлари педагогик олимларига нисбатан Россия олимлари касбий компетенция масалаларига муккасидан кетганлиги яққол кўринади. В.Сластенин, И.Исаев ва бошқалар томонидан ёзилган “Педагогика” ўқув қўлланмасининг 3-боби “Педагогнинг касбий компетенцияси”га бағишланиб, бу тушунча ва маҳорати ҳақида фикрлар беради. Муаллифларнинг таъкидлашича, педагогика компетенция тизими, амалий ва назарий тайёргарлиги, педагогнинг касбий компетенцияси касби бошқарувчи ва шакллантирувчи хусусиятга эга. Шахс шаклланишини бошқариш компетентликни талаб қилади. Бу ўзида ўқитувчининг назарий ва амалий тайёргарлигини жамлаган ҳолда унинг касбий маҳоратини намойиш қилади. У ёки бу касб йўналиши бўйича ўқитувчининг малакавий таснифи педагог компетенцияси модели меъёрлари билан ўлчанади,3 деб ёзадилар.
В.А.Болотов ва В.В.Сериковларнинг фикрига кўра, компетенция нуқтаи назаридан ёндошув талабанинг билимдонлигини эмас, балки муаммоларни ҳал қила олиш қобилиятини кўрсатади ва энг биринчи даражадаги зарур қобилият деб баҳолайди.4
Е.В.Бондоревская ва С.В.Кулневичнинг илмий ишларида талабалар йиғадиган компетенция унсурлари фақат асосий мақсадга, педагогик фаолият олиб бориш учун йўналтирилиши ёки зарур бўлиши лозим деб ҳисоблайди.5
В.С.Елегина ва С.М.Похлебаев томонидан Россиянинг “Фундаментальное исследование” журналининг 2012 йил 3 сонида эълон қилинган “Компетентностный подход к организации обучение студентов в педагогическом вузе» илмий мақоласида компетенцияга йўналтирилган таълим шароитида талаба ўз фаолиятидан ижодий натижа олади ва шу билан биргаликда, муваффақият қозонишнинг усуллари, йўллари, методлари, ёндошувлари ва услубларини ўзлаштириб олади. Айнан талаба томонидан яратилган ижодий натижа талаба билан ўқитувчининг ҳамкорликдаги ижодий натижаси ҳисобланади. Талабанинг ўзлаштиришига баҳо беришдан мақсад, берилган таълимнинг қанчалар самарадор бўлганлиги даражасини аниқлаш, бу биринчидан, мактабда олган назарий билимлари даражасини билиш, иккинчидан ундаги компетенция шаклланиши, амалиёт пайтидаги муваффақиятли фаолияти янада тезлашади.6
Чуқур ислоҳотларни, модернизациялашни талаб қиладиган замонавий таълим ўз-ўзидан компетенция нуқтаи назаридан ёндошув масаласини кўндаланг қилиб қўяди. Бу албатта, касб жиҳатдан компетентлиги бўлган бўлажак ўқитувчини тайёрлашни талаб қилади. Таълимнинг асосий мақсади талабада ижтимоий зарур сифатларни ва компетенцияни, шахс сифатида ўз-ўзини англаш, ўз билимларини доимий ошириб бориш, ўз-ўзини бошқариб бориш ва фаоллашиб боришни шакллантиради.
Албатта, бу мавзунинг ўрганилганлиги даражасини кўплаб хорижий ва мамлакатимиздаги олий ва мутахассислар томонидан олиб борилаётган илмий изланишларда кўришимиз мумкин. Агар биз АҚШ олий педагогик таълими тизими фаолиятига назар ташламоқчи бўлсак, Б.Д.Вульфсон, Т.Н.Курилова, З.А.Малькова ва бошқаларнинг илмий ишларини, агар АҚШ педагогик таълимининг мақсадлари ҳақида билмоқчи бўлсак, Н.Д.Никандорова, В.Я.Пилиповский, бўлғуси ўқитувчиларнинг касбий педагогик таълими бўйича Г.Г.Агапова, О.О.Боровикова, В.С.Буденько ва бошқаларнинг ишларини, АҚШ ўқитувчиларининг малака ошириш тизими ҳақида эса В.Б.Гаргай, Н.И.Кустинова ва бошқаларнинг ишларига назар ташласак, мақсадга мувофиқ бўлади. Юқорида номлари тилга олинган олимларнинг илмий ишларидан Россия ва АҚШ таълим тизими бир-бирини тўлдириб бойитганлигини тасаввур қилишимиз мумкин. АҚШ, Канада, Австралия ва бир қатор Европа мамлакатларида педагогик кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими яратилганлиги кўзга ташланади ва улар бу муаммони маълум бир тизимга солиб кенг ўрганмоқдалар.
АҚШда Компетенциявий ёндошувнинг фалсафий асослари масаласида, уларнинг глобал мақсад ва вазифалари, ташкилий тизими, моҳияти, таълим стандартлари, сифати, таълимнинг сифатини назорат қилиш, олий педагогик мактабларнинг фаолиятини акс эттирган муаллифлар М.Aпплe, Д.Aрмстрoнг, Д.Л.Бaлл, Д.Бaрнeс, Ф.Бaумгaртнeр, М.Cocҳрaн-Смитҳ, Д.К.Cocҳaн, Л.Дaрлинг-Ҳaммoнд, С.Фeимaн-Нeмсeр, A.Д.Глeнн ва бошқалар.7
Бизнинг мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш замонавий ўқитувчига янги талабларни қўяди. Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши керак, деган савол биринчи даражага чиқади. Компетенция нуқтаи назаридан ёндошув масаласига хорижий мамлакатларда бўлгани каби кўр-кўрона ёндашилмайди. Касбий компетенция ўрнига ижодий жамоалар ва педагогик олимлар томонидан касбий маҳорат тушунчаси берилиб, асосий илмий ишларда маълум бир соҳа ва фанларни ўқитиш борасида метод ва услубларни ишлаб чиқишга қаратилган, лекин айнан компетенли ўқитувчи масаласига ёндошув эндигина амалга оширилмоқда.
Мамлакатмиз узлуксиз таълим тизимининг малака ошириш бўғинида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, уни амалга ошириш ҳозирги давр истиқбол талабларидан амалиётчи ўқитувчилар етарли ҳамда самарали фойдалана олмаяптилар. Бунинг асосий сабаблари малака ошириш муаммолари етарли даражада тадқиқ этилмаганлигида, фақат саноқли олимларгина компетенция нуқтаи назаридан ёндошувга эътибор қаратганлигидадир.
Республикамизда малака ошириш муаммолари ва касбий компетенция масалаларида Б.Адизов, А.А.Аҳмадов, А.Х.Аминов, Т.Л.Хурвалиева, Н.А.Муслимов, Ш.Саидқулов каби олимлар илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Бу тадқиқотларда асосан малака ошириш тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий педагогик масалалари ва педагогик ташхис масалалари ўрганилган.
Абдулла Авлоний номидаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш институти олимлари биз юқорида тилга олган дунёвий тажрибалардан фойдаланилган ҳолда компетенция тушунчаси ва унинг турлари ҳақида фикр юритар экан, Т.Л.Хурвалиева касбий компетенцияни турларга бўлиб ўрганишни таклиф қилади. Уни касбий компетенция, касбий компетенцияни шаклланиш босқичлари, шахсий компетенция, умуммаданий компетенция ва махсус компетенция турларига бўлиб ўрганишни тавсия қилади. Кўпроқ рус педагог олимлари материалларидан, айниқса, А.В.Хуторский таълимда ўқитувчининг етти компетенциясини таснифлаганлигини тилга олиб, уларни тўғридан-тўғри ўзбек педагогика тизимига татбиқ қилишга ҳаракат қилади.
Бу борада 2013 йил 10 апрелда “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимининг педагогик-психологик муаммолари” деб номланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда Т.Абдуллаев, З.Исмоилова “Педагог кадрлар тафаккурини ўзгартиришнинг педагогик-психологик муаммолари”, Н.Абдуллаева “Талабаларнинг ижодий фикрлаш салоҳиятини ривожлантириш”, Н.А.Муслимов, О.А.Қўйсинов “Касб таълими ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнида касбий-ижодий компетентлигини шакллантириш”, Ф.Мирзаева “Педагог шахснинг касбий тайёргарлиги хусусиятлари”, Қ.Олимов, К.Уматалиева “Развитие профессиональной компетентнос ти составляющая педагога” деб номланган илмий мақолаларидан бошқа барча мақолалар ўқитиш усуллари ва методлари, турли фан ва мутахассисликларни ўқитиш технологиялари ва педагогиканинг анъанавий илмий назарияларига бағишланганлиги кўзга ташланади. Демак, компетенция ва компетенция нуқтаи назаридан ёндошув масалаларини алоҳида ўрганиш тизими жуда секинлик билан амалга ошмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, олий таълим ўқитувчиси компетенциясини такомиллштириш масаласини Ўзбекистон Респуб ликаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда чуқур ўрганиш зарурлигини ва кўплаб илмий ишлар олиб борилиши кераклигини таъкидлаш жоиз.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling