Педагогик компетентлик


Ўқитувчи касбий компетенциясини шакллантириш аспектлари


Download 1.34 Mb.
bet5/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

1.3. Ўқитувчи касбий компетенциясини шакллантириш аспектлари
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла ҳалос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдан иборатдир.
муваффақияти, касбини санъат даражасига олиб чиқиб, ўнлаб, юзлаб шогирдлар тайёрлаганлиги учун берилган унвондир. Ёки маълум бир Дунёга янги кўз билан қайрайдиган, уддабирон, ишнинг кўзини билувчи, буюк келажагимиз пойдеворини қурувчи ва юксалтирувчи мутахассис кадрларни тайёрлаш республикамиз педагоглари олдида турган энг муҳим ва масъулиятли вазифадир.
Педагог ўз ихтисослиги бўйича таълим ва тарбия ишлари юзасидан жамият олдида масъулдир. У мунтазам равишда ўз касбий тайёргарлигини такомиллаштириб бориш билан биргаликда ўқитув чи, муаллим, устоз, тарбиячи, педагог ҳуқуқига эга бўлиши, аниқроғи, касбий компетенция эгаси бўлиши лозим. Эндиликда ўқитувчи учун ўзи танлаган касб, фан, мутахассислик борасидаги амалий ва назарий билимларни пухта эгаллаш камлик қилиб қолди. У ҳар қандай вазиятда таълим-тарбияни янги-янги усул ва методларини ўз фаолиятида қўллай олиши, бир сўз билан айтганда, компетенция эгаси бўлиши лозим.
Компетенция” тушунчаси, компетенция нуқтаи назаридан ёндошув, компетенция эгаси, бу атамаларнинг мазмуни ҳақида тўхталиш учун, энг аввало, асрлар давомида шаклланган бу борадаги миллий анъана ва қадриятларга эътибор қаратамиз.
Бизнинг юртимизда бирон-бир касбкор эгаси ўз касбини маҳорат билан эгаллаб, уни шогирдларига ўргата бошласа, унинг номига мазкур касб атамасини қўшиб атай бошлаганлар. Мош табиб, Омон табиб, Обоқул кулол, Латиф сартарош, Муроджон ҳофиз, Маматой темирчи ёки Маматой ака пичоқлари ва ҳоказо. Бу эътироф айнан шу одамнинг маълум бир касб эгаси бўлганлиги учун эмас, балки юксак ҳудуд аҳолисининг бирон-бир касб билан шуғулланиши ҳам ана шундай эътирофга юксак муваффақиятлари орқали эришганликлари дан далолат беради. Чуст пичоқлари, Чуст дўпписи, Риштон кулоллари, Ургут кулоллари, Самарқанд нонвойлари, нонлари ва ҳоказо. Бу албатта, ўз касбкорини узлуксиз ривожлантириб, кўп йиллар мобайнида элга хизмат қилган киши ёки касбкор эгасига ёки жамоага берилган эътироф, ваколат, ишонч – амонавий ва илмий тил билан айтадиган бўлсак, компетенция эканлигини сезиб олиш қийин эмас. Халқ санъати борасида ҳам шундай фикрларни айтиш мумкин, аммо касбнинг олий даражага кўтарилиши, бу компетенциядан баландроқ малака – маҳоратдир. Абдураҳим Дорбоз, Турсунбой полвон, Мамат ўқитувчи, Мамат домла ва бошқалар.
Компетенция” тушунчасини изоҳлар эканмиз, бу атаманинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратамиз.
Компетенция лотинча сўз бўлиб, ўзбек тилида “муносиб”, “тўғри келади” ёки “мос келади” маъноларини англатади. Ўз билим, маҳорат ва амалий тажрибаларни қўллаган ҳолда оддий ва мураккаб масалаларни еча олишга муносиб инсон деб тушунса бўлади. Кўп ҳолларда “касбий компетенлик” атамаси қўлланилади. Бу сўзни касбий вазифаларини амалга оширишда ўз амалий тажрибалари, билим ва кўникмаларини муваффақиятли қўллай олиш қобилияти деб тушунса бўлади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling